Рўйхатга олинди
№ КМД 3510701-2.08
|
|
Тасдиқланди
Олий ва ўрта махсус
таълим вазирлигининг
06.04.2016 йил 137-сонли буйруғи
|
«ТАДБИРКОРЛИК ВА ИШГА ЖОЙЛАШТИРИШ ТЕХНОЛОГИЯСИ АСОСЛАРИ»
Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазири А.Абдуҳакимов ва Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирининг биринчи ўринбосари, Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими Маркази директори У.Салимовнинг умумий тахрири остида
Тузувчилар:
Жўраев Б.Б - “Кичик бизнес ва тадбиркорлик”
бош мутахассиси
Холиқов Б.А -“Кичик бизнес ва тадбиркорлик”
бош мутахассиси
«Тадбиркорлик ва ишга жойлаштириш технологияси асослари» Ўқув дастури Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими Маркази ҳамкорлигида ишлаб чиқилди ва «Ижтимоий фанлар, бизнес ва ҳуқуқ» билим соҳаси бўйича Ўқув-методик шўъбанинг “___”______2015 йил __-сонли йиғилиши ҳамда Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларини Ахборот-методик таъминлаш хизмати ҳузуридаги “Ўқув-методик бирлашмалари”нинг 2015 йил 25 декабрдаги 1-сонли йиғилиш баённомаси ҳамда Олий ва ўрта махсус, касб-ҳунар тайёрлов йўналишлари бўйича Мувофиқлаштирувчи кенгашнинг 2016 йил 26 мартдаги 2-сонли мажлис баёни билан маъқулланган.
1. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР
Кириш
Иқтисодиётни модернизациялаштириш ва ишлаб чиқаришни диверсификациялаштириш шароитида кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни кенг ривожлантириш ва унинг асосида аҳолини, айниқса ёшларни иш билан бандлигини таъминлаш, уларнинг меҳнат қилиш ҳуқуқларини амалга оширишлари ва иқтисодий мустақилликка эришишлари учун қулай шарт-шароитларни яратиш, ишлаб чиқариш кучларини жойлаштириш ва янги иш ўринларини яратиш, ишга жойлашишга кўмаклашишни ташкил этиш, касбга тайёрлаш ва йўналтириш тизимини жорий этиш ҳамда кадрлар малакасини ошириш ва қайта тайёрлаш амалга оширилаётган ижтимоий-иқтисодий ислоҳатларнинг долзарб масалалардан бири ҳисобланади. Ушбу масала Ўзбекистон ҳукуматининг ижтимоий-иқтисодий соҳасида амалга ошираётган ислоҳатларида энг устивор, давлат сиёсати даражасида кўтарилган масалалардан бири бўлиб, бу хусусда мамлакатимиз Президенти И.А. Каримов изоҳлаб берганидек: “...хусусий тадбиркорликни янада ривожлантириш мақсадида бу соҳага тўлиқ эркинлик бериш, бу йўлда ғов бўлиб турган барча тўсиқ ва чекловларни бартараф этиш энг муҳим устувор вазифадир”. Шу билан бирга Президентимиз таъкидлаганидек “Аҳоли бандлигини таъминлаш, аввало, касб-ҳунар коллежлари ва олий Ўқув юртлари битирувчиларини ишга жойлаштириш бўйича зарур шароитлар яратиш ижтимоий сиёсатимизнинг энг муҳим устувор йўналиши бўлиб қолади1”.
Тадбиркорлик ва кичик бизнесни ривожлантириш асосида бир қатор ижтимоий-иқтисодий вазифалар ҳал этилиши назарда тутилади.
Биринчидан, жаҳон тажрибаси шуни кўрсатадики, кичик бизнес ички бозорни зарур товар ва хизматлар билан тўлдирадиган, иқтисодиётнинг таркибий негизини белгилаб берадиган энг муҳим сектор ҳисобланади, шунингдек, аҳолини, айниқса ёшларни иш билан таъминлашда, уларнинг иқтисодий мустақилликка эришишлари ва ҳаётда ўз ўринларини топиб кетишларида энг асосий омил ва манба бўлиб хизмат қилади.
Иккинчидан, ҳозирги шароитда жаҳон ва минтақавий бозорларда рақобат кескинлашиб бораётгани ҳаммага аён. Айнан кичик бизнес ўзининг ҳаракатчанлиги, кам сармоя талаб қилиши ҳисобидан ишлаб чиқаришни енгилроқ ва тез модернизация қилиш, ишлаб чиқарилаётган маҳсулот турларини янгилаш имкониятига эга экани ва шу тариқа бозор конъюнктурасининг ўзгарувчан талабларига яхши мослаша олиши билан эътиборлидир.
Учинчидан, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик ўсиши билан мамлакат таянчи ва суянчи бўлган мулкдорлар ўрта синфини шакллантириш вазифаси бевосита ҳал этилади. Умуман айтганда, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик бугунги кунда аҳоли бандлигини таъминлайдиган ва унинг асосий даромад манбаи бўлган муҳим буғин ҳисобланмоқда.
Замонавий бозор иқтисодиёти шароитида, Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари фаолиятининг асосий фаолият йўналишлари бўлиб, битирувчиларнинг шахсий баркамоллигини шакллантириш, уларнинг ўз устида ишлашлари ва самарали меҳнат фаолиятини олиб боришларига кўмаклашиш, шунингдек, тадбиркорлик ва бизнес бўйича билим ва кўникмаларини шакллантириш, уларга ишбиламонлик руҳини сингдириш, ёшларнинг ишга жойлашиши ва меҳнат бозорига мослашиши учун ёрдам бериш ҳисобланади.
Хўш, қандай тузилмада ишлаш ҳар томонлама қулай ҳисобланади? Қаерда юқори лавозимларга ва моддий фаровонликка эришиш имкониятлари юқори? Ушбу саволлар ҳар бир ёш мутахассисни меҳнат фаолиятини бошлаш олдидан хавотирга солади. Шу сабабли ишга жойлаштириш жараёни жуда муҳим ва ҳар бир инсон ҳаёти давомида ўзига хос ходиса бўлиб, улардан ўз касбининг билимдони ва омадли бўлишини талаб этади.
«Тадбиркорлик ва ишга жойлаштириш технологияси асослари» Ўқув курси касб-ҳунар коллежлари ва академик лицейлар ўқувчиларининг тадбиркорлик ва бизнес соҳасида билимли бўлишига, амалий кўникмаларга ва меҳнат бозорида муваффақиятга эришишишига, ўз шахсий бизнесини очишда ёки ёлланма ходим сифатида иш берувчи билан бўладиган суҳбатда ўз имкониятларини кўрсатиб бера олишига, янги иш жойига муваффақият билан мослашишини таъминлашга йўналтирилган.
Бититувчиларни доимий ва самарали иш билан таъминлаш ва уларнинг яхши хизмат лавозимларда ишлашлари энг асосий сифат кўрсаткичи бўлиб, таълим муассасасининг мавқеини аниқлаб беради.
Бўлажак битирувчи-тадбиркорларимиз олдиларига қўйган юксак мақсадларига эришишда бир қатор муаммоларга дуч келмоқдаки, бу - қонуниятлари даражасида тўла англамаслик, бизнесни ташкил этиш, режалаштириш, молиялаштириш, солиққа тортиш ва бошқаришда керакли билим ҳамда кўникмага эга эмаслик, меҳнат бозори ва унда иш излаш, ишга жойлашиш, иш берувчи билан бўладиган суҳбатда ўз имкониятларини кўрсатиб бера олишларида намоён бўлмоқда. Бу эса ўз навбатида, ўрта махсус, касб-ҳунар таълими битирувчиларини ишга жойлаштириш, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик билан шуғулланиш қарорини бериш жараёнларининг суст амалга ошаётганлигини асосий сабабларидан биридир.
Юқоридаги муаммоларни Халқаро меҳнат ташкилоти (ХМТ) ва унинг бир гуруҳ мутахассислари томонидан тайёрланган, Шарқий Европа, Кения ва Мустақил Ҳамдўстлик Мамлакатларининг (МДҲ) бир қатор республикаларида апробациядан ўтган «Бизнес билан танишув» номли модуллар кетма-кетлиги, Ўзбекистон-Швейцария “Касбий кўникмаларни ривожлантириш” лойиҳасига асосланган ва Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги билан ҳамкорликда ишлаб чиқилган «Тадбиркорлик ва ишга жойлаштириш технологияси асослари» фани доирасида ҳал этишга эътибор қаратилган. Ушбу фан доирасида бизнес ва тадбиркорлик, бундай фаолиятни ташкил этиш, унинг турлари, иш фаолиятини режалаштирилиши, молиялаштириш, солиққа тортиш ва корхонани бошқариш, бизнес-режалар тузиш, битирувчиларни ишга жойлаштириш тизимини ривожлантириш ва уларни меҳнат бозорига мослаштириш, ишга жойлаштиришда ва касбий муваффақиятларга эришишда Ўқувчиларнинг шахсий билим, кўникма ҳамда малакасини шакллантиришга оид билимлар, иш ўйинлари, кейс-стадилар, схемалар ва интерфаол каби ўқитиш усуллари қамраб олинган.
Do'stlaringiz bilan baham: |