Ўрганиш юзасидан маълумотнома



Download 125,5 Kb.
bet1/2
Sana26.03.2022
Hajmi125,5 Kb.
#510687
  1   2
Bog'liq
369- ДМТТ ўрганиш 07.01.22


Тошкент шахар Яккасарой тумани мактабгача таълим бўлими тасарруфидаги 369-сонли кушма типдаги давлат мактабгача таълим ташкилоти фаолиятини
ўрганиш юзасидан
МАъЛУМОТНОМА


Тошкент шахар 10.02.2022 йил
Яккасарой тумани мактабгача таълим бўлими тасарруфидаги “Нурлик келажак” номли 369-сонли кушма типдаги давлат мактабгача таълим ташкилоти фаолиятини ўрганиш юзасидан Яккасарой тумани прокурор ёрдамчиси, мактабгача таълим бўлими ишчи гурухи томонидан ўрганилди.
КТДМТТ ўрганиш жараёнида:
Мактабгача таълим ташкилоти биноси ва ташкилот худудини ободонлаштириш ишлари ташкил этилган худудида “Яшил макон” аксияси бўйича ишлар ташкил этилиб 19туп мевали, 21 туп манзарали дарахтлар экилган.
Мактабгача таълим ташкилотида болалар ўйин майдончалари мавжуд қумдонлар усти ёпилган. Кир ювиш хонаси санитария талабига жавоб беради, кирларни ювиш графиги мавжуд.
Элеватор хонасини мавжуд, талабга жавоб беради. Мактабгача таълим ташкилотида болалар сузиш хавзаси мавжуд.
369-сонли мактабгача таълим ташкилоти биноси 1985 йилда қурилган. 2019 ўқув йилида КТДМТТ хомийлик асосида капитал таъмирдан чикган, бино 14 гурухга мўлжалланган бўлиб, бугунги кунда 13 та гурух фаолият олиб бормоқда. Ташкилот қуввати 259 ўринли, рўйхат бўйича жами 233 нафар тарбияланувчилар таълим-тарбия олиб келмоқда. Ўрганиш куни 189 нафар келган.
КТДМТТ да таълим-тарбия олаётган барча тарбияланувчилар йўлланмалари ва уларнинг ота-оналари билан тузилган шартномалар мавжуд. 2021-2022 ўқув йили учун йўлланма, шартномаларни қайд этиш дафтарлари юритилган. Ташкилотда 1-кичик, 3-ўрта, 5-катта, 4-тайёрлов гурухи фаолият юритади. Жумладан: кичик гурухда 25 нафар, ўрта гурухда 45 нафар, катта гуруъда 96 нафар, тайёрлов гурухда 67нафар тарбияланувчи мавжуд.
Ташкилотда санитария ва гигиена қоидалари ва нормалари талабларига риоя қилиниши холати қониқарли.
- эрталабги филтр тўғри ташкил этилган, ташкилот ходимлари тиббий ниқобда, гурух хоналарини холати санитария ва гигиена қоидаларига риоя этилган, сан узеллер холати қониқарли, антисептик воситалари билан таъминланган.
Мактабгача таълим ташкилотида эрталабги филтр ва давомат дафтари болалар сонини бир бирига мос.
Ўрганиш куни рўйхат бўйича бола сони 233 нафарни ташкил этади, ўрганиш кунида келган болалар сони 189 нафар бўлиб, йўлланмалар буйруғи мавжуд. Ташкилотга имтиёзли бепул келувчи болалар сони 65 нафар.
Мактабгача таълим ташкилоти йиллик иш режаси мавжуд туман МТБ томонидан келишилган мухрланган, тасдиқланган. 2021-2022 ўқув йили режа асосида 9 нафар педагог режалаштирилган бўлиб 2021 йилда 4 нафар педагогдан 3 нафари малака оширган.
Ташкилот йиллик режасининг мавжудлиги ва йиллик режа бўйича амалга оширилаётган ишлар юзасидан режа асосида Педагогик кенгаш 4 та олинган бўлиб ўрганиш куни 2 та Педагогик кенгаши 2022 йил августа, ноябр ойларида ишлаб чиқилган, 1 педагогик кенгашнинг йиғма жилдлари мавжуд. 2021-2022 ўқув йили режаси асосида педагоглар учун маслахатлар дафтари, педагогик жараёнларни жамоа бўлиб кузатиш дафтари юритилган, режада белгиланган кўрик танловлар ва тадбирлар режа асосида ташкил этилган, йиғма жилдлари жамланган. Устоз ва шогирд режаси асосида ёш мухахассислар бириктирилган йиғма жилдлари тўлиқ жамланган.
Йиллик иш режа асосида 369-сонли мактабгача таълим ташкилоти 127-сонли мактаб хамда “Армугон” МФЙ раиси билан хамкорлик иш режаси тузилган. Белгиланган масалалар йиғма маълумотлар йиғма жилдлари мавжуд.
Ўрганиш куни мактабгача таълим ташкилоти директори
(Н.Э Вохидова)

Download 125,5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish