Туман ҳокими М.Олимов
Челонғу ҚФЙ Чандир маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида “Мустақиллик факели” МЧЖ томонидан қуриб тугатилган “Автомобилларга газ тўлдириш компрессор шахобчаси (АГНКС)” биноларини фойдаланишга қабул қилиш бўйича Давлат қабул комиссиясининг далолатномасини тасдиқлаш тўғрисида
Ромитан туман ҳокими томонидан тайинланган Давлат қабул комиссиясининг 2012 йил 21 январдаги далолатномасини кўриб чиқиб
Қ А Р О Р Қ И Л А М А Н:
1. Челонғу ҚФЙ Чандир маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида “Мустақиллик факели” МЧЖ томонидан қуриб тугатилган “Автомобилларга газ тўлдириш компрессор шахобчаси (АГНКС)” биноларини фойдаланишга қабул қилиш бўйича Давлат қабул комиссиясининг 2012 йил 21 январдаги далолатномасини тасдиқлансин.
2. Туман “Ермулккадастр хизмати” ДУК (С.Мақсудов)га ушбу бино ва иншоотларни кадастр рўйхатидан ўтказиш топширилсин.
3. Ушбу қарорни бажарилишини назорат қилиш туман ҳокимининг биринчи ўринбосари Ф.Ҳакимов зиммасига юклатилсин.
Туман ҳокими М.Олимов
Қўрғон қишлоқ фуқаролар йиғини Янгитурмуш қишлоғида жойлашган фуқаро Раззоқов Миртазо томонидан қайта реконструкция қилиниб қуриб битказилган “Тикув ишлаб чиқариш цехи” биносини фойдаланишга қабул қилиш далолатномасини тасдиқлаш тўғрисида
Туман ҳокимлиги ҳузуридаги якка тартибда қуриб битказилган бино ва иншоотларни фойдаланишга қабул қилиш комиссиясининг 2011 йил 5 ноябрдаги далолатномасига асосан ва Қўрғон қишлоқ фуқаролар йиғини Янгитурмуш қишлоғида яшовчи фуқаро Раззоқов Муртазонинг 2011 йил 31 октярдаги аризасини инобатга олиб
Қ А Р О Р Қ И Л А М А Н:
1. Туман ҳокимлиги ҳузуридаги якка тартибда қуриб битказилган бино ва иншоотларни фойдаланишга қабул қилиш комиссияси аъзоларининг 2011 йил 5 ноябрдаги Қўрғон қишлоқ фуқаролар йиғини Янгитурмуш қишлоғи ҳудудида жойлашган фуқаро Раззоқов Муртазо томонидан қайта реконструкция қилиниб қуриб битказилган “Тикув ишлаб чиқариш цехи” биносини фойдаланишга қабул қилиш тўғрисидаги далолатномаси тасдиқлансин.
2. Фойдаланишга қабул қилинган “Тикув ишлаб чиқариш цехи” биносининг умумий ер майдони 3031,6 м2, шундан қурилиш ости майдони 508,74 м2 дан иборат бўлган бино ва ер майдони фуқаро Раззоқов Муртазога доимий фойдаланиш учун бириктириб берилсин.
3. Туман “Ермулккадастр хизмати” ДУК (С.Махсудов)га ушбу бино ва иншоотларни кадастр рўйхатидан ўтказиш топширилсин.
4. Ушбу қарорни бажарилишини назорат қилиш туман ҳокимининг биринчи ўринбосари Ф.Ҳакимов зиммасига юклатилсин.
Do'stlaringiz bilan baham: |