Ривожланган хорижий давлатлар хамда Узбекистондаги мактабгача таълим тизимини таккослаш: ютук ва камчиликлари



Download 18,32 Kb.
Sana07.04.2022
Hajmi18,32 Kb.
#533769
Bog'liq
rivozhlangan khorizhij davlatlar kha


Ривожланган хорижий давлатлар хамда Узбекистондаги мактабгача таълим тизимини таккослаш: ютук ва камчиликлари”
Болалар юрт келажаги. Шарк мамлакатларида бола тарбияси мухим эканлиги сир эмас.
Корея ривожланган давлатлар ичида узига хос уринга эга.Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Корея Республикасига давлат ташрифи доирасида Мактабгача таълим вазирлиги томонидан 20га яқин учрашувлар ўтказилиб, тажриба алмашинуви, Ўзбекистонда экспериментал тарзда болалар боғчаларини очиш, биргаликда кадрлар тайёрлаш ва илмий изланишлар олиб бориш имкониятларини ўрганиб чиқиш бўйича келишувларга эришилди.
Сафар доирасида Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги томонидан Кореянинг қатор мактабгача таълим ва бошқа турдаги муассасаларига ташрифлар уюштирилди ва уларнинг фаолияти ўрганилди, жумладан боғчаларнинг ўзига хос жиҳатлари, қўлланилаётган таълим бериш услублари, молиялаштириш ва тўлов тизимлари, педагогик ходимларнинг малака даражаси ва хизмат шароитлари, озиқ-овқат ва моддий-техник таъминот ҳамда соҳаларига тегишли дастурлар ва услублар атрофлича ўрганилди. 
Педагоглар фаолияти учун максимал қулай шароитларнинг яратилгани, педагогнинг ижодий эркинлиги, катта ҳажмдаги ҳисоботларнинг йўқлиги, давлат боғчалари педагоглари ижтимоий статусининг юқорилиги, болалар ўзларини намоён қилишлари учун яратилган ижодий муҳит, жумладан хоналарнинг ҳатто кичик деталларигача қулай дизайни ва жиҳозлангани, улар учун бой адабиётлар ва ривожлантирувчи ўйинларнинг мавжудлиги, эрта болаликдан жамиятда ўзини тутиш ва шахсий гигиена кўникмаларини тарбия қилиш каби алоҳида жиҳатлар Корея мактабгача таълим тизими муваффақиятининг асосини ташкил этади.
Алоҳида эътибор қаратиш лозим бўлган яна бир жиҳат, давлат жамиятнинг энг ҳимояланмаган қатламлари, кам таъминланган оилалар ва
ногирон болаларга, биринчи навбатда ғамхўрлик кўрсатади ва боғчаларга қабул давомида уларга устуворлик принципини қўллайди ва шу сабабли ҳам, Кореяда инклюзив таълим принциплари таҳсинга сазовордир. 
Кореянинг таълим тизимига кадрлар тайёрлашга ихтисослашган ва тасарруфида мактабгача таълим муассалари бўлган олий таълим муассасалари билан ҳамкорликни ривожлантириш мақсадида Санмёнг Университети, (Sangmyung University) ҳамда Чунг-Анг Университети (Chung-Ang University) билан Ҳадли келишувлар имзоланди, шунингдек
Чоннам Миллий Университети (Chonnam National University) билан ҳамкорлик меморандумлари имзоланди. 
Келишувлар ва Меморандум доирасида қуйидаги соҳалардаги ҳамкорлик назарда тутилган: талабалар, илмий-педагогик ва бошқарув мутахассислари ўртасида тажриба алмашинувлари, кадрлар тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малака оширишга қаратилган чоралар, жумладан энг янги дастурлар ва услубларни жорий қилиш, ҳамкорликда тадқиқотлар, конференциялар, кўргазма ва семинарларни амалга ошириш, мактабгача таълим мутахассисларини тайёрлаш бўйича махсус қўшма магистрлик ва докторлик дастурларини ташкил этиш, шунингдек Ўзбекистонда экспериментал равишда Корея тизимига асосланган экспериментал боғчаларни ташкил этиш режалаштирилмоқда. 
Мактабгача таълим вазирлиги делегациясининг Корея Республикасига ташрифи давомида болаларнинг эрта ривожланиши ва мактабгача таълим тизими соҳасига ихтисослашган нуфузли илмий-тадқиқот институтлари билан учрашувлар ҳам ўтказилди. Жумладан, 2017 йилнинг 23 ноябрь куни Корея болалар парвариши ва ва мактабгача таълим масалаларини ўрганиш Институти (KICCE) билан Ҳадли келишув имзоланди. Келишув доирасида Мактабгача таълим вазирлиги ва KICCE ҳамкорлигида қўшма тадқиқотлар ўтказилади, педагогик кадрларни тайёрлаш орқали тажриба алмашинувига қаратилган дастурлар амалга оширилади, семинарлар ва конференциялар ташкил этиш, шу билан бир қаторда ҳамкорлик асосида мактабгача таълим тизимини ривожлантириш стратегияларининг ишлаб чиқилиши, таълим дастурлари ва стандартларининг қайта кўриб чиқилиши, таълим статистикасини жорий қилиш назарда тутилган. 
Учрашувда Корея томони Ўзбекистон делегациясига Кореяда мактабгача таълим ва бола парвариши босқичлари, соҳани ривожлантириш стратегияларини ишлаб чиқиш принциплари, янги NURI мактабгача таълим Миллий дастурини жорий қилиш жиҳатлари ҳақида маълумот бердилар. Шунингдек, тўлов тизимлари, таълим муассасаси туридан келиб чиққан ҳолда нархларни белгилаш принқиплари, Давлатнинг мактабгача таълимга йўналтираётган харажатлари, шунингдек истиқболдаги режалар, жумладан, мактабгача таълим структурасида Давлат боғчалари улушини кенгайтириш, электрон қабул тизимини жорий қилиш, педагоглар малакасини ошириш ҳамда соҳани такомиллаштириш тенденциялари ҳақида ҳам маълумотлар берилди. 
Корея Республикасининг тажрибаси албатта эътиборга молик ва ишонамизки, Ўзбекистонда мактабгача таълим тизимини ислоҳ қилиш жараёнларида бу борадаги Корея модели элементлари албатта ўз аксини топади.
Узбекистонда мактабгача таълим тизими хам узига хос ютукдарга эга. Болаларнинг жисмоний ва аклий ривожланиши назоратга олинган булиб, давлат талаблари ишлаб чикилган. МТМларда болаларнинг ёшига караб гурухлар ташкил этилган. Гурухларда нутк устириш, жисмоний
тарбия, табиат билан таништириш, математик саводхонликни шакллантириш, тасвирий фаолиятни ривожлантиришга оид машгулотлар жадвал асосида ташкил этилади. Яна бир ютук иккинчи тилга ургатувчи педагогларнинг машгулот утказиши. Бу педагоглар олий маълумотли эканлигидир. МТМ, туман, шахар микёсида турли танловлар утказилиб, тарбияланувчилар уз кобилиятларни намойиш этишади.
Нуткида ёки жисмоний жихатдан нуксони бор болалар махсус муассасаларда шифокор ва тарбиячи-педагог назоратида булади. Бундай тарбияланувчилар билан уларнинг имкониятларидан келиб чикиб таълимий- тарбиявий машгулотлар утказилади.
Камчилик сифатида мактабгача таълим муассасасида гуруҳлар сони кам бўлса методист штати берилмайди, бундан келиб чиқиб бундай муассасада таълимий жараёнларини сифатли ташкил этиш ишлари орқада қолади, чунки мудира ташкилий ишлар билан бандлиги доимий йиғилишларда бўлиши сабабли тарбиячи ва бошқа муассаса педагог ходимларига етарли методик кўмак бера олмаслиги сабаб бўлиб келмоқда. Ҳафтада олти иш куни ишлайдиган оналар шанба куни болаларини каерга ёки кимга колдиришни билишмайди, чунки хозирда аксарият муассасалар 5 кунлик тартибда иш олиб боришмоқда.
Шаҳарда яшовчи тарбиячилар учун олийгохларда сиртқи бўлимларда ўқиши учун квоталар берилмаётганлиги, хозирги кунда фаолият юритаётган тарбиячиларнинг ўрта махсус маълумотли эканлиги, бизларни ўйлантириб қўймоқда.
Охирги икки йилда мактабгача таълим тизимида килинаётган ислохотлардан мамнунмиз. Келажак авлод тарбияси, ота-оналар учун купгина кулайликлар яратилмокда. Масалан, жорий йилнинг 28 март куниВазирлар Махкамасининг “Болаларни давлат мактабгача таълим муассасаларига қабул қилиш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентини тасдикдаш тўғрисидаги” 244-сонли қарори қабул қилинди.
Ушбу қарорга кўра 2018 йил 1 апрелдан бошлаб, Болаларни давлат мактабгача таълим муассасаларига қабул қилиш бўйича давлат хизматлари олиш учун жисмоний шахслар фақат Давлат хизматлари марказлари ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали мурожаат қиладилар. Йулланмани олиш тартиби этиб, ота-оналар ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар йўлланмалар олиш учун Давлат хизматлари марказларига ўзи келган холда мурожаат қиладилар ёки электрон тарзда давлат хизматлари олиш Ягона интерактив давлат хизматлари порталида руйхатга олиниши белгиланган.
Карорда қайд этилганидек, болаларни муассасага қабул қилиш бўйича давлат хизмати бепул амалга оширилиши белгиланган.
Download 18,32 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish