Ro'yo yoxud G'ulistonga safar


Fулистондаги жиддий тадқиқотлар



Download 1,53 Mb.
Pdf ko'rish
bet30/41
Sana04.07.2022
Hajmi1,53 Mb.
#738903
1   ...   26   27   28   29   30   31   32   33   ...   41
Bog'liq
ahmad azam royo yoxud gulistonga

Fулистондаги жиддий тадқиқотлар 
Ана шу чалкаш, лекин чуқур боғланишлардан сўнг Fулистондаги 
ҳаётим умидга тўлиб, анча осон кечди. Бу ердан бир куни кетарман, унгача 
ўқиб-ўрганиб қолай деган ишонч мени яна кутубхонага қамади. Жилдлардан 
ҳаётнинг ҳамма соҳаларини ўрганишга киришдим. Саҳифалари тез-тез 
ўзгариб, янгиланиб тургани билан, бари бир, бошқа олам, бошқа мамлакат-
да, жуда қизиқ. Кўп жиддий кашфиётларга кўзим тушди, кундузи қуёш 
яллиғи, кечаси юлдузларнинг нури билан юрадиган машина кашф этилиш 
арафасида, ҳозирги ҳолатида у кундузи тез, кечаси секинроқ, булут чиққан 
кунлари юрмай ҳам қоладиган қилиқ чиқариб, ҳозир шу тафовутни бартараф 
этиш борасида охирги ишлар кетяпти экан. Хўш, роботлар ясаш соҳасида 
оламшумул ҳаракатлар бор, ажойиб намуналари яратилган, булар орасида 
сунъий ит, мушук, от, ҳатто эшак жонивор ҳам эсдан чиқмаган, бу нима 
зарил экан, билмадим, лекин фаннинг бунақа йўналишини унча 
тушунмаганим, кейин ўзимизда ҳам бунақа ихтиролардан хабарим борлиги 
учун унча завқланмадим ҳам. Чақирим-чақирим ўзи юрадиган тўшама йўллар 
ётқизиляпти экан, устига турсангиз бўлди, истаган манзилингизга етказади, 
фақат силтанган пайти тутқичини маҳкамроқ ушлайсиз, шу томони ҳали анча 
ишловталаб, лекин бунақаси ўзимизда бор, сал қисқароқ, кўп йиллар кейин 
Истанбул аэропортида ўзим, бошқаларини эса телевизорда кўрганман, сизга 
ҳам унча қизиқ эмас. Ишқилиб, ривожланаётган мамлакат сифатида 
тарихдаги кашфиётларига ўхшаган инкишофлари ниҳоятда кўп, изланишлари 
эса ундан ҳам бисёр.
Шу ўринда бир кемтигимни ҳам айтмасам бўлмас. Ўқиб юрган 
пайтларим 
сўзамол 
жавобларимга 
«беш» 
қўйиб 
бераверган 
ўқитувчиларимдан энди ранжидим. Бурро тил бурро ақл нишонаси 
бўлавермас экан, ҳалиги «беш»лар бу ерда асқотмади. Баланд баҳо эмас, 
чуқур билим керак экан! Буларнинг китоблари мутолаасида мазмунининг 
ичига кира олмай, фикрларим юзалаб кетаверганида ана шу ҳақиқатни аччиқ 


235 
англадим. Аттангки, дипломда «аъло» бисёрлиги қомусий билим дегани 
эмаслигини бошимдан ўтказдим!
Хўш, яна гапимизга қайтсак, мутолаада жуда кўп йиллардан бери баҳсу 
мунозара чиқариб, қарши томонларни батамом маҳв қилган бир ғалати 
тадқиқотга дуч келиб, таажжубга тушдим. У уч босқичда экан, биринчиси – 
турли хил мева-чева таркибида темир моддаси – феррум миқдорини 
кўпайтириш, иккинчиси – уни инсон танасига сингдириш, учинчиси эса… 
сизга кулгили туюлади, лекин улар учун жуда жиддий, мафкура даражасига 
чиққан ақида. Келинг, бир бошдан айтай. Эсингизда тургандир, Fулистон 
ҳудудига кирганимдаёқ олмаю олмазорлар кўплигига эътиборим тушганини 
айтган эдим. Бу бекорга эмас экан: таркибида энг кўп темир моддаси бори - 
олма, шунинг учун унинг турли хил навлари, ҳатто қишда иссиқхонада ҳам 
тармева берадиганларини ҳам яратиш қишлоқ хўжалигида устивор масала 
бўлиб, бунинг тепасида ҳалиги ҳамма деворда расми осилиб, бош 
ҳайкалчаси ёпиштирилган даҳо ғулийбоши туради. Бу – тадқиқотнинг 
олманинг ўзигагина боғлиқ йўналиши. Уни кенг тарқалган истеъмол 
маҳсулотлари, жумладан буғдой, гречиха, сули, арпа, тариқ билан 
чатиштириб, кейингиларида ҳам феррум миқдорини ошириш, фаннинг яна 
бир изланиш сўқмоғи сифатида – хурмо билан шолғом, картошка, қизилчани 
бир-бирига чанглатиш, чунки темир моддаси хурмода ҳам анча экан-да.
Ўзингиз кўрмагандан кейин, ишонмайсиз, мен ҳам бошда бу 
ўсимликлар билан олма ёки хурмонинг тамомила бошқа-бошқа оила, бир-
бири билан пайванд қилса ҳам, елимлаб ёпиштирса ҳам чатишмаслигини 
холдор ошнамга тушунтирмоқчи ҳам бўлдим, лекин жилдларни ўқисам, 
масаланинг кўлами кенг, ўнлаб илмий-тадқиқот институтлари, юзлаб ғулий 
олимлар ишлаяпти, ҳей-ҳей десам, ўзимни жиннига чиқаришлари ҳеч гап 
эмас, индамай қўя қолдим. Кейин менинг ўзимизда олган билимларим, 
айтдим-ку, буларнинг илмига тўғри келмади. Яна, бу ерга кириб келаётганда 
ўзимизнинг Бойсун тоғларига ўхшаган қизғиш тусли ерларни кўриб, унча 


236 
аҳамият 
бермаган 
эдим. 
Анов 
куни 
боғҳовлидан 
ташқаридаги 
буғдойпояларнинг тупроғи ҳам қорамтирроқ кўринган, ери шунақа қумоқ 
экан, деб қўйган эдим. Энди жилдларни ўқиб кўрсам, бу ерни феррумга 
тўйинтириш натижаси экан. Мевалар таркибида феррумни кўпайтириш 
олимлар тавсияси билан икки хил усулда: ўғит сифатида солиш ва пуркаш 
йўли билан амалга оширилар экан. Бунинг учун феррум унга бой рудалардан 
ажратиб олиб, эритилади, бошқа кераксиз маъданлардан тозаланиб, кейин 
яна қотирилиб, кукун ҳолигача туйилади, кейин мевали дарахтларнинг тагига 
солинади ёки далаларнинг тепасидан махсус ускуналар билан пуркалади. 
Ерларнинг қизғишлиги шу кукуннинг занг ранги, қорайгани далага янги
сепилганидан экан. Мазкур иш жуда кенг миқёсда олиб борилиши ҳақида 
маълумотлар бисёр, лекин натижаси ҳақида туманли гаплардан бошқа ҳеч 
нарса йўқ. Сиз албатта ишонмассиз, лекин шунақа қизғиш ё қорамтир 
далаларга ўзим гувоҳ, минглаб, балки кўпдир, ғулийларнинг айни юмуш 
билан банд эканликларини кўрдим, ўқидим, Fулистон миқёсида ҳисоб 
қилсак, қанча маблағ ва техника кучи сарфланишини айтиб ўтиришга ҳожат 
йўқ. Майли, ишонманг, лекин мен бутун бир мамлакат, ҳали нуфусини тўлиқ 
аниқлай олмаганим ғулиётнинг даҳо ғулийбоши топшириқларини оғишмай, 
якдил бажаришига қойил бўлганман. 
Изланишларнинг иккинчи бош йўналиши - инсон танасига темир 
моддасини сингдириш бўлиб, бунга ҳам барча илмий-потенциал кучлар, 
тумонат боғбону деҳқонлар жалб этилган ва ҳаммаси Fулистонни тўлиғича 
олмазор боққа айлантириш устида тер тўкади. Бошларида албатта даҳо 
ғулийбоши, бор иш унинг назорати ва ғамхўрлиги остида. Бошқа мевалар 
борасида ҳам анча баҳслар кечган, улардан, боя айтганим, устуворлик 
хурмога ҳам салгина берилган ва бу ҳам даҳо ғулийбоши қарамоғида. 
Умуман мен шу борада улар билан ҳамфикрман: баҳсу мунозара деб илмий 
жанжалларни урчитгандан кўра, барча соҳаларда, бошқа арзигулиги 
топилмаса, албатта, бир даҳонинг фикри билан иш юритган маъқул деб 


237 
ҳисоблайман. Кейин, бу занжир эътиқодига ҳам мос, ҳамма фаровонлик 
тартиб ва бўйин сунишда эканини исботлайди. 
Энди учинчи, асосий мақсад йўналишига келсак, бунга ҳам, албатта, 
даҳо ғулийбошининг шахсан ўзи бошчи, ишлар унинг карами, ғамхўрлиги 
остида, ҳаммасига вақт ажратиб, шахсан қараб туради. Лекин сиз 
айтганларимга ажабланманг, чунки бу олдингиларидан ҳам жиддий масала.
Дастлаб ўқиганимда менинг ҳам ҳайратдан эсим оғиб қолаёзди. Fулиёт 
олимлари неча-неча йиллардан бери, тарихни мунтазам тузатишларини 
ҳисобга олсак, балки қадимдандир, мамлакатнинг темир рудасига эҳтиёжини 
камайтириш, занжирсозликка чек қўйиш мақсадида, англаяпсизми, ҳа, айнан 
шу серчиқим қора меҳнатни йўқотиш йўлида катта саъй-ҳаракатлар кўрсатиб 
келар экан. Улар занжирга қарши бош кўтарибди деган фикрга борманг 
тағин. Асло! Ёзувчи дўстим, айтдим-ку, ана шунақа нозик масалаларнинг 
устидан юзалаб ўтиб кетган. Майли, уни кўп ёмонлайвермай, қаламни қўлига 
яхши ниятда олган-ку. Ҳа, улар, яъни ғулиёт, одам ишонмайди, - ғулийнинг 
ўзини занжири билан бирга туғдиришга бел боғлаган! Англаяпсизми, чақалоқ 
жимит ғулийча, бўйнида ўзига мос митти занжирчаси билан туғилади! Бир 
тасаввур қилинг, занжир она қорнидан чақалоққа қўшилиб, баданининг 
табиий аъзоси бўлиб яралади, туғилгандан кейин у билан бирга улғаяди, 
яъни бўйи ўсишига қараб чўзилиб-каттариб боради! Бунинг йўли - ғулий 
танасида темир моддаси – феррум миқдорини ошириш! Феррум қандай 
кўпаяди – таркибида темир моддасининг миқдори юқори меваларни, айниқса 
олмани кўп ейишдан. Болаликдан, эркагу аёли. Кўп темир моддаси тўплаган 
ота-онадан бўладиган ҳомиладаёқ темир моддаси нозик занжир ибтидосига 
айланиб, туғилганида, баданига тақилган ҳолда, бирга дунёга келади.
Мен, очиғи, бунақа илмий жасоратга илгари сира ҳам дуч келмаганим 
учун тонг қотдим. Ҳали бирон ғулий боласини бўйнида занжири билан бирга 
туғдиришга эришмаган эканлар-у, лекин ана-мана, бари бир, дунёга келади 
деб, бутун Fулистон интиқ. Агар шундай туғма занжирбанд болача туғилиб 


238 
қолса, тасаввур қиляпсизми, волидаларию авлод-авлодларини ҳам шуҳрат, 
ҳам маблағ билан мангуга таъминлаб қўйишини.
Биринчи кунлари нима учун доим дастурхонда бир чинни олма 
туришига, хизматчи қизнинг ҳам ўзи еб, ҳам мени ундаб ҳол-жонимга 
қўймаслиги, айниқса холдор ғулийнинг олмани пўчоғини узмай юпқа 
пайраха қилиб арчишига эътиборсиз қараган эканман, энди ваҳимага 
тушдим. Булар менда ҳам ўша феррум миқдорини ошириб, занжирга табиий 
майл уйғотишга, эҳтимолки, бу қиз билан… майли, ғулия бўлса-да, кўнгил 
бердик, ҳар хил гумонларимни айтавермай, ишқилиб, шунақа бир режалар 
тузган эканлар. Бу, кимёдан саводим чала ҳолида ҳам биламан, албатта 
хомхаёл, лекин бари бир, танамга сингган темир моддасидан занжир униб, 
вужудимни чулғаб оладигандек, олмани азалдан яхши кўрсам ҳам, энди 
томоғимдан ўтмай қолди. Fулия қизнинг олмахўрлиги ҳам қаергача 
боришини ўйлаб, хавотирга тушдим.
Лекин бор гапдан кўз юмиб бўлмайди, Fулистонда занжирбанд бола 
олиш борасида жуда кенг кўламда иш олиб борилади, бутун ғулий халқи 
бугун бўлмаса, эртага, жилла қурса, яқин келажакда шундай намуна зурёд 
дунёга келишига ишончи комил ва шу йўналишда илҳом билан ижод қилади. 
Олманинг ўзи, шарбати, тўппаси, пўсти, қиёми, очари, парра қоқи, пайраха 
кесмаси, қуритилгани, димлангани, ошга босилгани, талқони, ҳатто уруғини 
ютишгача – ҳаммасининг таркибида қанча феррум борлиги жадвалга 
солиниб, бўлажак онага тавсия этилади. Олма сайли, йилда бир неча марта 
ошиқлар куни ўтказилиб, уларда занжир жўрлигида хор қўшиқлари 
куйланади. Чимилдиқларга шу тилакда олма гули осилади. Қиш кунлари ҳам 
иссиқхоналардан гуллаб турган шохчаси келтирилади. Ашулалар, термалар, 
мусиқалар, жиринг-жаранг мажмуалари, ҳа, уни бўлажак онанинг ўзи кўзи 
ёригунича айтиб, занжири билан чалиб юради, ишқилиб, боланинг туғма 
ғулий бўлиши учун, нима лозим кўрилса, сидқидилдан ҳаммаси қилинади. 
Ҳозирча куттиряпти, лекин ана-мана келай деб қолган. Шундайин зурёдни 


239 
қай бир бахтиёр ёш она етилтираётганига бутун вужудингиз билан қаттиқ 
инониб, кўз олдингизга келтирсангиз, ҳақиқатан ҳам лоп этиб 
туғиладигандек туюлаверади. Ҳаммаси ишончга боғлиқ. 
Ана шу ўринда ишончнинг ҳаётбахш яратувчилик қудратини чуқурроқ 
ҳис этдим. Албатта, олма тугул, фарангларда ҳамма нарсани кемириб 
ташлайдиган одамга ўхшаб, темирнинг ўзини чайнаб еса ҳам, она қорнидаги 
болада занжир ҳам пайдо бўлиб, яна унга чатишиб туғилмаслигини яхши 
биламан, лекин мамлакат миқёсида кенг кўламда олиб борилаётган ишга 
ишонмасликка одамнинг ҳадди ҳам сиғмайди. Шунчанинг умидини битта 
мен синдира олмайман, ахир.
Fулистонда жами ишлар ана шу ихлосга қурилгани учун ҳам мамлакат 
фаолияти равон юритилади. Бунда мақсадга етиш, яъни кутилган натижага 
эришиш шарт эмас, гап интилишга ундаш, етаклай билишда. Бунда мақсад 
нечоғли узоқ, унга етиш қанчалар ниҳоясиз машаққат бўлса, яна-да яхши, 
унга етиш керак ҳам эмас, етилса, зарарли ҳам. Зеро мақсадга эришилса, шу 
билан унга интилиш тугайди, бинобарин, энди ўзига чорлаб, келажакка 
илҳомлантирадиган бошқа янги бир мақсад топишга тўғри келади. Шунинг 
учун ҳам, тушундимки, ғулиёт учун болани ўз занжирчаси билан дунёга 
келтириш натижаси нечоғли олис, туманли, унга эришиш қанчалар иложсиз 
бўлса, шунча маъқул, тинимсиз интилиш ниҳоясига етмаса, демак, ўртада 
шунча кўп ишлар амалга ошаверади. Даҳо ғулийбоши ўз халқи руҳиятини 
чуқур англаган ҳолда, унинг олдига ҳеч қачон етиб бўлмайдиган мақсадни 
белгилаб қўйиб, охири йўқ йўлдан ишонч билан бошқариб бораверади, йўл, 
табиийки, тугамайди. Занжирбанд бола туғдириш муаммоси ҳам шундай, 
қанчалар ақл бовар қилмайдиган иш бўлса, демак, амалга ошириш учун 
ундан ҳам баландроқ ақллар етмайдиган юмушларга қўл уришга тўғри 
келади. Шу тариқа интилишлар бир-бирига уланиб, илҳомбахш бўлиб 
бораверади. Олмадаги темир моддасини инсон танасига сингдириш борасида 
қилинаётган ишлар ҳеч қачон натижа бермайди, балки бу модда кўпайиб 


240 
кетса, турли касалликлар ҳам келиб чиқиши ҳам мумкин, лекин шу мақсадга 
эришиш керак деган ишонч бутун Fулистонни гуллаган олмазор боққа 
айлантириб, ғулиётни бу мева ҳосили билан абадул-абад таъминлаб қўйган.


241 

Download 1,53 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   26   27   28   29   30   31   32   33   ...   41




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish