Шарошкали майдаловчи бурғилар:
Майдаловчи бурғиларга қуйидаги
турдаги бурғилар киради: СТ, Т, ТЗ, ТКЗ, К ва ОК.
29
Телеграм каналимиз: @ng_uz (Neft va Gaz KITI)
СТ туридаги бурғилар қаттиқ қатламчали ўрта қаттиқликдаги
жинсларни (гилли ва карбонатли ғовак цементлашган кварцли алевролитлар,
кварцли қумтошлар, охактошлар, доломитлар, кристалл сланецлар ва шу
кабилар) бурғилаш учун қўлланилади. Бу турдаги бурғиларнинг шарошкали
икки ва учконусли тишлари С туридаги бурғиларникига нисбатан кичикроқ,
уларнинг ўткирлашиш бурчаги эса катта.
Т - туридаги бурғилардан қаттиқ, кам абразивли жинсларни (гилли
сланецлар, кварцли алевролитлар, охактошлар, доломитлар, ангидритлар ва
шу кабилар) бурғилаш учун фойдаланилади. Бу турдаги бурғиларнинг
шарошкалари асосан икки ва учконусли, тишлари катта ўткирлашиш
бурчагига эга.
ТЗ - туридаги бурғилар Т туридаги бурғилардан шу билан
фарқланадики, шарошкалар клин шаклидаги ишчи қисмли қаттиқ қуйма
тишлар билан жихозланган.
ТК - туридаги бурғилар орасида мустахкам жинслар қатламлари бўлган
қаттиқ жинсларни (кварцли зич қумтошлар, зич доломитлар, кремнийли
сланецлар) бурғилашга мўлжалланган.
ТКЗ - туридаги бурғилар ТК туридаги бурғилардан биргина клин
шаклида ишчи юзали қаттиқ тишлари мавжудлиги билан фарқланади.
К - туридаги бурғилар энг қаттиқ, абразив жинсларни (кремнийлашган
ва кремнийли, майда кристалли охактошлар, доломитлар, кварцитлар ва
бошқалар) бурғилаш учун қўлланилади.
ОК - туридаги бурғилар жуда мустахкам ва жуда абразив жинсларни
бурғилаш учун мўлжалланган. Қаттиқ қуйма тишлари ярим сферик шаклга
эга.
Олмосли бурғилар:
Тоғ жинсларини майда кесиб емирувчи табиий ва
сунъий олмосли бурғилар катта чуқурликларда (2500-4000 метр)
қўлланилади. Бу бурғилар билан кам ва ўрта абразив ўрта қаттиқликдаги
ҳамда қаттиқ жинслар) охактошлар, агреллитлар, зич гиллар, гили
қумтошлар, мергеллар, доломитлар, ангидритлар, сланецлар ва шу кабилар)
бурғиланади. Бундай жинсларда шарошкали бурғиларни ўтиши 5-15 метрни
ташкил этади.
Олмосли бурғилар диаметри 140, 159, 188, 212 ва 267 мм (9-жадвал)
икки модификацияда тайёрланади: ДР (8а-расм), ДТ (8б-расм), ДК (8в-расм)
туридаги ва ДИ (9-расм) туридаги бурғилар.
Олмосли бурғилар ва бурғилаш бошчаларини тайёрлаш учун 0,001-0,34
карат донали (1 карат 1000 дан 3 донагача) олмослар қўлланилади.
Олмосли бурғилар билан бурғилашда бурғилаш режими катталиклари
9-жадвал
Бурғининг
диаметри,
мм
Ўқ бўйлаб
максимал
оғирлик, кН
Бурғилаш
эритмасининг
сарфи, л/с
Бурғининг
диаметри,
мм
Ўқ бўйлаб
максимал
оғирлик, кН
Бурғилаш
эритмасининг
сарфи, л/с
140
60
10-18
212
100
26-40
159
70
14-22
241
110
30-45
188
90
20-30
267
120
30-50
30
Телеграм каналимиз: @ng_uz (Neft va Gaz KITI)
Do'stlaringiz bilan baham: |