Давлат-ҳуқуқий фанлар кафедраси учун педагог-ходимларини ишга қабул қилишда бериладиган намунавий саволлар РЎЙХАТИ Махсус саволлар: Ўзбекистон Республикаси Конституциясига кўра Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва Сенатининг сайловдан кейинги биринчи йиғилиши қачон чақирилади ва Ўзбекистон Республикаси Конституциясига мувофиқ Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг мутлақ ваколатлари ҳақида гапиринг?
Тошкент давлат юридик университетининг Ихтисослаштирилган филиалини ташкил этиш учун асос бўлган норматив-ҳуқуқий ҳужжат ва Филиалда қайси соҳаларда кадрлар тайёрлайди?
Гендер тенглик деганда нима тушунасиз? Ушбу соҳани тартибга солувчи қандай норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар билан танишсиз?
Кимлар қонунчилик ташаббуси ҳуқуқига эга?
Ўзбекистон Республикаси ташқи сиёсат юритишда нималарга асосланади?
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қандай умум мажбурий
Ўзбекистон Республикасининг “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги Қонунига мувофиқ мурожаатларнинг шакллари бўйича тушунтириш беринг?
Такрорий мурожаат билан дубликат мурожаатларнинг фарқи нимада, таърифларини келтиринг ва электрон мурожаатга қандай талаблар қўйилган?
Давлат ҳокимиятининг бўлиниши принципи деганда нимани тушунасиз? Ушбу принципнинг мазмун ва моҳиятига тўхталинг. Мазкур принципни жорий қилинишига нима зарурат бор деб ўйлайсиз?
Актив ва пассив сайлов ҳуқуқи деганда нимани тушунасиз? Актив ва пассив сайлов ҳуқуқининг конституциявий асослари ҳақида батафсил тўхталиб ўтинг.
Мурожаатларни кўриб чиқиш тартиби ва бузилганлиги учун қандай жавобгарлик белгиланган?
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг норматив тусдаги ва жуда муҳим аҳамиятга эга бўлган ҳужжатлари қандай шаклда қабул қилинади?
Ўзбекистон Республикаси нечта давлат билан чегарадош. Санаб беринг?
Амалдаги қонунчиликка асосан қонун ости ҳужжатларга қайси ҳужжатлар киради, уларнинг юридик кучини таҳлил қилиб беринг.
Меҳнат шартномаси қанча муддатга тузиш мумкин?
Ўзбекистон Республикасида солиқларни қайси орган жорий қилади?
Ўзбекистон Республикаси Президентининг дахлсизлиги деганда нимани тушунасиз?
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг давлат ҳокимияти тизимидаги ўрни деганда нимани тушунасиз?
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг таркиби ва уни шакллантириш тартиби қандай?
Меҳнат кодексига асосан меҳнат интизомини такроран бузган шахсга нисбатан қандай интизомий чоралари қўлланилиши мумкин?
Инсон ҳуқуқларига оид умумий қоидалар деганда нималарни тушунасиз?
Сайлов тизими деганда нима тушунасиз?
Ўзбекистон Республикаси фуқаролиги тўғрисидаги масалалари юзасидан Ўзбекистон Республикаси Президенти...
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленуми қандай ваколатларга эга?
“2017-2021-йилларда Ўзбeкистон Рeспубликасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратeгияси”да дeмократик ислоҳотларни чуқурлаштириш ва мамлакатни модeрнизация қилишда Олий Мажлис, сиёсий партияларнинг ролини янада кучайтириш қайси устувор йўналишда мустаҳкамланган?
Ўзбекистон Республикаси Конституциясига мувофиқ Вазирлар Маҳкамасининг ҳуқуқий мақоми, унинг асосий вазифалари нималардан иборат?
Вазирликлар, давлат қўмиталари ва идораларнинг норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини давлат рўйхатидан ўтказиш тартибини тушунтириб беринг?
Ўзбeкистон Рeспубликасининг фуқаролигига қабул қилиш шартларини саба беринг?
Ўзбeкистон Рeспубликаси фуқаролиги тўғрисидаги ишларни юритувчи Ўзбeкистон Рeспубликасининг давлат идораларини санаб беринг?
Битим тушунчаси ва унинг турларини тушунтириб беринг?
Ҳуқуқ лаёқатининг бoшланиши ва тамoм бўлиши вақти ҳамда фуқарoлар қачoн тўла муoмала лаёқатига эга бўлиши ҳақида гапириб беринг?