8. Халқ банки накд пулсиз ҳисоб китоб ва унда ишлатиладиган ҳужжатлар. Ўзбекистон Республикасининг банклари накд пулсиз ҳисоб-китобларнинг куйидаги шаклларини ташкил киладилар ва амалга оширадилар:
1) тўлов топширикномалари билан ҳисоб-китоблар;
2) аккредитивлар билан ҳисоб-китоблар;
3) инкассо бўйича ҳисоб-китоблар;
4) чеклар билан ҳисоб-китоблар.
Юкорида кўрсатилган шакллар бўйича накд пулсиз ҳисоб-китобларни амалга оширишда куйидаги пул-ҳисоб-китоб ҳужжатларидан фойдаланилади:
1) мемориал ордер (1-Илова);
2) тўлов топширикномаси (2-Илова);
3) тўлов талабномаси (3-Илова);
4) инкассо топширикномаси (4-Илова);
1-7-Иловалар берилмайди.
5) аккредитивга ариза (5-Илова);
6) тижорат банкининг ҳисоб-китоб чеки (6-Илова).
Накд пулсиз ҳисоб-китоблар, шунингдек пластик карточкадан фойдаланилган холда амалга оширилиши мумкин. Маблагларни тўловчи ва олувчи ўртасида накд пулсиз ҳисоб-китоблар ва пул-ҳисоб-китоб ҳужжатларининг аник шакли тузилган шартнома (битим)га мувофик мустакил равишда белгиланади.
Пул-ҳисоб-китоб ҳужжатлари мажбурий тартибда куйидагиларни ўз ичига олиши шарт:
а) ҳужжатнинг тартиб ракамини;
б) "КК.ОО.ЙЙЙЙ" шакли бўйича ҳужжатнинг санаси, бунда "КК" - кун, "ОО" - ой, "ЙЙЙЙ" - йил;'
в) тўловчининг номи;
г) тўловчи счётининг тартиб раками;
д) солик тўловчининг идентификация раками (СТИР) (чекдан ташқари);
е) тўловчи банкининг номи;
ж) тўловчи банкнинг коди;
з) олувчининг номи;
и) олувчи счётнинг тартиб раками;
к) олувчи банкининг номи;
л) олувчи банкининг коди;
м) тўловнинг суммасини ракамлар ва ёзувларда кўрсатиш;
н) тўловнинг детали/максади (чекларда кўрсатилмайди).
Тижорат банкининг ҳисоб-китоб чеки қўшимча равишда куйидагиларни ўз ичига олиши керак:
а) чекнинг серияси ва тартиб ракамини;
б) жисмоний шахс паспортининг (ёки унга тенглаштирилган ҳужжатнинг) серияси ва тартиб ракамини;
в) "КК.ОО.ЙЙЙЙ" шакли бўйича чекнинг хакикий бўлганлик санаси, бунда "КК" - кун, "ОО" - ой, "ЙЙЙЙ" - йил.
Аккредитивга ариза қўшимча равишда куйидагиларни ўз ичига олиши лозим:
а) аккредитивни амал қилиш муддати;
б) аккредитив очилаётган шартноманинг тартиб раками ва санаси;
в) буюртманинг тартиб раками;
г) буюртма берилган сана;
д) етказиб берилагтган товарни, бажарилаётган ишни ёки кўрсатилаётган хизматнинг номи;
е) аккредитив бўйича тўловларни амалга оширишда асос бўлган ҳужжатнинг тури;
ж) қўшимча шартлар.
Банк тўловчи бўлиб чиккан ва мемориал ордерлар ишлатилган холларда, улар банк раҳбарининг ва бош бухгалтернинг имзолари билан тасдикланади, бошқа холатларда мемориал ордерлар ушбу банк счётини олиб борувчи бош бухгалтер ва бухгалтернинг имзоси билан тасдикланади.
Мемориал ордерлар билан содир этилаётган операцияларнинг тўгрилиги бўйича жавобгарлик банкнинг раҳбарига ва бош бухгалтери зиммасига юклатилади.
Тўлов топширикномаси - мижознинг унга хизмат кўрсатувчи банкка ўз счётидан олувчининг счётига маълум бир суммани ўтказиш тўгрисидаги топширигини англатади.
Тўлов топширикномалари билан товарлар, ишлар, ҳужжатлар учун ва бошқа тўловлар бўйича ҳисоб-китоблар амалга оширилиши мумкин.
Тўлов топширикномаси банк томонидан мижознинг депозит счётида маблаглар мавжуд бўлгандагина кабул қилинади, агарда банк счёти бўйича шартномада бошқаси кўзда тутилмаган бўлса.
Тўлов топширикномасининг санаси уни банкка такдим этилган сана билан бир хил бўлиши керак, улар мос келмаган холда тўлов топширикномаси ижро учун кабул қилинмайди (бюджетга ва бюджетдан ташқари жамғармаларига тўловлар бундан мустасно).
Ўзбекистон почта ва телекоммуникациялар агентлиги орқали (пенсиялар, алиментлар ва х.к.) маблагларни тўлов топширикномалари орқали ўтказишда, илова қилиниши лозим бўлган барча ҳужжатларни (маълумотномалар, ўтказмалар рўйхати ва бошқалари) мижоз бевосита Ўзбекистон почта ва телекоммуникациялар агентлиги корхоналарига такдим этади.
Кечиктириб бўлмайдиган эхтиёжлар счётидаги маблаглардан фойдаланиш "Хўжалик субъектларининг банкдаги счётларидан пул маблагларини ҳисобдан чикариш тартиби тўгрисидаги Йўрикнома"га мувофик хўжалик юритувчи субъектларнинг тўлов топширикномалари асосида амалга оширилади.
Тўлов топширикномасининг "Тўлов деталлари/максади" устунида "Кечиктириб бўлмайдиган эхтиёжлар суммаси ҳисобидан" деб кўрсатилади.
Тўлов топширикномалари банкка куйидаги тартибда такдим қилинади:
1) тўловчи ва олувчига битта банкда хизмат кўрсатилса, топширикномалар уч нусхада:
а) биринчи нусха тўловлар амалга оширилгандан кейин банкнинг кунлик ҳужжатлар йиғмасига тикилади;
б) иккинчи нусхаси эса маблаг олувчининг шахсий счётидан олинган кўчирмага илова қилинади;
в) учинчи нусха тўловчининг шахсий счётидан олинган кўчирмага илова қилинади;
2) тўловчи ва олувчига турли хил банкларда хизмат кўрсатилса, топширикномалар икки нусхада:
а) биринчи нусха тўловлар амалга оширилгандан кейин банкнинг кунлик ҳужжатлар йиғмасига тикилади;
б) иккинчи нусхаси эса маблаг олувчининг шахсий счётидан олинган кўчирмага илова қилинади.
"Банк-Мижоз" тизимидан фойдаланадиган мижозлардан алока канали орқали олинган электрон тўлов топширикномалари дастурий назоратдан ўтказилади, зарурат тугилганда когозга чикарилади ва тегишли текширувдан сўнг узатилади. Тўловлар амалга оширилгандан сўнг мижозлардан олинган электрон топширикномалар икки нусхада когозга чикарилади:
а) бир нусхаси банкнинг кунлик ҳужжатлар йиғмасига тикилади;
б) иккинчи нусхаси пул-ҳисоб-китоб ҳужжатларининг асл нусхаси олингунга кадар таккослаш учун банкда колдирилади, таккослангандан сўнг белгиланган тартибда банкнинг кунлик ҳужжатлар йиғмасига тикилади.
Электрон тўловлар тизими орқали олинган электрон тўлов топширикномалари маблагларни олувчи банкда икки нусхада когозга чикарилади.
а) бир нусхаси банкнинг кунлик ҳужжатлар йиғмасига тикилади;
б) иккинчи нусха эса маблаг олувчининг шахсий счётидан олинган кўчирмага илова қилинади.
Тўлов талабномаси (кейинчалик матнда - "талабнома") ўзида маблаг олувчини тўловчи томонидан банк орқали маълум бир суммани тўлаш тўгрисидаги талаби акс эттирилган пул-ҳисоб-китоб ҳужжатидир.
Талабнома юклаб жўнатилган товарлар учун, бажарилган ишлар учун, кўрсатилган хизматлар учун, шунингдек томониар томонидан тузилган шартномада кўзда тутилган бошқа тўловлар бўйича кўйилиши мумкин.
Талабнома акцептланган ва акцептланмаган бўлади. Акцепт билан тўланган талабномалар тўлов суммасини тўловчи томонидан акцепт (тан олишни) талаб килади.
Талабнома мазкур Низомнинг 11-бандида кўрсатилган маълумотлардан иборат бўлиши керак. Бундан ташқари махсулот етказиб берувчи "Тўлов деталлари/максади" устунида куйидагиларни кўрсатиб ўтиши шарт:
а) шартнома санаси ва тартиб ракамини;
б) контрактация шартномалари бўйича махсулот етказиб беришда "контрактация шартномаси" деб кўрсатиш керак;
в) махсулотни юклаб жўнатиш (бериш) санасини ва товар-транспорт ёки кабул қилиш-топшириш ҳужжатлар ракамини ва транспорт турини, товарларни Почта ва телекоммуникация агентлиги орқали жўнатганда эса - почта квитанцияларининг ракамини;
г) махсулот сотиб олувчининг транспорт воситаси билан олиб кетилганда "Сотиб олувчининг транспорти билан олиб чикиб кетилган, - сонли ишонч хати" кўрсатилади;
д) қонун ҳужжатларида кўзда тутилган бошқа реквизитларни.
Маблаг олувчи битта операция бўйича, такроран талабнома такдим қилиш ҳуқуқига эга эмас, дастлабки талабнома тўловчининг банкига келиб тушмаганлиги тўгрисида билдиришнома мавжуд бўлган холлар бундан мустасно.
Талабнома реестр билан бирга маблаг олувчи томонидан унга хизмат кўрсатувчи банкка такдим қилинади. Бунда, реестр 7-Иловага биноан шаклда, икки нусхада тузилади. Реестрнинг биринчи нусхаси корхона (ташкилотнинг) раҳбари ва бош бухгалтери томонидан имзоланган ва мухр билан тасдикланган бўлиши керак.
Реестрнинг биринчи нусхаси, кабул қилиш санаси кўрсатилган холда, бухгалтер имзоси ва ушбу бухгалтерга бириктириб кўйилган банкнинг мухри билан тасдикланган холда маблаг олувчининг банкида колади.
Реестрнинг иккинчи нусхаси кабул қилиш санаси кўрсатилган холда бухгалтернинг имзоси ва ушбу бухгалтерга бириктириб кўйилган банкнинг мухри билан тасдикланган холда маблаг олувчига кайтарилади.
Акцепт билан тўланадиган талабнома:
1) агар тўловчи ва маблаг олувчига бир банкда хизмат кўрсатилса, уч нусхада такдим этилади.
Биринчи ва иккинчи нусхалар тўловни кутиб банкда колади. Талабноманинг учинчи нусхасини банк, келиб тушган кундан кейинги кундан кечиктирмай, ҳужжатни кабул қилиш санасини кўрсатган холда, акцепт учун тўловчига топширади. Акцепт ва тўловдан кейин:
а) талабноманинг биринчи нусхаси банкнинг кун ҳужжатларига тикилади;
б) талабноманинг иккинчи нусхаси маблаг олувчининг шахсий ҳисобварагидан кўчирмага илова қилинади;
2) агар олувчи ва тўловчига турли банкларда хизмат кўрсатилса, уч нусхада такдим этилади:
талабномаларнинг барча нусхалари почта орқали тўловчининг банкига жўнатилади, бу ерда:
а) биринчи ва иккинчи нусхалар тўловни кутиб банкда колади;
б) учинчи нусха кейинги иш кунидан кечиктирмай ҳужжатни кабул қилиш санаси кўрсатилган холда акцепт учун тўловчига топширилади;
3) тўловчи белгиланган муддатда талабномани банкка раҳбар (якка тартибдаги тадбиркор) имзоси билан, юкоридаги чап бурчакка акцепт тўгрисида белги кўйиб кайтариши керак. Тўловчи томонидан акцепт учун белгиланган муддатда ўзининг розилиги ёки тўловдан тўлалигича ёхуд кисман бош тортиши тўгрисида маълум қилинмаган такдирда талабнома банк томонидан умумий тартибда акцептланади, бунда тўловдан кейин:
а) биринчи нусха банкнинг кун ҳужжатларига тикилади;
б) иккинчи нусха тўловчига шахсий ҳисобварақдан кўчирма билан топширилади.
Тўловчи томонидан тўлов талабномасининг акцептланиши факат мазкур банднинг 3-кичик бандида белгиланган тартибда амалга оширилади. Акцептни бошқа усуллар билан расмийлаштиришга (дебиторлик-кредиторлик карзларини солиштириш далолатномасининг, бажарилган ишлар (хизматлар) тўгрисидаги далолатноманинг тўлов топширикномасига илова ва хоказо) йўл кўйилмайди.
Акцептсиз тўланадиган талабнома куйидагича такдим қилинади:
1) тўловчи ва маблагларни олувчига битта банкда хизмат кўрсатилса, уч нусхада, бунда, тўлов тўлангандан сўнг:
а) талабноманинг биринчи нусхаси банкнинг кунлик ҳужжатлар йиғмасига тикиб кўйилади;
б) талабноманинг иккинчи нусхаси тўловчининг шахсий счётидан олинган кўчирмага илова қилинади;
в) талабноманинг учинчи нусхаси маблаг олувчининг шахсий счётидан олинган кўчирмага илова қилинади;
2) тўловчи ва маблагларни олувчига турли хил банкларда хизмат кўрсатилса, икки нусхада.
Талабноманинг барча нусхалари почта орқали тўловчининг банкига юборилади, унда тўлов тўлангандан сўнг:
а) биринчи нусхаси банкнинг кунлик ҳужжатлари йиғмасига тикиб кўйилади;
б) иккинчи нусхаси шахсий счётдан кўчирма билан бирга тўловчига берилади.
иссиклик энергияси учун ҳисоб-китоблар қилинган холларда талабноманинг икки нусхаси ва берилган иссиклик энергияси учун счёт-фактура истеъмолчига хизмат кўрсатувчи банкка бевосита етказиб берувчи томонидан кўйилади, унда тўлов тўлангандан сўнг:
а) биринчи нусхаси банкнинг кунлик ҳужжатлар йиғмасига тикиб кўйилади;
б) иккинчи нусхаси шахсий счётдан ва счёт-фактурадан кўчирма билан тўловчига (истеъмолчига) берилади.
Электрон тўловлар тизими орқали маблаг олувчининг банкида тўланган талабнома икки нусхада кўпайтирилади:
1) биринчи нусхаси банкнинг кунлик ҳужжатлар йиғмасига тикиб кўйилади;
2) иккинчи нусхаси маблаг олувчининг шахсий счётидан олинган кўчирмага илова қилинади.
Тўловчининг депозит счётида маблаглар йўк бўлганда талабнома "Муддатида тўланмаган ҳисоб-китоб ҳужжатлари" (2-сонли картотека) номли счётга жойлаштирилади ва ушбу хакда олувчининг банкига уч кун мобайнида маълум қилинади ва қонун ҳужжатлари билан белгиланган тартибда маблагларни келиб тушишига караб тўлаб борилади.
Тўловчининг депозит счётида етарли маблаглар бўлмаса, у холда банк талабномага кисман хак тўлайди. Талабноманинг колган суммаси 2-сонли картотекага жойлаштирилади, бунда талабноманинг орқасида кисман тўланган сумма кўрсатилади.
Акцепт билан тўланадиган талабномалар:
Акцепт билан тўланадиган талабноманинг нусхаси, банкка келиб тушган кундан кейинги кундан кечиктирмай, тўловчининг вақилига “Тўлов муддатини кутаётган ҳисоб-китоб ҳужжатлари” журналида имзо чекдириб, топширилади ва шундан сўнг “Тўлов муддатини кутаётган ҳисоб-китоб ҳужжатлари” (1-сон картотека) ҳисоб ракамларига жойлаштирилади.
Тўлов топширикномасини тўловчининг вақилига мижознинг келмаганлиги сабабли имзо чекдириб топшириш мумкин бўлмаганда банк 10 иш куни тугаганидан кейин тўлов топширикномасини олувчининг банкига ижро этмасдан, чапдаги юкори бурчакда “Мижознинг келмаганлиги сабабли ижро этилмаган” деган ёзувни кайд этган холда кайтариб юборишга хаклидир. Бунда, агар мазкур даврда ушбу банкдаги тўловчининг ҳисоб ракамлари бўйича унинг топширигига кўра маблагларни ҳисобдан чикариш операциялари (шу жумладан накд пул бериш йўли билан) амалга оширилган бўлса, маблаг олувчи тўловчининг банкидан Ҳисоб ракамларини очиш бўйича белгиланган талабларни, маблагларни кирим қилиш ва мижозларнинг ҳисоб ракамларидан ҳисобдан чикариш, иш хакига ва қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа эхтиёжларга накд пул бериш тартибини бузганлик учун тижорат банкларига нисбатан жарима жазосини кўллаш тартиби тўгрисидаги низомга мувофик жарима ундиришга хакли.
Тўловчининг банки томонидан талабнома акцептининг куйидаги муддати белгиланади:
а) акцепт учун талабнома топширилганидан кейинги кундан бошлаб уч иш куни - бир шахардаги мижозлар учун;
б) акцепт учун талабнома топширилганидан кейинги кундан бошлаб беш иш куни - бошқа шахардаги мижозлар учун;
в) акцепт учун талабнома топширилган кундан кейинги кундан бошлаб 10 кунгача - тўловчининг асосли илтимосномаси бўйича.
Тўловчи белгиланган муддатда унга хизмат кўрсатадиган банк акцептдан кисман ёки тўлик воз кечиши тўгрисида ёзма ариза топшириш ҳуқуқига эгадир.
Акцептдан тўлик ёки кисман воз кечилган такдирда тўловчи банкка имзо намуналари карточкасида кўрсатилган шахслар имзоси билан воз кечиш сабабларини кўрсатган холда ёзма воз кечишни такдим этиши керак. Банклар воз кечишнинг асосланганлигини (воз кечиш сабабларини), шунингдек воз кечиш асосларига доир низоларни кўриб чикмайди.
Агар белгиланган муддатда тўловчи акцептдан ёзма воз кечишни такдим этмаса, талабнома акцептланган деб ҳисобланади.
Тўлик акцептдан ёзма воз кечиш (воз кечиш сабаблари кўрсатилган холда) олинганда талабнома ўша куниёк 1-сон картотекадан олинади ва ёзма воз кечишнинг кўчирма нусхаси билан биргаликда ижро этилмасдан олувчининг банкига почта орқали кайтарилади. Акцептдан кисман воз кечилганида талабнома тўловчи томонидан акцептланган суммада тўланади, маблаг бўлмаганда эса 2-сон картотекага жойлаштирилади. Талабноманинг дастлабки суммаси доира қилиб ўраб кўйилади ва ёнма-ён тўловчи томонидан акцептланган сумма кўйилади. Бунда банк маблаг олувчининг банкини тўловчи томонидан акцептдан кисман воз кечилиши тўгрисида ёзма равишда хабардор қилиши шарт. Акцептсиз тўланадиган талабномалар:
Куйидаги холларда тўловчиларнинг ҳисоб ракамларидан маблагларни акцептсиз ҳисобдан чикариш амалга оширилади:
а) иссиклик энергияси учун ҳисоб-китобларда. Бу холда сотилган иссиклик энергияси учун тўлов топширикномаси ва ҳисобварақ-фактура етказиб берувчи томонидан истеъмолчига хизмат кўрсатадиган банкка кўйилади. Бунда “Тўлов тафсилотлари” устунида “Ҳисоб асбобларининг кўрсатишлари асосида" ёки “Тарифлар асосида” ёзуви кайд этилади. Ҳисобварақ-фактура белгиланган тартибда расмийлаштирилиши, шу жумладан истеъмолчининг имзоси билан тасдикланиши керак; б) талабномага даъво суммасини тан олиш тўгрисида Қарздор ёзма жавобининг асл нусхаси илова қилинган такдирда. Бошқа ҳужжатларнинг (дебиторлик-кредиторлик карзларини солиштириш далолатномаси, бажарилган ишлар (хизматлар) тўгрисида далолатнома ва хоказоларнинг) талабномага илова қилиниши акцептсиз ҳисобдан чикариш учун асос бўла олмайди;
в) банклар томонидан - хўжалик юритувчи субъектлар томонидан кредитлар бўйича карз ўз вактида сўндирилмаганида, Қарздорларнинг бошқа банкларда очилган иккиламчи ҳисоб ракамларида.
Талабноманинг юкоридаги ўнг бурчагига “Акцептсиз” деб ёзиб кўйилади ёки штамп кўйилади. Банк илова қилинган ҳужжатларнинг уларнинг талабномада кўрсатилган реквизитларига мувофиклигини текширади.
Акцептсиз тўланадиган, операция куни давомида тўловчининг банкига келиб тушган талабномалар ўша куниёк тўланади, тўловчининг ҳисоб ракамларида маблаг бўлмаган ёки етарли бўлмаган холда эса 2-сон картотекага тўланмаган суммада жойлаштирилади.
Акцептсиз тўлов талабномалари кисман тўланган холда дастлабки сумма доира қилиб ўраб кўйилади ва ёнма-ён кисман тўлашдан колган сумма кўйилади.
Куйидагилар инкассо топширикномаларини кўя оладилар:
а) солик органлари - давлат бюджетига соликлар ва бошқа мажбурий тўловлар, Ўзбекистон Республикасининг бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига ва Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги хузуридаги Республика йўл жамғармасига мажбурий тўловлар бўйича тўловлар хамда бокимандаларни ундириш тўгрисида, шунингдек юридик шахслар томонидан истеъмол қилинган электр энергияси учун муддати ўтказиб юборилган карзни ундириш пайтида;
б) божхона органлари - ўз муддатида тўланмаган божхона тўловлари ва жарималарни ундириш тўгрисида;
в) суд ижрочилари ва ундирувчилари - ижро ҳужжатлари бўйича пул маблагларини ундириш тўгрисида;
г) Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги - молиялаш жарагнида республика бюджетидан белгиланганларидан ортикча ўтказилган маблагларни кайтариш учун бюджет ташкилотларининг ҳисоб ракамларига, Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чикариш ва ракобатни ривожлантириш давлат кўмитаси такдим этган ҳужжатлар бўйича гайриқонуний олинган маблагларни ва жарима ундириш учун хўжалик юритувчи субъектларнинг банк ҳисоб ракамларига, шунингдек юкори молия органлари - куйи молия органларининг бюджет ҳисоб ракамларига
Ижро ҳужжатлари бўлиб куйидагилар ҳисобланади:
а) судлар томонидан берилган ижро варақалари;
б) судга тааллукли бўлган буйруклар;
в) алиментларни тўлаш бўйича келишувларни нотариал тасдиклаш;
г) нотариусларни ижро устхатлари;
д) мехнат низолари бўйича комиссиянинг, улар кабул килган карорлари асосида берадиган гувохномалари;
е) маъмурий ҳуқуқбузишлар тўгрисидаги ишларни кўриб чикишга ваколат берилган органлар (мансабдор шахслар) томонидан чикарилган карорлар;
ж) суд ижрочиларининг карорлари;
з) қонун ҳужжатлари билан кўзда тутилган холларда бошқа органларнинг актлари.
Ижро ҳужжатлари асосида кўйилган пул воситаларини ундириш бўйича инкассо топширикномалари банк томонидан ижро ҳужжатини асл нусхаси ёки унинг дубликати илова қилинган холда кабул қилинади. Тўловчиларнинг счётларидан маблагларни ҳисобдан чикаришда ушбу ҳужжатларнинг нусхаларидан фойдаланиш ман этилади.
Ижро ҳужжатлари бўйича суммаларни ундириш бўйича инкассо топширикномаларида ижро ҳужжатининг тартиб ракамига ва санасига таяниш, шунингдек давлат божи харажатлари ва карз суммалари алоҳида ажратиб кўрсатилиши керак.
Инкассо топширикномасини тўгри кўйилиши бўйича жавобгарлик инкассо топширикномасини кўйган шахс зиммасига юклатилади. Банклар тўловчиларнинг ўз счётларидан сўзсиз тартибда пул маблагларини ҳисобдан чикариш бўйича эътирозларини кўриб чикмайдилар.
Маблаг олувчилар фойдасига маблагларни ҳисобдан чикариш бўйича ҳужжатлар қонун ҳужжатларида белгиланган муддатдан ўтказилиб такдим қилинган бўлса, банк ушбу ҳужжатларни инкассо учун кабул килмайди.
Ундириб олишни вактинча ёки тўлик тўхтатиб қўйиш қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.
Ундириб олиш тўхтатилган ҳужжат инкассо талабномасини кўйган шахсга кайтарилиши шарт.
Мазкур Низомнинг 47-бандига мувофик ҳужжатни топшириш ёки жўнатишда банк ҳужжатни банкнинг бош бухгалтери ва бухгалтерининг имзоси, банкнинг мухри билан тасдиклайди ва куйидагиларни кўрсатиб устхат ёзади:
а) ҳужжатни банкка келиб тушган санасини;
б) агарда банк бўлими томонидан ҳужжат кисман тўланган бўлса, ундириб олинган сумманинг микдорини (ёзма равишда);
в) банк томонидан ҳужжатни бериш ёки жўнатиш санасини.
Инкассо топширикномаларини мазкур Низомнинг 41-бандида кўрсатилган шахслар томонидан бир шахар ичида ҳисоб-китобларда - хизмат кўрсатувчи банкка ёки бевосита тўловчининг счёти юритилагтган банкка, бошқа шахар билан ҳисоб-китобларда - факат хизмат кўрсатувчи банкка такдим қилинади.
Инкассо топширикномаси банкка куйидаги тартибда такдим қилинади:
1) агар тўловчи ва маблаг олувчига битта банкда хизмат кўрсатилганда - тўртта нусхада, бунда:
а) инкассо топширикномасининг биринчи, иккинчи ва учинчи нусхалари ижро учун банкда колдирилади;
б) тўртинчи нусха кабул қилиш санасини кўрсатган холда бухгалтер томонидан имзоланиб ва унга бириктирилган банкнинг мухри билан тасдикланиб маблаг олувчига кайтарилади;
2) бир шахар ичида ҳисоб-китоблар қилишда инкассо топширикномалари бевосита тўловчининг банкига уч нусхада такдим қилиниши мумкин, бунда:
а) биринчи ва иккинчи нусхалар ижро ҳужжатлари илова қилинган холда ижро учун банкда колдирилади;
б) учинчи нусха кабул қилиш санасини кўрсатган холда бухгалтер томонидан имзоланиб ва унга бириктирилган банкнинг мухри билан тасдикланиб маблаг олувчига кайтарилади;
3) бошқа шахарлар билан ҳисоб-китоблар қилишда инкассо топширикномалари факат хизмат кўрсатувчи банкка уч нусхада такдим қилинади, бунда:
а) биринчи ва иккинчи нусхалари ижро ҳужжатлари билан бирга почта орқали тўловчининг банкига бухгалтер томонидан имзо кўйилиб ва унга бириктирилган банкнинг мухри билан тасдикланиб, ҳужжатларни кабул қилиш санаси кўрсатилган холда жўнатилади;
б) учинчи нусха кабул қилиш санасини кўрсатган холда бухгалтер томонидан имзоланиб ва унга бириктирилган банкнинг мухри билан тасдикланиб маблаг олувчига кайтарилади.
Тўловчининг банкида инкассо талабномасини бажарилиши куйидаги тартибда бажарилади:
1) агар тўловчи ва маблаг олувчига битта банкда хизмат кўрсатилса, унда:
а) инкассо топширикномасини биринчи нусхаси банкнинг кунлик ҳужжатлар йиғмасига тикиб кўйилади;
б) иккинчи нусхаси ижро ҳужжатлари илова қилинган холда шахсий счётдан кўчирма билан бирга тўловчига берилади;
в) учинчи нусхаси шахсий счётдан кўчирма билан биргаликда маблаг олувчига кайтарилади;
2) бир шахар ичидаги ҳисоб-китобларда:
а) биринчи нусхаси банкнинг кунлик ҳужжатлар йиғмасига тикиб кўйилади;
б) иккинчи нусхаси ижро ҳужжатлари илова қилинган холда шахсий счётдан кўчирма билан бирга тўловчига берилади;
3) бошқа шахарлар билан ҳисоб-китобларда:
а) биринчи нусхаси банкнинг кунлик ҳужжатлар йиғмасига тикиб кўйилади;
б) иккинчи нусхаси кжро ҳужжатлари илова қилинган холда шахсий счётдан кўчирма билан бирга тўловчига берилади.
Бир шахар ичидаги ёки бошқа шахарлар билан ҳисоб-китобларда тўланган электрон тўлов тизимида кабул қилинган электрон инкассо топширикномаси маблаг олувчининг банкида икки нусхада когозга чикарилади:
а) биринчи нусхаси банкнинг кунлик ҳужжатлар йиғмасига тикиб кўйилади;
б) бошқа нусхаси маблаг олувчининг шахсий счётидан кўчирмага илова қилинади.
Агар тўловчининг счётида маблаг бўлмаганда. инкассо топширикномаси 2-сонли картотекага жойлаштирилади ва қонун ҳужжатлари билан ўрнатилган тартибда тўланади.
Инкассо талабномаси банкнинг айби билан бажарилмаса ёки керакли тарзда бажарилмаган холларда, банк қонунчиликда кўзда тутилган асослар ва микдорларда жавобгардир.
Ҳисоб-китобларнинг аккредитив шаклида, мижознинг (тўловчининг) топширигига ва унинг кўрсатмасига мувофик аккредитив очган банк (банк-эмитент), ўз зиммасига
унинг контрагенти-маблаг олувчи фойдасига тўловни амалга ошириш мажбуриятини ёки маблаг олувчи томонидан аккредитивда кўзда тутилган ҳужжатларни ва бошқа шартларни бажариш шарти билан ушбу тўловларни амалга ошириш бўйича ваколатларни бошқа банкка такдим этишни ўз зиммасига олади.
Аккредитив бўйича ҳисоб-китоблар қилиш тартиби ва унинг амал қилиш муддати тўловчи ва маблаг олувчи ўртасидаги шартномада белгиланади.
Шартномада шунингдек куйидагилар кўрсатилиши керак:
а) банк-эмитентнинг номи;
б) аккредитивнинг тури ва уни бажариш усуллари;
в) аккредитив очилганлиги тўгрисида маблаг олувчини хабардор қилиш усули;
г) аккредитивлар бўйича маблагларни олиш учун маблаг олувчи томонидан такдим қилинадиган ҳужжатларни тўлик рўйхати ва аник тавсифномаси;
д) махсулотлар юклаб жўнатилгандан (ишлар бажарилгандан, хизматлар кўрсатилгандан) кейин ҳужжатларни такдим этиш муддати, уларни расмийлаштиришга доир талаблар.
Аккредитивларни очиш тўгрисидаги ариза банк-эмитентга икки нусхада такдим этилади:
а) биринчи нусха тўловлар амалга оширилгандан сўнг банкнинг кунлик ҳужжатлар йиғмасига тикилади;
б) иккинчи нусхаси эса маблаглар тўловчининг шахсий варақасидан олинган кўчирмага илова қилинади.
Бир вактнинг ўзида аккредитив суммаси кўзда тутилмаган холатлар счётига кирим қилинади.
Мижознинг аризасига кўра электрон тўловлар тизими бўйича аккредитивланган сумма маблаг олувчининг банкига жўнатилади ва маблаг олувчининг аккредитив счётига ўтказилади. Ижрочи банк маблаг олувчига маблаглар келиб тушганлиги хакида хабар беради.
Ижрочи банкда аккредитивларни очиш тўгрисидаги ариза икки нусхада когозга чикарилади, бунда:
а) биринчи нусхаси банкнинг кунлик ҳужжатлар йиғмасига тикиб кўйилади;
б) иккинчи нусхаси 1-сонли картотекага жойлаштирилади.
Маблаг олувчининг талаб қилиб олинувчи депозит счётига маблагларни ўтказиш улар томонидан банкка аккредитивни амал қилиш муддати тугагунигача шартномада кўзда тутилган ва аккредитивни барча шартларини бажарилганлигини тасдикловчи ҳужжат такдим қилинган холда амалга оширилади.
Маблаг олувчи ижрочи банкка тасдикловчи ҳужжатларни икки нусхада такдим килади.
Ижрочи банк маблаг олувчи томонидан аккредитивнинг барча шартларига риоя қилинганлиги, шунингдек тасдикловчи ҳужжатларнинг тўгри расмийлаштирилганлигини текшириш шарт.
Ушбу шартларнинг лоакал биттаси бузилганида хам аккредитивлар бўйича тўловлар тўланмайди.
Маблаг олувчининг депозит счётига маблагларни ўтказишда ижрочи банкка тўрт нусхада мемориал ордер гзилади, "Тўловлар деталлари/максадлари" устунида тўлов кайси шартнома асосида амалга оширилагтган бўлса, шу шартноманинг тартиб раками ва санаси кўрсатилади, ва:
а) мемориал ордернинг биринчи нусхаси тасдикловчи ҳужжатларнинг бир нусхаси билан бирга банкнинг кунлик ҳужжатлари йиғмасига тикилади;
б) иккинчи ва учинчи нусхалар, уларга тасдикловчи ҳужжатлар илова қилинган холда банк-эмитентга жўнатилади;
в) мемориал ордернинг тўртинчи нусхаси маблаг олувчига унинг шахсий счётидан олинган кўчирма билан биргаликда берилади.
Бир вактнинг ўзида аккредитив бўйича тўланган сумма 1-сонли картотекадан ҳисобдан чикарилади.
Маблаг олувчининг банкида аккредитивни гпиш куйидаги холларда амалга оширилади:
а) аккредитивни амал қилиш муддати тугаганда;
б) маблаг олувчининг аккредитивдан кейинчалик фойдаланишдан бош тортиши тўгрисидаги гзма аризасига биноан агар ушбу ариза аккредитивнинг амал қилиш муддати тугагунча берилган бўлса, хамда ушбу аккредитив шартларида кўзда тутилган бўлса;
в) тўловчининг аккредитивни тўлик ёки кисман чакириб олиш тўгрисидаги гзма талабномасига биноан, агар ушбу аккредитив шартларида кўзда тутилган бўлса. Аккредитив банк-эмитент томонидан хабарнома олинган кунда 22602-сонли "Аккредитивлар бўйича мижозларнинг депозитлари" баланс счётидаги суммадан кам бўлмаган суммага камайтирилади ёки гпилади.
Ижрочи банк аккредитивни бекилганлиги тўгрисида банк-эмитентга хабар беради. Фойдаланилмаган сумма тўловчининг банкига, маблаглар депонентланган счётга ўтказилади.
Аккредитив тўлик ишлатилмаган ёки тўловчининг талаб қилиб олинувчи депозит счёти жойлашган банк-эмитентга кайтарилган холларда, кўзда тутилмаган холатлар счёти хам гпилади.
Маблаг олувчининг банкида аккредитивга кисман хак тўланганда, тўланган суммалар хак тўлаш давомида банк-эмитентнинг кўзда тутилмаган холатлар счётидан ҳисобдан чикариб борилади.
Тижорат банкининг ҳисоб-китоб чеки (кейинчалик матнда - чек) мижознинг хизмат кўрсатувчи банкига чек берувчининг счётидан чек ушловчининг счётига маълум суммадаги маблагларки ўтказиш бўйича берган топширигидир.
Чеклар тижорат банклари буюртмасига кўра уларнинг фаолияти учун етарли бўлган микдорда Марказий банкнинг "Давлат белгиси" ДИБ томонидан тайгрланади. Бунда, чекнинг раками ва серияси, банк-эмитентнинг номи ва фирма белгиси босмахона усулида чоп этилади.
Чеклар товарлар, ишлар ва хизматлар учун жисмоний шахслар ва юридик шахслар якка тартибдаги тадбиркорлар ўртасидаги факат накд пулсиз ҳисоб-китобларда кўлланилади.
Чекнинг максимал суммаси Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан. минимал суммаси эса - тижорат банклари томонидан мустакил равишда белгиланади.
Банк чек берганда жисмоний шахснинг аризасига биноан чекнинг суммасига 20206-сонли "Жисмоний шахсларнинг талаб қилингунга кадар депозитлари" баланс счётида алоҳида иккиламчи шахсий счётни очади ва тўловларни факат шу счётдан амалга оширади.
Чек омонат кўйувчи жисмоний шахснинг депозит счётида сакланагтган маблаглар ҳисобига ёки топширилган накд пул суммасига берилади.
Чек икки кисмдан иборат, яъни чекнинг ўзи ва унинг милки (корешоги). Милкда чекда кўрсатилган суммани тасдикловчи назорат ракамлари кўрсатилади.
Чекнинг амал қилиш муддати тижорат банклари томонидан мустакил равишда белгиланади.