ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН
РЎЙХАТГА ОЛИНГАН
13.07.1999 й.
N 773
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
МАРКАЗИЙ БАНКИ БОШКАРУВИ
ТОМОНИДАН ТАСДИКЛАНГАН
22.05.1999 й.
(10/4-баённома)
N 290
Ўзбекистон Республикаси
тижорат банкларида бухгалтерия Хисоби
ХИСОБВАРАКЛАРИ РЕЖАСИ
(Эски тахрири)
Янги тахрири ЎзР АВ 13.08.2004 й. 773-17-сон билан рўйхатга олинган
ЎзР МБ Бошкарувининг Карорига мувофик тасдикланган
I. ХИСОБВАРАКЛАР РЕЖАСИНИНГ УМУМИЙ ТАВСИФИ
Тижорат банкларида бухгалтерия Хисоби хисобвараклари режаси Ўзбекистон Республикаси Фукаролик Кодекси, Ўзбекистон Республикасининг “Бухгалтерия хисоби тўгрисида”, “Банк ва банклар фаолияти тўгрисида”ги конунлари, Марказий банкнинг 1996 йил 13 ноябрдаги 290-сонли “Тижорат банкларининг бухгалтерия хисоби хисобвараклари режаси”, унга киритилган кўшимча ва ўзгартиришлар хамда бошка меъёрий хужжатлар талаблари асосида ишлаб чикилган бўлиб, у Ўзбекистон Республикаси тижорат банкларида бухгалтерия хисобини юритиш ва ташкил этишнинг ягона методологик асосларини белгилаб беради.
Тижорат банклари томонидан бухгалтерия хисоби улар Ўзбекистон Республикаси конунчилигида белгиланган тартибда юридик шахс сифатида рўйхатдан ўтказилган вактдан бошлаб кайта ташкил этилгунга ёки тугатилгунга кадар узлуксиз равишда юритилади.
Тижорат банклари банк операцияларини амалга ошришда ва уларни бухгалтерия іисобида акс эттиришда Марказий банкнинг меъёрий хужжатларига ва амалдаги конунчиликка катъий риоя килишлари лозим.
Мазкур хисобвараклар режаси Марказий банк меъёрий хужжатларида банк операцияларини акс эттириш учун асос бўлиб хизмат килади.
Хисобвараклар режаси банк операциялари хисобини юритиш, тахлил килиш, гурухлаш ва уларга доир хисоботларни тузишда кўлланадиган Бош китоб хисобваракларини рўйхатидан иборатдир.
Тижорат банкларининг хозирги вактда амалга оширилиши мумкин бўлган барча операциялари тури хисобвараклар режасига киритилган. Хисобварак лар режаси тижорат банклари томонидан факат Марказий банкнинг меъёрий хужжатлари ва амалдаги конунчилик доирасидаги банк операцияларини акс эттириш учун фойдаланилиши лозим.
Тижорат банкларининг бухгалтерия хисобвараклари режаси бухгалтерия хисобининг кўп валютали тизимига асосланган бўлиб, чет эл валютасидаги операциялар белгиланган тартибда хисобга олиниши мумкин бўлган барча хисобваракларда хорижий валютадаги операциялар хисобини акс эттириш имконини беради. Хар бир валюта тури бўйича синтетик хисобни юритиш учун-алохида Бош китоб, аналитик хисобни юритиш учун эса Ёрдамчи китоблар очилади. Хар бир валюта бўйича Ёрдамчи китоблардаги суммалар йигиндиси Бош китобларнинг тегишли баланс хисобваракларидаги суммалар йигиндисига мос келиши керак. Банк томонидан амалга ошириладиган хар бир операция тегишли валюта тури бўйича Бош ва Ёрдамчи китобларда рўйхатга олиниши керак. Хисобот санаси холатига кўра Бош китобларнинг хорижий валюталар бўйича жами суммалари миллий валютага ўтказилади ва хисобот даври давомида амалга оширилган барча операциялар бўйича банкнинг жамланма (консолидирован) баланси тузилади.
Хисобваракларни кодлаштириш куйидаги максадлар учун ишлаб чикилган:
- хисобваракларнинг Бош ва Ёрдамчи китобларда жойланишини енгиллаштириш;
- хисобваракларни бир тизимда таснифлаш ва гурухлашга ёрдам бериш;
- хисоб жараёнларини автоматлаштиришни енгиллаштириш;
- операциялар ёзувини тезлаштириш.
Баланс хисобваракларининг Бош китобда кодлаштирилиш тизими куйидаги схема бўйича бешта белгидан иборатлиги кабул килинган:
Do'stlaringiz bilan baham: |