Менинг кашфиётим.
Бу ҳикоям, Ш укрона келтириш ни билмай-
диган одам ҳаёти қандай эканлиги ва Ш укрона-
лик ҳаётининг бир қисмига айланганида нима юз
бериш и мумкинлигига аж ойиб мисол бўла олади.
Агар ўзимдан олти йил аввал мен одамдан мин-
натдор бўлсам, нима деб ж авоб берардинг деб сў-
раш са шундай дердим: “Ҳа, албатта, мен одамдан
миннатдорман. М ен совға олаётганимда, кимдир
олдимда эш ик очиб берса ёки менга нимадир қи-
либ берса, раҳмат дейман”. Ростини айтганда, мен
одамдан миннатдор эмасдим. М ен ҳақиқатан ҳам
миннатдор бўлиш нималигини билмасдим. Шун-
чаки миннатдорлик сўзларини айтиш, албатта,
одамга бўлган миннатдорликни ўлчамайди.
М енинг ҳаётим миннатдорликсиз деярли му-
раккаб бўлган. М ен қарзга ботиб ўтирардим ва
улар ойига ошарди. Кўп меҳнат қилардим, аммо
молиявий аҳволим яхшиланмасди. Ўсаётган қарз-
ларим ва мажбуриятларим орқасида юриб, мен
узлуксиз тангликда яшардим. М енинг муноса-
батларим, худди афсонавий маятникдек тебраниб
кетди, чунки мен ҳар бир одам учун вақт аж ра-
толмайман деб ўйлардим. Ўзимни соғломман де-
ган пайтимда, куннинг охирида тинкам қуриган
бўларди, доимо шамоллардим ва ҳар фаслда касал
бўлардим. Албатта бахтли онлар ҳам бўларди, мен
дўстларим билан сайр қилганимда, таътил вақти
келганида, аммо ундан кейин бу ҳузурларга пул
тўлаш учун ишлаш кераклигини англаб, кайф ия-
тим ўзгарарди.
Мен яшамас эдим. Мен кун кўрардим, кундан-
кунга, ойликдан ойликкача, битта муаммони ҳал
этмасимдан бош қаси келиб чиқарди.
Ш укроналик Сеҳрли куч тарзида сизнинг му-
носабатларингизни ва бутун ҳаётингизни ҳозирги
пайтда қандай аҳволдалигидан қатъи назар яхши
томонга ўзгартиради. Ш укроналик мўъжизавий
равишда сизни гуркиратиб юборади. Бирор нар-
са қилиш ингиз учун сизда пул пайдо бўлади. Улар
сизни соғломроқ қилади ва шу кунгача етишган
бахтингиз дараж асини мислсиз тепага кўтаради.
Ш укроналик Сеҳрли кучи мансаб пиллапояси-
дан кўтарилишга, омадни оширишга ва сизни ўз
орзу қилган ишингизга ёки сиз қилмоқчи бўлган
эзгуликка йўналтиради. Ҳақиқатан ҳағч сиз ким
бўлмоқчисиз? Қилмоқчи ва эгалик қилмоқчи бўл-
ган ҳамма нарсага, Ш укроналик орқали эришиш
мумкин. Ш укроналикнинг Сеҳрли кучи сизнинг
ҳаётингизни олтинга айлантиради!
Қачонки сиз Ш укроналик келтириш ни бошла-
сангиз, ҳаётингиздаги айрим нарсалар бошқача
бўлганлигини, нимага айрим нарсалар сезилмай
қолганлигини англай бошлайсиз. Қачонки, сиз ҳа-
ёт тарзингизни Ш укроналик асосида қурсангиз,
ҳар тонг ҳаяж онланиб уйғонасиз ва тирик бўлга-
нингиздан миннатдор бўласиз. Сиз ҳаётни севиб
қоласиз. Сиз ўзингизни худди пардек енгил сеза-
сиз ва олдингидан бахтлироқ бўласиз. М уаммо-
лар бўлиб турсада, аммо сиз қандай қилиб уларни
енгиб ўтишни биласиз ва улардан ўрганасиз. Ҳар
бир кун Сеҳрли кучга тўла бўлсин, ҳар бир дақи-
қа, болалигингиздан кўра, чегарасиз Сеҳрли куч
билан тўлсин.
Do'stlaringiz bilan baham: