Т/р
|
Хўжалик муомалаларининг мазмуни
|
Счётларнинг боғланиши
|
Дебет
|
Кредит
|
1
|
Акциядорларга (таъсисчиларга) дивидендлар ҳисобланди
|
8710, 8720
|
6610
|
2
|
Дивиденд тўлаш манбаида даромад солиғи ҳисобланди
|
6610
|
6410
|
3
|
Ҳисобланган дивидендлар тўланди
|
6610
|
5010-5530
|
4
|
Чиқиб кетаётган таъсисчиларга улушлари бўйича қарзлар ҳисобланди
|
8330, 8610, 8620
|
6620
|
5
|
Чиқиб кетаётган таъсисчиларга улушлари бўйича қарзлар тўланди
|
6620
|
5010-5530
|
6
|
Таъсисчилардан таъсис ҳужжатларидаги ўзгартиришлар давлат рўйхатидан ўтказилгангача киритилган улушлар кирими
|
Активларни ҳисобга олувчи счётлар
|
6630
|
7
|
Келиб тушган улушлар таъсис ҳужжатларидаги ўзгартиришлар давлат рўйхатидан ўтказилгандан кейин ўзаро ҳисобга олинди
|
6630
|
4610
|
8-§. Меҳнат ҳақи бўйича ходимлар билан
ҳисоблашишларни ҳисобга олувчи счётлар (6700)
285. Корхона рўйхатида бўлган ва рўйхатда турмаган ходимларга меҳнатга ҳақ тўлаш (меҳнат ҳақининг ҳамма турлари, мукофотлар, ёрдам, ишлайдиган пенсия олувчиларга ҳисобланган пенсия ва бошқа тўловлар) бўйича жорий қарзлар тўғрисидаги ахборотларни умумлаштириш қуйидаги счётларда амалга оширилади:
6710 “Меҳнат ҳақи бўйича ходимлар билан ҳисоблашишлар”;
6720 “Депонентланган иш ҳақи”.
286. 6710 “Меҳнат ҳақи бўйича ходимлар билан ҳисоблашишлар” счётининг кредит томонида меҳнат ҳақи, ижтимоий суғурта бўйича нафақалар, пенсиялар ва бошқа шу каби суммалар акс эттирилади. 6710 “Меҳнат ҳақи бўйича ходимлар билан ҳисоблашишлар” счётининг дебет томонида ҳисобланган меҳнат ҳақини тўлаш ва ундан ушланмалар акс эттирилади.
287. Ҳар йилги ва қўшимча таътил бўйича суммаларни ҳисоблашда ушбу суммалар меҳнат ҳақи жамғармасига жорий ойга тўғри келадиган таътил кунлари суммаси миқдорида киритилади. Таътилнинг бир қисми кейинги ойга ўтган ҳолларда, ушбу кунлар учун ходимларга тўланган суммалар жорий ойда берилган бўнак суммаси каби акс эттирилади ва 4290 “Ходимларга берилган бошқа бўнаклар” счётининг дебетида ва 5010 “Миллий валютадаги пул маблағлари” счётининг кредитида кўрсатилади.
288. 6720 “Депонентланган иш ҳақи” счётида ходимларнинг олинмаган иш ҳақи бўйича қарзлари акс эттирилади.
6710 “Меҳнат ҳақи бўйича ходимлар билан ҳисоблашишлар” ва 6720 “Депонентланган иш ҳақи” счётлари бўйича аналитик ҳисоб корхонанинг ҳар бир ходими бўйича алоҳида юритилади.
289. Меҳнат ҳақи бўйича ходимлар билан ҳисоб-китобларни ҳисобга олувчи счётлар (6700)нинг бошқа счётлар билан боғланиши:
Do'stlaringiz bilan baham: |