Ro'yo yoxud G'ulistonga safar



Download 1,53 Mb.
Pdf ko'rish
bet40/41
Sana04.07.2022
Hajmi1,53 Mb.
#738903
1   ...   33   34   35   36   37   38   39   40   41
Bog'liq
ahmad azam royo yoxud gulistonga

Ўлан тўшагим 
Ҳа, уйга келганимдан Пахмоқ – Аҳмоқ бир хурсанд бўлди, шунчалар 
қувонди-ей, ҳеч у ёқ-бу ёғи йўқ. Сакради, ҳовли бўйлаб чопқиллади, кумуш 
пўстак ер бағирлаб учди, ҳовлиққанидан бир-икки марта думалаб ҳам турди, 
кейин таққа тўхтаб, панжаларини кўтарганча кўзимга тикилиб олди. Тилини 
осилтириб, ҳаҳ-ҳаҳ дейди, бир нималарни сўрамоқчи бўлади, жониворда 
забон йўқ-да, бўлмаса, қаёқларда бунча қолиб кетдингиз, демоқчи. 
Fулистонга бориб келганимни битта шу кумуш пўстак билди. Лекин унга 
айтганим билан тушунмайди, ит-ку бу. Яна ҳам ким билади, балки 
ҳайвонлиги учун ҳам занжир таққанларни тушунар. Тилини билганимда унга 
бошимдан ўтган ҳамма саргузаштларни ҳикоя қилардим. Эшитганда, 
албатта, у ёзувчи дўстимга ўхшаб, дарров ёлғон-яшиқни тўқиб ташламас, 
шунчаки эсон-омон қайтиб келганимга хурсанд, ҳовлини гир айланиб чопиб 
юраверар эди. Ит алдашни билмайди.
Одам юрагидаги дардини биров билан ўртоқлашмаса, жуда қийналиб 
кетар экан. Fулистон дард бўлмаса ҳам, кўнглимга қамалиб олиб, доим 
тинчимни бузади. Жуда кўп ўйлайман, лекин биронта фикр тутқич бермайди. 
Ўйларим фақат асли ўзи нима бўлган эди, нимага бордим-у, қандай қилиб яна 
ўзимизга қайтиб келдим, деган савол атрофида айланаверади. Ҳар хил 
жавобларни тўғри қиламан:
а) Вақт биз билганимиздан кўра бепоён, у ичкарисига ҳам чексиз.
Жиззахга йўл тортиб, ҳалиги жойда уч-тўрт сония орасида Fулистонга ўтиб, 
хизматчи ғулия билан дилдорлашиб, ғулийларнинг уясига ўзим билмай чўп 
суқиб қўйиб, яна шу йўлга қайтганман ё уларнинг ўзи кераксизлигим учун 
мени чиқариб юборган ва яна шу, бемалол келаверганман. Лекин унда 
спидометрнинг кўрсатгичи нега бундай, бир-икки сония ичида қизнинг 
бўйида бўлиб қолиши ҳам ақлга сиғмайди-ку? 


304 
б) Йўлда рулни маҳкам чангаллаб, тезликни туширмай, кўзим очиқ 
ҳолида ухлаб, туш ҳам кўрганман, тушимда Fулистонга бориб, ғулия қизни 
учратганман. Унда нимага шу қизни эслаганда титраб кетаман, 
шивирлашлари ҳали ҳам қулоғимда, ўртамизда яна айтиб бўлмайдиган 
ишлар бўлган? 
в) Ўзим Fулистонга бормаганман, шунчаки ўша ғулия қиз мени туш 
кўрган, Fулистондаги ҳаётим унинг тушида кечган, ғулия мени бир халоскор 
деб ўйлаб, севиб қолган, кейин у қаттиқ ухлаб қолганда тушидан чиқиб 
кетганман. Унда… бу ёқдаги ҳаётим кимнинг туши бўлади, кимнинг 
уйқудаги хаёлида яшаётган бўламан?
г) Ҳаммаси ўзимнинг тушим, шундан ўнгимдаги виждоним қийноқда 
эмас, тушимнинг ичида яна туш кўриб Fулистонга ўтиб қолганман, ғулия 
қизни севганман, яна бошдаги тушимга қайтиб, унинг давомини кўриб 
яшаяпман. Бутун умрим узундан-узоқ туш, ўзим ўзимни туш кўриб юрибман. 
Унда бу ёқда оилам, бола-чақам, қариндош-уруғ… булар кимнинг туши?
Хуллас, ҳар хил тахминларни ўйлаб, биронта ўйни тусмол 
қилолмайман. Fулийларга ҳам яхши экан, занжирлари фақат танани эмас, 
фикрни ҳам бир тартибда ушлаб туради, жуда чуқурлашиб кетгани ҳам 
қўймайди. Бу ёқда мия ачиб кетади, лекин бирон хулосанинг тайини йўқ. 
Fулистонга борганимга ўзимни ишонтиришга ҳам қийналаман. У ердан 
бирон белги, бирон мужда олмабман-да, а? Шунча китоб, шунча кассетадан 
тўрт-бештасини машинага ташлаб қўймайманми! Энди гапимга ким ҳам 
ишонади?
Бир марта шунақа ҳолатга тушганман. Пул топиб олдим. Нимагадир 
секинроқ: «Бировнинг пули тушиб қолибди-ку. Кимники, эй?», деб уч марта 
қичқирдим. Овоз берадиган кимса кўринмади. Яхши бўлди дедим, пулга 
қарадим: иккита бели синмаган йигирма бешталик тахлам. Йўқ ердан худо 
бериб қолди, мендан бошқа эга чиқмади, энди буни тушимдан албатта олиб 


305 
чиқиб кетаман деб, маҳкам сиқимладим, тахламнинг қирралари қўлимга 
қаттиқ ботиб, оғритди. Яна-да жон-жаҳдим билан чангалладим. Қани, ҳа, 
бир-икки уч, деб... кўзимни очсам, яъни уйғонсам, кафтим бўм-бўш. Шунча 
пул барибир тушимда қолиб кетибди. Бўлмаса, ушлаганим, чангаллаганим 
қанчалар аниқ эди, кафтим ҳалигача оғриб турибди. Лекин беш минг пул 
йўқ! Fулистон ҳақидаги хотираларимни ҳам шундай маҳкам ушлайман. Ўзи 
ушламасам бемалол яшагани қўймайди, аммо ўзи йўқ, бўлмагандек. 
Ёзувчи дўстимга ҳам айтмаслигим керак эди. Энди унинг рўмонида 
оташин курашчи қилиб тасвирланганим, бунга, ўзингиз ҳам гувоҳ бўлдингиз, 
арзимаслигимга ўзим ҳам хижолатдаман. Лекин ҳозир фикрим ўзгарган. У 
ҳам китобини машинасига ташлаб юради. «Дан»чиларга кўп тушади-да. 
Кейин Сурхондарёсига кўп қатнайди. Албатта, йўлнинг ҳалиги жойини ҳам 
босиб ўтади. Шу Fулистонга кириб қолса-чи, деб умидланаман. Рўмонини 
ёмон кўрар эдим, ёмонлаб бўлганимдан кейин ўйласам, бинойидек, ҳавойи 
муҳаббат саҳналари, ўзимиздан кўчирилган табиат манзараларини демаса, 
занжирга қарши курашни қандай ташкил этиш ҳақида авом ғулиётга 
тузуккина кўрсатма. Уларда бунақа мавзуда биронта асар ҳам йўқ. Меники 
ҳам ўзим билан қайтиб келган, қолганда ҳам бефойда эди: озодликнинг 
нималигини ўйламай ёзаверган эканман. Агар ёзувчи дўстим у ёққа рўмони 
билан ўтиб қолса, асари ғулийларга бир дастуриламалдек таъсир қилиши 
турган гап. Ўзи шу-да, сиёсатга ҳам енгил-елпи ёзадиганлар аралашади. 
Ёзувчи дўстим эса бунақа шуҳратга калла ташлайди. 
Бориб келдим, ҳаммаси хайриятчилик билан тугади, лекин ғулия қиз 
бари бир ҳушимни ўғирлаган экан. Айниқса бўйида бўлиб қолгани. Ҳозир 
орадан шунча йиллар ўтиб кетганини ҳисобга олсак, боламиз катта ҳам бўлиб 
қолгандир. Фақат билолмайман, у ҳам занжир таққанми, ё ғулиёт ўзгариб 
кетиб, эркинликка чиққанми экан? Ишқилиб, эркинлик бўлган бўлсин-да, йўқ 
эса занжирбанд боламнинг аҳволини ўйлаб, унча эзилмайман-у, лекин 
кўнглимнинг бир чеккаси ҳар замонда симиллаб қўяди. Ҳу супермаркетда 


306 
кўрганим болача эсимга келади, боламиз бу ёшдан аллақачон ўтиб кетган 
бўлса-да, ҳамон шу мурғак ҳолида менга таъна билан қараб тургандек 
туюлади баъзан.
Фақат бир таскин: Fулистондан ҳеч бир асорат қолмаган, у ҳатто 
тушимга ҳам кирмайди. Ўшандан бери Тошкент – Жиззах йўлида қанчалар 
қатнадим, лекин бирон марта ҳам у ёққа ўтиб кетмадим, ўтганларни ҳам 
эшитмадим, ҳар гал ёзувчи дўстим Сурхондарёсига бориб қайтганда, оғзига 
термуламан, ундан ҳам садо чиқмайди.
Демак, Fулистон фақат менинг чекимга тушган экан, шунда ҳам бир 
марта. Лекин бари бир ўйлайман, улар мени нима учун чиқариб юборишди 
деб. Ҳафсалаларини ўлдирганим учунми ё шу йўл билан ғулийликни бу ёқда 
ҳам ёйдирганими? Худди бу ёқда ҳам улардан кимлардир, албатта, занжири 
ечилган ғулийлар мени кузатиб юргандек туюлади.
Автобусларда юрсам, баъзи одамлар секин тикилиб қолади. «Сизни 
қаердадир кўрганман, жуда қадрдонсиз-да», дейди, мен: «Телевизорда кўп 
чиқиш қилганман, шунга кўзингиз ўрганиб қолган», деб чап бераман.
«Сиздай одам автобусда юрибдими? Ишдан бўшадингизми?», дейди яна 
бошқалари. «Ишдан бўшашимнинг нима алоқаси бор?» десам, кифтини 
қисиб: «Хизмат машинасида юришингиз керак-ку», дейди. Сезяпсизми, 
ўсмоқчилаяпти, кимлигимни билиб қолган-у, лекин билганини мени билиб 
қолмасин деб, эҳтиётини қиляпти. Бунақаларни кўравериб пишиб кетганман, 
ҳеч сиримни бой бермайман. «Ҳа, шундоқ, бўшаганман, хизмат машинам 
ҳам йўқ», деб қўя қоламан. Қизиқ, хизмат машинасида юрдим – нима, 
автобусда қатнадим – нима, буларга нима фарқи бор? Албатта, ўзлари 
билмайди, лекин мен биламан. Аммо бунинг энди фойдаси йўқ, улар 
кимлигини очмайди, очганда ҳам менга керак эмас. Fулистон, ғулийлар 
ҳақида ўйлашларимнинг ўзи етиб ортади менга. Жиззах – Тошкент йўлида 
шунча қатнаб у ёққа ўтиб кетмаганимдек, ўтган бошқаларни ҳам мутлоқ 
эшитмадим. Хуллас, Fулистонни кўриш фақат менга насиб бўлган. 


307 
Хотираларимни авайлаб сақлашим керак эди, лекин сиздан яшира олмайман, 
гап ёзувчи дўстимнинг Fулистон мавзуида яна бир рўмон ёзмоқчи бўлганида 
ҳам эмас, майли, ёлғоннинг умри қисқа, фақат болалаб кетиши бор. 
Билганларимни сиз билан ўртоқлашишим керак, лекин бу ёқда ҳам бир 
нарсага кетимни жиддий қўйиб киришмаган одам, у ёқда ҳам ўзгармабман: 
Fулистон ҳақидаги билганларим ундан-бундан чўқиланган, юзаки, чала, 
шундан билимимга ўзим ҳам унча ишонмайман. Аммо битта гап аниқ: мен 
Fулистонга бориб, эсон-омон қайтиб келганман, шуни албатта айтишим, сиз 
билишингиз шарт эди, қолган ҳаммаси бўладиган гаплар. 
Ҳа, дарвоқе, сўнгсўз деймизми, охирламами, Fулистон хотиралари ҳеч 
тугамайдиган, ёзганларим ҳам ҳали-бери итмомига етмайдиган кўринади, 
шунга нима деб якунлашга ҳам ҳайронман. Балки яна ёзиб қоларманми. 
Хотираларим ҳам тўкилиб боряпти лекин… 
Ўз юртимда яшаяпман,
Худога шукр! 


308 
\Аннотация\ 
Аҳмад Аъзам – ўзига хос ёзувчи, у дунёга бошқалардан айрича қарайди, воқеликни 
тамсилий, жозибали тилда тасвирлайди.
Ёзувчи “Рўё ёхуд Ғулистонга сафар” деган яна бир ғаройиб роман ёзди. Нималари 
ғаройиб экани ўқиб биласиз. Ўқинг, чиндан ҳам ғаройиб... 

Download 1,53 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   33   34   35   36   37   38   39   40   41




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish