Рискларни вужудга келтирувчи омиллар ва уларнинг таснифи 2 • Ноаниқлик ва таваккалчиликни баҳолаш


Рискларни баҳолашда ахборот таъминотининг аҳамияти



Download 2,16 Mb.
Pdf ko'rish
bet5/7
Sana22.02.2022
Hajmi2,16 Mb.
#101681
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
d7078ea94cc5627e93e652369bd60ba8

3. Рискларни баҳолашда ахборот таъминотининг аҳамияти
Таҳлил қилинадиган объектларни танлаш ва уларни
деталлаштириш даражасини кўриб чиқиш – рискларни баҳолашда
биринчи қадамдир. Кичик ташкилотда ахборот инфратузилмасини
кўриб чиқишга йўл қўйиш мумкин, бироқ агар ташкилот йирик
бўладиган бўлса, ҳар томонлама баҳолаш йўл қўйиб бўлмайдиган
даражада куч ва вақт сарфлашни талаб қилиши мумкин.
Бу ҳолатда ташкилотнинг ахборот тизими картасини тузиш
мақсадга мувофиқ. Рискларни бошқариш учун бундай карта
алоҳида аҳамият касб этади. У қайси йўналишлар таҳлил учун
танлаб олинганини, қайси йўналишларга эса аҳамият бермасликка
тўғри келганлигини яққол кўрсатади. Агар ахборот тизими
ўзгарадиган, карта долзарб ҳолатда сақланиб турадиган бўлса,
рискларни қайта баҳолашда қайси янги ёки жиддий ўзгарган
рисклар кўриб чиқишга эҳтиёж сезиши дарров тушунарли бўлади.


Рискларни баҳолашнинг оқилона методологиясини
танлаш муҳим аҳамият касб этади. Баҳолашдан мақсад –
иккита саволга жавоб олишдир: мавжуд рисклар мақбул
келадими
ва
агар
бундай
бўлмаса,
қайси
ҳимоя
воситаларидан фойдаланиш лозим? Демак, баҳолаш
миқдорий, олдиндан танланган йўл қўйиш мумкин бўлган
чегаралар ва янги хавфсизлик тратибга солувчиларини
амалга ошириш ҳаражатлари билан таққосланиши мумкин.
Рискларни бошқариш – одатдаги оптимизацион
вазифа бўлиб, уни ҳал қилишга ёрдам бериши мумкин
бўлган кўплаб дастурий маҳсулотлар бор. Бироқ асосий
қийинчилик бошланғич маьлумотларнинг аниқ эмаслигидан
иборат. Алббата, барча таҳлил қилинаётган кўрсаткичлар
учун пул ифодасини олиш, ҳамма нарсани тийинигача
ҳисоблаб чиқишга ҳаракат қилиб кўриш мумкин, бироқ
бундан катта наф кўрилмайди. Шартли бирликлардан
фойдаланиш амалийроқ натижа беради.


Субьектнинг
бошқарув
обьектига
таьсир
этиш
жараёни, яьни бошқарув жараёнининг ўзи фақат маьлум бир
ахборотларнинг бошқарувчи ва бошқарилувчи қуйитизимлар
ўртасида
ҳаракатда
бўлган
шароитлардагина
амалга
оширилиши мумкин.
Бошқарув жараёни унинг муайян мазмунидан қатьий
назар доимо ахборот олиш, узатиш, қайта ишлаш ва
фойдаланишни назарда тутади.
Риск-менежментда бундай шароитларда ишончли ва
етарли ахборот олиш асосий роль ўйнайди, чунки у риск
шароитларида ҳаракатлар бўйича муайян қарор қабул
қилишга имкон беради.
Риск-менежмент фаолиятининг ахборот таьминоти ҳар
хил турдаги ахборотлар: статистика ахбороти, иқтисодий
ахборот, тижорат ахбороти, молиявий ахборот ва бошқалардан
иборат.


Бу ахборот у ёки бу суғурта ҳолатининг рўй бериш
эҳтимолидан, товарлар ва капиталга талаб мавжудлиги ва ҳажми
ҳақида, мижозлар, ҳамкорлар, рақобатчиларнинг тўлов лаёқати ва
молиявий барқарорлиги ҳақида, нархлар, курслар ва тарифлар
ҳақида, суғурталаш шартлари, дивиденд, фоизлар ва ҳ.к. ҳақида
хабардорликни ўз ичига олади.
Ким ахборотга эга бўлса, ўша бозорга ҳам эгалик қилади.
Аксарият ҳолларда кўплаб ахборот турлари тижорат сирлари
ҳисобланади. Шу сабабли айрим ахборот турлари интеллектуал мулк
турларида бири (ноу-хау) ҳисобланиши ва акциядорлик жамияти ёки
ўртоқчиликнинг низом капиталига қўйилма сифатида киритилиши
мумкин.
Юқори малакали менежер доимо бирон-бир ахборот ёки
шундай ахборотнинг қайсидир асосий жиҳатларини олишга ёки бу
мавзуда суҳбатлашишдан қочишга (сукут сақлаш – бу ҳам мулоқот
тили) ва улардан ўз фойдасига фойдаланишга ҳаракат қилади.
Ахборот мисқоллаб йиғилади. Биргаликда мисқоллаб жамланган бу
маьлумотлар тўлоақонли ахборот қимматига эга бўлади.


Ахборот хавфсизлигига иқтисодий жиҳатдан ўзини
оқлайдиган усуллар билан эришилиши лозим. Рискларни
бошқариш ахборот хавфсизлигининг маъмурий даражасида
кўриб
чиқилади.
Фақат
ташкилот
раҳбарияти
зарур
ресурсларни ажратиш, мос келувчи дастурлар ташаббуси
билан чиқиш ва уларнинг бажарилишини назорат қилишга
қодир бўлади.
Рискларни
бошқариш,
мос
келувчи
хавфсизлик
сиёсатини ишлаб чиқиш каби, ахборот тизимлари ва ишлов
бериладиган маьлумотлари ностандарт ҳисобланиши мумкин
бўлган ташкилотлар учунгина долзарб ҳисобланади.
Оддий ташкилотни одатий рисклар ҳақидаги тасаввур
асосида ёки рискларнинг ҳеч қандай таҳлилисиз (бу айниқса,
расмий нуқтаи назардан, ахборот хавфсизлиги соҳасида
таҳлил қилиб чиқилган қонунчилик нуқтаи назаридан) танлаб
олинган ҳимоя чоралари одатий тўплами тўлиқ қониқтиради.


Ахборот
тизимларидан
фойдаланиш
рискларнинг маьлум бир тўплами билан боғлиқ.
Рўй бериши мумкин бўлган зарар кўриш ҳажми
қабул қилиб бўлмайдиган даражада катта бўлган
ҳолларда иқтисодий жиҳатдан ўзини оқлайдиган
ҳимоя чораларини қабул қилиш лозим.
Рискларни
вақти-вақти
билан
қайта
баҳолаш
хавфсизлик
соҳасидаги
фаолият
самарадорлигини назорат қилиш ва вазиятнинг
ўзгаришини ҳисобга олиш учун зарур. Миқдорий
нуқтаи назардан рискнинг даражаси маьлум бир
таҳдиднинг
амалга
ошиш
функцияси
ҳам
ҳисобланади.



Download 2,16 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish