Технологик жараёнларни автоматлаштириш.
Мен лойихалаётган ишлаб чиқариш объекти тўлиқ автоматик тарзда бошқаришга мўлжалланган ва у қуйидаги кўрсаткичларни ўз ичига олади.
Технологик жараён марказий бошқарув пулти орқали бошқарилади. Ҳар бир аппаратни қуйидаги кўрсаткичлар орқали бошқарилади.
Ғ – сарфи Р – босим Т – харорат L - сатхи
A – сигнал бериш R - ёзиб борувчи
S - блокировка пултлари орқали бошқарилади. Бундан ташқари қурилмаларни ўзида босим кўрсатиши учун маноментлар қўйилган хароратларини билиш учун термопаралар ўрнатилган.
Цехга келаётган аммиак сарфи F I RC -2002 регулятор ёрдамида бошқарилади.
Қурилмани тўхтатиш ёки авария холатида эса сатхи L I A H- 2001 сигнал бурилмаси ёрдамида марказий бошқариш пултидан назорат қилинади. Синтез бўлимига келаётган хаво сарфи F R C H L – 1002 регулятор орқали бошқарилади.
Совитгич Е 102 да хам сатх тах бўлганда компрессор L С A S H L-1534 блокировка автоматик равишда тўхтайди.
Сепаратордан олдин газлар босими min (5,5 МПа) ҳолида бўлса, компрессор бошқарув пултида сигнал берилади. 5,4 МПа босимда эса компрессор Р I A S H- 1155 (п 56) бланировка бўйича тўхтатилади.
Синтез колоннасидаги босим харорат сатх махсус автоматик регулятор орқали бошқарилиб
турилади.
Ректификацион калоннасида эритма иситгич 0,4 МПа босимли буғ ёрдамида 1350С гача
иситилади. Эритма харорати иситгичдан сўнг Р I С – 2 III регулятор клапни орқали бошқарилади. Бунда Т I С – 2325 ўлчагичи автоматик равишда ишлайди.
Буғлатиш бўлимидаги босим температура, сатхлар ҳам махсус автоматик регуляторлар орқали бошқарилади. Буғлатиш бўлимидан чиққан карбамид эритмасига карбамидоформолдегид (КФС) қўшимчаси қўшилади. Қўшилаётган КФС қўшимчасини харорати 20-300С бўлиши кепак, унинг иш сарфи регулятори Г R C-1751 ёрдамида бошқарилади.
Карбамид эритмаси донадорлаш минорасини напор бакига берилади. Эритмани харорати 135- 1400С ва концентратция 99,8 % бўлади, напор бакидаги сатхни L R A H L- 1601 қурилма ёрдамида назорат қилинади, меёр, бузилганда автоматик сигнал беради.
Донадорлаш минорасидан эритма 93 метрдан пастга тушади. Уни махсус совитувчи қурилма ёрдамида совитилади, доналарни харорати 30-400С бўлади. Минорадаги эритма ва доналарни хароратини Т R-1601/1 Т R-1607/1 Т R-1602/2, Т R- 1602/3 ёрдамида автоматик назорат қилинади. Омборга тушаётгн лентадаги донадор карбамид сарфи ва харорати М В П да Т R-2501/1,2 орқали реметрация қилиб турилади. Унинг сифати эса автоматик намуна олган Х-2501/1,2 ёрдамида даврий равишда намуна олиб, назорат қилинади.
Do'stlaringiz bilan baham: |