Ер ресурсларини бошқариш боʻйича ахборотлар базасини яратишнинг мақсади нима?
Ер ресурслари тоʻг`рисида ахборот та`миноти тизимларни қандай?
Ер ресурслари тоʻг`рисидаги ахборотлар базаси қайси давлат тадбирлари натижасида шаклланади?
Ер ресурсларининг ҳолати тоʻг`рисидаги ахборотларни қайси давлат органи умумлаштиради?
БОБ. РИВОЖЛАНГАН ДАВЛАТЛАРДА ЕР РЕСУРСЛАРИНИ БОШҚАРИШНИНГ ИЛҒОР УСЛУБЛАРИ
АҚШ ва Европа давлатларида ер ресурсларини бошқаришнинг умумий ҳолати
АҚШда ер участкаси ва ко`чмас мулкларни бошқариш мақсадида ерларни о`рганиш қишлоқ хо`жалик Вазирлигидаги тупроқларни муҳофаза қилиш махсус хизмати томонидан олиб борилади. Энг маҳсулдор ерларни аниқлаш мақсадида ерларни иқтисодий жиҳатдан таснифлаш о`тказилади. Ерларни иқтисодий баҳолашнинг Ягона услубияти мавжуд эмас. Алоҳида штатларда фойдаланиладиган бир қанча услубиятлар мавжуд.
АҚШда ерларни о`рганиш қишлоқ хо`жалик Вазирлигидаги тупроқларни муҳофаза қилиш махсус хизмати томонидан олиб борилади. У марказий органдан, штатлардаги филиаллардан ва тупроқни муҳофаза қилиш бо`йича 2400 га яқин бо`линмалардан ташкил топган. Тупроқни муҳофаза қилиш хизмати тупроқ қатламларини о`рганишга катта аҳамият беради.
Г`арбий Европа давлатларининг кадастр тизими умумий жиҳатдан бир хилдир, я`ни участкалар регистрини юритиш, кадастр хариталар тузиш ва ҳуқуқий ёзувларни юритиш. Ривожланган давлатларда, я`ни ер эгаликларини ҳисоб қилиш техникаси турличадир, шунга қарамасдан ко`чмас мулк участкаларининг реестри ҳар бир мамлакатда мавжуд. Бундай реестр одатда ерларни ро`йхат қилиш ер китоби бо`йича ёки унинг таркибий қисми бо`лиши мумкин. Кадастр учун тасвирга олишларнинг мажмуаси сифатидаги ва ерларни ро`йхатга олиш, қоидасига биноан, ягона ташкилий хизматни яратади.
Г`арбий Европа давлатларида ер участкаси ва ко`чмас мулкларга оид ма`лумотларни доимий равишда янгиланиб туришини та`минлайдилар.
Умумевропа тушунчаси бо`йича инглиз ер участкаси ва ко`чмас мулклар тизими умумий қоидалардан фарқ қилади. Англияда кадастр фақатгина картографик ма`лумотлардан иборат бо`либ, асосан ер участкаларининг чегаралари ҳамда ко`чмас мулкнинг таркиби то`г`рисида ма`лумот беради.
Франсуз ер участкаси ва ко`чмас мулклар тизимининг бош мақсади-ерларни солиққа тортишни та`минлашдан иборатдир.
Германияда ер участкаси ва ко`чмас мулклар ер эгаликлари ва ердан фойдаланувчиларни солиққа тортиш бо`йича кенг ко`ламдаги ма`лумотларни о`з ичига олади.
Голландия ер участкаси ва ко`чмас мулклар хизмати ерга то`г`ридан- то`г`ри бог`лиқ бо`лмаган, аммо қонун бо`йича ко`чмас мулкка кирадиган бир қанча қо`шимча ма`лумотларни ро`йхатини юритиб боришга мас`улдир.
Шветсияда ер участкаси ва ко`чмас мулклар аста-секинлик билан ко`чмас мулк то`г`рисидаги автоматлашган миллий ма`лумотлар банкини аҳоли, иқтисодий статистика, солиққа тортиш ва ро`йхатга олиш то`г`рисидаги ма`лумотлар банки билан
қо`шилиб кетиши натижасида ер ва ко`чмас мулк то`г`рисидаги ко`п мақсадли информацион тизимга айлантирилди.
Норвегияда ер участкаси ва ко`чмас мулклар ер эгаликлари ва ко`чмас мулклар то`г`рисидаги ма`лумотларни о`зида жамлаган информацион кадастр тизимига бирлаштирилган.
Финландияда обектни кадастр баҳолаш ишларини ташкил этишнинг о`зига хос хусусияти, қишлоқ ҳудудларининг регистри давлат томонидан, шаҳарлар ҳудудининг регистри эса муниципал ма`мурият органлари томонидан амалга оширилади.
Италияда юритиладиган ер участкаси ва ко`чмас мулклар тизими Марказий Европа тизимига о`хшашдир.Ер участкаси ва ко`чмас мулкларни (ер участкаларининг регистри) ер эгалари то`г`рисидаги (ер регистри билан) ма`лумотлар билан бог`лиқлиги фақатгина мулк эгаларининг исмларидан фойдаланган ҳолда мумкин бо`лади.
Ер кадастри базасида ко`чмас мулкларни ро`йхатга олишнинг автоматлаштирилган тизими Шветсияда, Австрия, Дания, Шветсария, Канада, Германия ва бошқа давлатларда ишлаб чиқилган ва бугунги кунда мавжуддир. Бу тизим қуйидагиларга мо`лжалланган: