абстракция;
жорий қилишнинг беркитилганлиги;
масъулиятнинг бўлинганлиги.
Абстракция
Абстракция мураккаб масалани соддалаштириш жараёнидир. Муайян масалани ечишга киришар экансиз, сиз барча деталларни ҳисобга олишга ўринмайсиз, балки ечимни осонлаштирадиганларини танлаб оласиз.
Айтайлик, сиз йўл ҳаракати моделини тузишингиз керак. Шуниси аёнки, бу ўринда сиз светофорлар, машиналар, шосселар, бир томонлама ва икки томонлама кўчалар, об-ҳаво шароитлари ва ҳ.к. синфларини яратасиз. Ушбу элементларнинг ҳар бири транспорт ҳаракатига таъсир кўрсатади. Бироқ бу ўринда ҳашаротлар ва қушлар хам йўлда пайдо бўлиши мумкин бўлса-да, сиз уларнинг моделини яратмайсиз. сиз машиналар маркаларини ҳам ажратиб кўрсатмайсиз.
Абстракциянинг иккита афзал жиҳати бор. Биринчидан, у масала ечимини соддалаштиради. Муҳими яна шундаки, абстракция туфайли дастурий таъминот компонентларидан такроран фойдаланиш мумкин. Такроран қўлланадиган компонентларни яратишда улар одатда ғоят ихтисослашади. Яъни компонентлар бирон-бир маълум масала ечимига мўлжаллангани, яна улар кераксиз ўзаро боғлиқликда бўлгани сабабли дастур фрагментининг бошқа бирон ўринда такроран қўлланиши қийинлашади. Имкони борича бир қатор масалаларни ечишга қаратилган объектларни яратишга ҳаракат қилинг. Абстракция битта масала ечимидан ушбу соҳадаги бошқа масалаларни ҳам ечишда фойдаланиш имконини беради.
Ворислик
Ворислик мавжуд бўлган синфнинг таърифи асосидаёқ янги синфни яратиш имконини беради. Янги синф бошқаси асосида яратилгач, унинг таърифи автоматик тарзда мавжуд синфнинг барча ҳусусиятлари, ҳулқ-атвори ва жорий қилинишига ворислик қилади. Аввал мавжуд бўлган синф интерфейсининг барча методлари ва ҳусусиятлари автоматик тарзда ворис интерфейсида пайдо бўлади. Ворислик ворис синфида бирон-бир жиҳатдан тўғри келмаган ҳулқ-атворни аввалдан кўра билиш имконини беради. Бундай фойдали ҳусусият дастурий таъминотни талабларнинг ўзгаришига мослаштириш имконини беради. Агар ўзгартиришлар киритишга эҳтиёж туғилса, бу холда эски синф функцияларига ворислик қилувчи янги синф ёзиб қўя қолинади.
Ворислик ёрдамида қурилган синф методлар ва ҳусусиятларнинг учта кўринишига эга бўлиши мумкин:
- Ўрнига ўрин қўйиш (алмаштириш): янги синф аждодларининг методи ёки ҳусусиятини шунчаки ўзлаштириб олмайди, балки унга янги таъриф ҳам беради;
- Янги: янги синф бутунлай янги методлар ёки ҳусусиятларни қўшади;
- Рекурсив: янги синф ўз аждодлари методлари ёки ҳусусиятларини тўғридан-тўғри олиб қўя қолади.
Ворислик турлари
Ворислик уч асосий ҳолларда қўлланади:
1. Кўп марталаб фойдаланишда;
2. Ажралиб туриш учун;
3. Турларни алмаштириш учун.
Қандайдир бир элементни оммавий интерфейсга киритиш ёки, аксинча, ундан чиқариш учун, калит сўздан фойдаланиш керак. Объектга мўлжалланган Дастурлашнинг ҳар бир тилида калит сўзлар тўплами белгиланган, бироқ бу сўзлар асосан бир ҳил функцияларни бажаради. Объектга мўлжалланган тилларнинг кўпчилигида киришнинг учта даражаси мавжуд.
Do'stlaringiz bilan baham: |