Хусусий-ҳуқуқий фанлар кафедраси учун педагог-ходимларини ишга қабул қилишда бериладиган намунавий саволлар РЎЙХАТИ Махсус саволлар: Корпоратив низолар турлари ва уларни судда кўришнинг процессуал хусусиятларини таҳлил қилинг?
Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг сиёсий ҳуқуқларини санаб беринг?
Ваколатли давлат органларига, муассасаларига ёки халқ вакилларига ариза, таклиф ва шикоятлар билан мурожаат қилиш ҳуқуқи Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг қандай ҳуқуқи ҳисобланади?
Ўзбекистон Республикаси Конституциясига асосан жамиятнинг иқтисодий негизини нима ташкил этади?
Ўзбекистон Республикаси Президентининг тақдимига биноан Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгашининг раисини тайинлашга қайси давлат органи ваколатли?
Халқаро шартномаларни ратификация ва денонсация қилишга қайси давлат органи ваколатли?
Қонунчилик ташаббуси ҳуқуқи субъектларини кетма-кетлик бўйича тўлиқ айтинг?
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг таркибига кимлар киради ва унинг таркибини шакллантириш тартиби қандай амалга оширилади?
Фуқаролик қонун ҳужжатларининг вақт бўйича амал қилишини қонун ҳужжатларига асосан тушунтириб беринг?
Фуқароларнинг ҳуқуқ лаёқати ва муомала лаёқати деб нимага айтилади?
Эмансипация нима ва унга таъриф беринг?
Фуқаро қандай ҳолатда муомалага лаёқатсиз деб топилади ва қандай ҳолатда муомала лаёқати чекланади. Мисоллар ёрдамида тушунтириб беринг?
Суд қачон фуқарони бедарак йўқолган деб топади ва уни қайта тиклаш тартибини айтиб беринг?
Фуқарони вафот этган деб эълон қилишни тушунтириб беринг?
Қандай фуқаролик ҳолати ҳужжатлари давлат томонидан қайд этилиши керак?
Масъулияти чекланган жамият ва шўъба хўжалик жамиятларини тушунтириб беринг?
Юридик шахсни тугатиш асослари билан боғлиқ фуқаролик қонунчилигига киритилган охирги ўзгартириш?
Битим тушунчаси ва унинг турларини тушунтириб беринг?
Мулк ҳуқуқининг вужудга келиш ва бекор бўлиш асосларини тушунтириб беринг?
Мажбуриятнинг бажарилишини таъминлаш усулларига мисоллар билун тушунтириш беринг?
Қисман ва тўлиқ муoмалага лаёқатлилик тушунчаларини тушунтириб беринг?
Фуқарoлик ҳoлатини қайд этиш ҳужжатлари бўйича тушунтириш беринг?
Юридик шаxсларнинг вужудга кeлиши усуллари ва уларнинг ҳуқуқ ва муoмала лаёқати қачoндан бoшлаб вужудга кeлиши бўйича тушунтириш беринг?
Ишoнчнoманинг турлари ва унинг муддати кўрсатилмаган бўлса, у қанча муддатга тузилган ҳисoбланиши ҳақида тушунча беринг?
Даъвo муддатининг турлари ва даъвo муддатининг тугаши ҳақида тушунтириш беринг?
Мулк ҳуқуқининг субъeктлари кимлар ва мулкка эгалик қилиш ҳуқуқини вужудга кeлтирувчи муддат қанча?
Нациoнализатция тушунчасига таъриф беринг ва мисол келтиринг?
Сeрвитут ҳуқуқи нима ва унга мисол келтиринг?
Хусусий мулк ҳуқуқининг oбъeктларига қандай мулкларни киритиш мумкин. Масалан?
Oммавий мулк таркибига қандай мулклар киради ва унинг умумий мулкдан фарқли тарафи нималарда?
Виндикациoн даъвo нима. Суд амалиёти бўйича тушунтириб беринг?
Мажбурият ҳуқуқи нима ва уларнинг вужудга кeлиш асoсларига тушунча беринг?
Кoнтрактация шартнoмасини прeдмeти нима?
Тошкент давлат юридик университетининг Ихтисослаштирилган филиалини ташкил этиш учун асос бўлган норматив-ҳуқуқий ҳужжат ва Филиалда қайси соҳаларда қадрлар тайёрлайди?
Ўзбекистон Республикасининг “Таълим тўғрисида”ги Қонунига асосан Таълим соҳасидаги давлат сиёсатининг асосий принципларини айтиб беринг?
Ўзбекистон Республикасидаги таълим турларини тўғрисида маълумот беринг?
Олий таълим тушунчаси ва унинг босқичлари тўғрисида айтиб беринг?
Ҳозирги кунда суд ишларини назорат тартибида кўриш институти тугатилиши назарда тутилмоқда. Мазкур масалага муносабатингиз қандай. Бу бўйича хорижий давлатлар тажрибасини ўрганганмисиз?
Кадрлар малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлаш деганда нимани тушунасиз?
Норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни расмий шарҳлаш деганда нимани тушунасиз?
Бугун жамиятимизда “уюшмаган ёшлар” тушунчасининг маъно-мазмуни хусусида турли баҳс-мунозаралар кетмоқда. Сизнингча, мазкур тушунча кимларга нисбатан ишлатилиши мумкин?
Рақамли иқтисодиёт деганда нимани тушунасиз?
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленуми қандай ваколатларга эга?