Кўрсаткичлар
|
01.01.2020
|
01.01.2021
|
ўзгариши
|
суммада
|
% да
|
суммада
|
% да
|
суммада
|
% да
|
Қимматли қоғозлар
|
3 911
|
1,6
|
4 382
|
0,7
|
471
|
0,9
|
Мижозларга берилган қарзлар
|
120 230
|
50,4
|
129 592
|
58,3
|
9 362
|
7,9
|
Лизинг
|
26 226
|
11,0
|
27 926
|
12,2
|
1 700
|
1,2
|
Инвестициялар
|
9 877
|
4,1
|
33 059
|
9,8
|
23 182
|
5,6
|
Даромад келтирувчи активлар
|
160 244
|
67,2
|
192 959
|
68,5
|
32 715
|
1,3
|
Банкнинг жами активлари:
|
238 556
|
100
|
338 677
|
100
|
100121
|
0
|
Манба: www.xalqbanki.uz сайти маълумотларига асосан муаллиф томонидан тузилди
Юқоридаги жадвал маълумотларидан кўриниб турибдики "Халқ банки" жами активлардаги даромад келтирувчи активларининг тутган улуши 2020 йилда 67.2 % ни ташкил қилган бўлса, 2021 йилда бу кўрсаткич 68,5 % ни ташкил этиб, 1.3 % га ошган. Бу ўзгариш асосан мижозларга берилган қарзлар 7,9 % га, лизинглар бўйича операциялар эса 1,2 % га ошиши ҳисобига тўғри келади. Даромад келтирувчи активлар таркибида инвистициялар ҳажми 5,6 % га ортганлигини ижобий ҳол сифатида кўришимиз мумкин.
3. Халк банки АТБ Термиз филиали жорий ва ссуда ҳисоб варақларини очиш ва ёпиш тартиби.
Банк шахсий ҳисобварақлари куйидаги турларга бўлинади:
1) Мижоз шахсий ҳисобварақлари
2) Банк ички шахсий ҳисобварақлари
Мижоз шахсий ҳисобварақлари куйидаги турларга бўлинади:
1) Депозит ҳисобварақлари
а) талаб қилиб олингунча (асосий ва иккиламчи) депозит ҳисобварақлар;
б) жамғарма депозит ҳисобварақлар; в) муддатли депозит ҳисобварақлар;
г) депозит ҳисобварақларнинг бошқа турлари (аккредитивлар бўйича муддатсиз фоизсиз депозитлар ва шу кабилар);
2) ссуда ҳисобварақлари.
Юридик ва жисмоний шахслар ўзларига ҳисоб-китоб ва касса хизматларини кўрсатиш учун банкларни мустакил равишда танлайдилар хамда бир ёки бир неча банкларда миллий ва хорижий валютадаги талаб қилиб олингунча депозит ҳисобварақлар хамда депозит ҳисобварақларнинг бошқа турларини очиш ҳуқуқига эгалар. Мижоз томонидан хар кандай ҳисобварақ очилагтганда банк ҳисобварагига хизмат кўрсатиш шартномаси тузилади. Ҳисобварақларнинг эгалари ҳисобварақ очиш учун такдим қилинган ҳужжатларнинг хақиқийлиги бўйича жавобгардирлар.
Депозит, бюджет ёки ссуда ҳисобварагининг очилиши бош бухгалтер ёки унинг муовини томонидан "Ўзбекистон Республикаси банкларида очиладиган банк ҳисобварақлари тўгрисида"ги йўрикномага мувофик аризага кўйилган банк раҳбарининг имзоси асосида очилади ва расмийлаштиради. Ҳисобварақ очилганидан кейин имзолар ва мухр изи намуналари кўрсатилган карточка банкнинг тегишли ходимларига берилади.
Имзолар ва мухр изи намуналари кўрсатилган карточкалар амалдаги ҳисобварақпар бўйича алмаштирилганда янги намуналарни бухгалтерия ходимлари кабул қилиб оладилар ва ушбу карточкалар бекор қилинганлари билан бирга бош бухгалтерга ёки унинг муовинига (агар унга буйрук билан шундай ҳуқуқ берилган бўлса) такдим этадилар. Бош бухгалтер ва унинг муовини ўз навбатида ҳужжатларни текшириб, ўз имзоси билан тасдиклайди. Кредит шартномаси кучга киргандан сўнг, кейинги иш кунидан кечиктирмасдан банк раҳбари ёки раҳбар томонидан ваколат берилган кредит бўлимининг ходими кредитнинг муддати ва фоиз ставкасини кўрсатган холда, мижоз учун ссуда ҳисобвараги очиш тўгрисида бухгалтерияга фармойиш беради. Ҳисобварақлар банк фармойишига кўра ёпилаётганда ва улардаги тегишли маблаглар колдиги "Бошқа дебиторлик ҳисобварақлар"ига кирим қилинганда банк бош бухгалтери ёки унинг муовини ёпилаётган ҳисобварақдан мижозга охирги марта кўчирма берилган кундан буён ушбу ҳисобварақка киритилган барча ёзувларни ҳужжатлар бўйича синчиклаб текшириши, ссуда ва банк хизматлари учун ҳисобланган хамда тўланган фоизларни инобатга олган холда чикарилган охирги қолдиқнинг тўғрилигига ишонч ҳосил қилиши ва ёпилаётган шахсий ҳисобвараққа тегишли ёзувларни киритиб, имзо чекиши шарт.
Мижознинг асосий ҳисобварагини бошқа банкка ўтказиш унинг аризасига асосан ҳисобварақнинг колдиги тасдикланиши ва чек дафтарчалари кайтарилиши билан амалга оширилади. Бунда ушбу мижознинг иккиламчи ҳисобварақлари ёпилмайди.
Мижозни қабул қилаётган банк унинг аризасига асосан ўзида “Мижозларга тўланиши лозим бўлган маблағлар ҳисоб-китоби” ички банк ҳисобварағини очади ва бу тўғрида мижозга хабар беради.
Асосий ҳисобварақни ёпаётган банк мижознинг фармойишига асосан унга асосий ҳисобварақ очаётган банкка унинг ҳисобвараги колдигини ўтказиши, шунингдек рўйхат бўйича юридик йиғмажилдини, картотекасидаги ҳисоб-китоб ҳужжатлари ва бошқа ҳужжатларини (почта, фельдьегер алокаси ёки курьер орқали) бериши керак.
Мижознинг барча ҳужжатлари олингандан кейин банк унга белгиланган тартибда, асосий талаб қилиб олингунча асосий депозит ҳисобварақ очади ва ушбу ҳисобвараққа унга илгари очилган ички банк ҳисобварағидаги маблағлар қолдиғини ўтказади.
Do'stlaringiz bilan baham: |