раҳбари : ҳуқуқшунос- Гафуров Э.Э
АҲОЛИГА ҲУҚУҚИЙ ХИЗМАТ КЎРСАТУВЧИ Х/Ф:
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ФАРҒОНА ВИЛОЯТИ
ФАРҒОНА ШАҲАР
“ФАРFОНА ҲУҚУҚ ҲИМОЯСИ”
Фарғона шаҳар,Қ.Раҳимов кўчаси,1/3уй,6/2-ҳона
ТЕЛ: (+99893) 484-01-71
№31/07/1984
« » « » 2014 йил
Риштон тумани “Ермулккадастр”
хизмати ДУК Бошлиғига
“Фарғона Ҳуқуқ Ҳимояси”га Риштон тумани,Риштон шаҳри, ”Деҳқонобод” МФЙ, О.Қорабашев кўчаси, 102-уйда рўйҳати қайд этилган, ҳозирда Марғилон шаҳар, “Гулистон” МФЙ, Б.Марғилоний кўчаси, 10-уй,8-ҳонадонда яшовчи фуқаро Нурматова Нилуфар Ғуломкодировна мурожаат қилган.
Нурматова Нилуфар Ғуломкодировна ўзининг мурожаатида, шаърий никох асосида 1999 йилда мархум Эгамбердиев Дилшод Давлатович билан турмуш қурганлигини,ўзаро турмушларидан 29.06.2000 йилда ҳамда 03.09.2003 йилда туғилган, вояга етмаган Давлатова Нафисахон Дилшоджон қизи, Давлатов Достонжон Дилшод ўғли исмли фарзандлари борлигини, шунингдек мархум турмуш ўртоғининг қонуний никохдаги турмушидан бўлган, вояга етган Давлатов Диёрбек ва Давлатов Дўстмурод исмли фарзандлари борлигини, рўйҳати қайнотаси Эгамбердиев Давлатжон, қайнонаси Эгамбердиева Мавлудахонлар яшовчи юқорида кўрсатилинган уйда қайд этилган бўлсада, Нурматова Нилуфар Ғуломкодировна ҳамда унинг вояга етмаган фарзандлари бир неча йиллар давомида мархум турмуш ўртоғининг номидаги яъни,Риштон тумани,Риштон шаҳри, ”Деҳқонобод” МФЙ, О.Қорабашев кўчаси, рақамсиз ҳовли уйда яшашганликларини,12.10.2009 йил куни мархум турмуш ўртоғи вафот этиб, маълум вақт ўтгач, қайнотаси ва қайнонаси мархум турмуш ўртоғига тегишли бўлган уйни Нурматова Нилуфар Ғуломкодировна эгаллаб олиши мумкинлигидан ва бошқа сабабларга кўра, турмуш ўртоғининг номидаги уйдан вояга етмаган фарзандлари билан бирга чиқариб юборишганликларини,ҳозирда Нурматова Нилуфар Ғуломкодировна вояга етмаган фарзандлари билан бирга Марғилон шаҳридан ижарага уй олиб яшаб келишмоқдалигини,моддий шароити оғирлигини,мархум турмуш ўртоғининг номидаги уйга вояга етмаган фарзандлари меросхўр ҳисобланишлигини маълум қилиб, мархум турмуш ўртоғининг номидаги уйдан вояга етмаган фарзандларининг яъни, меросдан тегишли улуш олиш масаласига ҳуқуқий хизматни амалга ошириб беришликни сўраган.
Нурматова Нилуфар Ғуломкодировнанинг мархум турмуш ўртоғининг номидаги уй-жойдан вояга етмаган фарзандларини меросдан улуш олиш масаласи, мавжуд хужжатларга кўра ҳозирда асосли ҳисобланмоқда.
Баён этилганларга асосан мен Сиздан Нурматова Нилуфар Ғуломкодировнанинг вояга етмган фарзандлари белгиланган тартибда меосли уй-жойдан улуш олишликлари учун мархум Эгамбердиев Дилшод Давлатович номига эгалик ҳуқуқини тиклаш ҳақидаги хоким қарорини қабул қилинишига ва кадастр ҳужжатларини тайёрлаб берилишига амалий ёрдам кўрсатишингизни сўрайман.
“Фарғона Ҳуқуқ Ҳимояси”
Do'stlaringiz bilan baham: |