1-§. Кассадаги пул маблағларини
ҳисобга олувчи счётлар (5000)
221. Корхона кассасидаги пул маблағларининг нақдлиги ва харакати тўғрисидаги ахборотларни умумлаштириш қуйидаги счётларда амалга оширилади:
5010 “Миллий валютадаги пул маблағлари”;
5020 “Чет эл валютасидаги пул маблағлари”.
Зарур ҳолларда айрим (транспорт, алоқа) корхоналарда “Корхона кассаси” ва “Операцион касса” каби счётлар очилиши мумкин.
Кассадаги пул маблағларини ҳисобга олувчи счётларнинг (5000) дебети бўйича корхона кассасига келиб тушган пул маблағлари акс эттирилади. Кредити бўйича корхона кассасидан тўланадиган пул маблағлари ва лимитдан ортиқча пулни банкка топшириш акс эттирилади.
222. Кассадаги пул маблағларини ҳисобга олувчи счётлар (5000)нинг боғланиши:
Т/р
|
Хўжалик муомалаларининг мазмуни
|
Счётларнинг боғланиши
|
Дебет
|
Кредит
|
1
|
Кредитга сотилган товарлар бўйича фоизлар нақд пулда олинганда (савдо корхоналарида)
|
5010, 5020
|
4830
|
2
|
Маҳсулот, иш ва хизматларнинг нақд пулга сотилиши
|
5010, 5020
|
9010-9030
|
3
|
Асосий воситалар ва бошқа активларни сотишдан тушумнинг нақд пулда олиниши
|
5010, 5020
|
9210-9220
|
4
|
Банкдаги тегишли счётлардан пул маблағлари кассага келиб тушди (иш ҳақи, нафақа, мукофотлар ва шу кабиларни бериш учун)
|
5010, 5020
|
5110-5530
|
5
|
Ҳисобдор шахслар томонидан ишлатилмаган олдин олинган бўнакларнинг қайтарилиши
|
5010, 5020
|
4220-4290
|
6
|
Акцияни номинал қийматидан юқори нархда сотиш натижасида олинган эмиссия даромади
|
5010, 5020
|
8410
|
7
|
Таъсисчилар ўзларининг улушлари ҳисобидан корхонанинг устав капиталига нақд пул маблағларини киритди
|
5010, 5020
|
4610
|
8
|
Квартира ижарачиларидан қарз суммаси келиб тушди
|
5010, 5020
|
4890
|
9
|
Коммунал хизматлар, алоқа хизматлари ва бошқа тўловларнинг келиб тушиши
|
5010, 5020
|
4890
|
10
|
Ишчиларга алоҳида уй-жой қуришга қарз бериш учун кредит суммаси нақд пулда олинди
|
5010, 5020
|
6810, 7810
|
11
|
Пул маблағлари кассадан топширилди ва банкдаги ҳисоб-китоб счётига ўтказилди
|
5110-5530
|
5010, 5020
|
12
|
Акциядорлардан уларга тегишли акциялар қайтариб сотиб олинди
|
8610, 8620
|
5010, 5020
|
13
|
Қимматли қоғозларни сотиб олишдаги харажатлар тўланди (брокерлархизмати учун тўловлар)
|
0610, 5810
|
5010, 5020
|
14
|
Ҳисобланган меҳнат ҳақи ва бошқа тўловлар берилди (мукофот ва шу кабилар)
|
6710
|
5010, 5020
|
15
|
Ҳисобдор суммалар берилди
|
4220-4290
|
5010, 5020
|
16
|
Ходимларга берилган қарз суммаси
|
4720
|
5010, 5020
|
17
|
Турли хил суммалар берилди (бажариш варақалари бўйича ва бошқалар)
|
6990
|
5010, 5020
|
18
|
Корхонанинг ажаратилган бўлинмалари ҳисобига нақд тўланиши
|
4110
|
5010, 5020
|
19
|
Табиий офатлар билан боғлиқ турли хил қопланмайдиган харажатлар тўланиши
|
9720
|
5010, 5020
|
20
|
Пул маблағларининг камомади (инвентаризация натижасида)
|
4730
|
5010, 5020
|
21
|
Ҳисобланган фоизлар бўйича қарзлар қопланиши
|
6920
|
5010, 5020
|
22
|
Ижарага берувчига тегишли тўловларнинг тўланиши
|
6910, 6950
|
5010, 5020
|
2-§. Ҳисоб-китоб счётидаги пул маблағларини
ҳисобга олувчи счётлар (5100)
223. Корхонанинг банкдаги ҳисоб-китоб счётидаги пул маблағларининг мавжудлиги ва харакати тўғрисидаги ахборотларни умумлаштириш 5110 “Ҳисоб-китоб счёти”да амалга оширилади.
224. 5110 “Ҳисоб-китоб счёти”нинг дебети бўйича корхонанинг ҳисоб-китоб счётига пул маблағларининг келиб тушиши акс эттирилади. 5110 “Ҳисоб-китоб счёти”нинг кредитида корхонанинг ҳисоб-китоб счётидан пул маблағларининг ҳисобдан чиқарилиши акс эттирилади. Банк кўчирмасини текшириш натижасида корхонанинг ҳисоб-китоб счёти дебети ёки кредитига хатолик билан олиб борилган суммалар 4860 “Даъволар бўйича олинадиган счётлар” ёки 6960 “Даъволар бўйича тўланадиган счётлар” билан боғланган ҳолда акс эттирилади.
Бухгалтерия ҳисобида ҳисоб-китоб счёти бўйича операциялар банк кўчирмалари ва уларга илова қилинадиган пулли ва ҳисоб-китоб ҳужжатлари асосида акс эттирилади.
Ҳисоб-китоб счётидаги пул маблағларини ҳисобга олувчи счётлар (5100) бўйича аналитик ҳисоб миллий валютадаги пул маблағларини сақлаш учун банкларда очилган ҳар бир счёт бўйича юритилади.
225. Ҳисоб-китоб счётидаги пул маблағларини ҳисобга олувчи счётлар (5100)нинг боғланиши:
Do'stlaringiz bilan baham: |