Ўрта махсус, касб-хунар


Қудуққа кўприк қўйиш ва ажратиш-таъмирлаш



Download 5,05 Mb.
Pdf ko'rish
bet103/115
Sana27.06.2022
Hajmi5,05 Mb.
#709352
1   ...   99   100   101   102   103   104   105   106   ...   115
Bog'liq
Нефт ва газ қудуқларини бурғилаш

Қудуққа кўприк қўйиш ва ажратиш-таъмирлаш
ишларини олиб бориш. 
Кўприк деб, қудуқ ости қисмини юқори қисмидан ажратувчи сунъий 
иншоатга айтилади. Кўприклар резинали, паластмассали, металли, цементли 


180 
Телеграм каналимиз: @ng_uz (Neft va Gaz KITI) 
ва бошқа бурғиланадиган материаллардан бўлиши мумкин. Уларни очиқ 
стволда хамда химоя тизмасини ички қисмида ўрнатиш мумкин. 
Истиқболли горизонтларни синаш жараёнида қатлам синагич учун 
таянч вазифасини бажарувчи сунъий қудуқ туби сифатида, шунингдек 
ўтказувчан горизонтларни қувурни ички қисми билан туташган 
оралиқларини бир-биридан вақтинчалик ёки доимий ажратиш мақсадида 
химоя тизмаси ичида кўприклар қўйилади. 
Кўприк тайёрлашни энг самарали усули қуйидагича. НКҚ остки 
қисмига резьба ёрдамида қотирилган ичи ғовак контейнер билан химоя 
тизмаси ичига туширилади. Контейнерни ичида марказий ўтиш каналига эга 
бўлган манжетли тиқин калибрланган штифтлар ёрдамида қотирилган. 
Контейнер қўйилиши лозим бўлган кўприкни остки чегарасида 
жойлаштирилади. 
Қудуқ тўлик ювиб бўлинганидан кейин НКҚни ичига биринчи 
ажратиш тиқинини жойлаштирилиб устидан ҳисобланган миқдордаги 
тампонаж эритмаси хайдалади. Сўнгра цементлаш ускуна учидаги иккинчи 
ажратиш тиқини қўйиб юборилиб, устидан белгиланган миқдорда босувчи 
суюқлик хайдалади. Тампонаж эритмасини зарур миқдори қўйиладиган 
кўприк хажмини тахминан 120% га тенг бўлса, босувчи суюқликни зарур 
хажми эса НКҚ ни ички хажмига тенг. Биринчи ажратиш тиқини, манжетли 
тиқингача бориб, уни ўриндиғига жойлашади ва ўтиш каналини ёпади. 
Босувчи суюқликни хайдаб турилиши натижасида НКҚ ичида босим тезда 
ошади. Босим 3 Мпа га борган вақтда калибрланган штирлар кесилиб, 
манжетли тиқин (биринчи ажратиш тиқини билан бирга) контейнерлардан 
чиқади ва кенгайиб химоя тизмаси деворларига зичлашади. Тампонаж 
эритмаси манжетли тиқин остидан қувур орти мухитига сиқиб чиқарилади. 
Иккинчи ажратувчи тиқин НКҚ ни контейнер билан бириктирувчи 
боғловчининг ўриндиғига жойлашиши билан босувчи суюқлик қувурлар 
тизмаси ичида харакатлана омайди ва яна цеметлаш ускуна учида босим 
тезда ошади Шу вақтда суюқликни хайдаш тўхтатилади. Сўнгра НКҚни
шундай кўтариш лозимки контейнер кўприкни юқориги чегарасидан 20-
25метр юқорида бўлсин. Қудуқни яна тескари циркуляция усули билан тўлиқ 
ювилади. Ювиш жараёнида иккиламчи ажратиш тиқини юза қисмига 
чиқариб юборилади.
Тампонаж эритмаси қотганиндан кейин бурғи билан бурғилаш 
қувурлари туширилиб кўпирикни юқори чегарасини чуқурлиги аниқланади
Унинг кучсиз юқори қисми бурғиланади ва суюқлик устуни босимини 
камайтириш орқали герметиклиги текшириб кўрилади Агар кўприк герметик 
бўлмаса унда уни бурғилаб ўтилиб кўприк қўйиш оперцияси такрорланади.

Download 5,05 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   99   100   101   102   103   104   105   106   ...   115




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish