Республикаси олий ва


ХАЛҚ ТАЪЛИМИ МУАССАСАЛАЛАРИНИ МАҚСАДЛИ ЖАМҒАРМАЛАР ҲИСОБИДАН МОЛИЯЛАШТИРИШНИНГ АҲАМИЯТИ



Download 133,59 Kb.
bet2/5
Sana13.06.2022
Hajmi133,59 Kb.
#660915
1   2   3   4   5
Bog'liq
9. Тезис. Республика

ХАЛҚ ТАЪЛИМИ МУАССАСАЛАЛАРИНИ МАҚСАДЛИ ЖАМҒАРМАЛАР ҲИСОБИДАН МОЛИЯЛАШТИРИШНИНГ АҲАМИЯТИ




М.А.Шарапова
ТМИ, “Давлатий молия” кафедраси
катта ўқитувчиси

Давлатнинг энг муҳим фаолиятидан бири инсон салоҳиятини ривожлантиришни таъминлайдиган фаолият ҳисобланади ва бунда таълим алоҳида ўрин эгаллайди. Барчамизга маълумки таълим соҳасидаги ислоҳотлар мамлакатда олиб бориладиган ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларнинг узвий ва ҳал қилувчи йўналишларидан бири ҳисобланади.


Ушбу хусусида давлатимиз раҳбарининг қуйидаги фикрларини келтириш жоиз “...Авваламбор, ташаббускор ислоҳотчи бўлиб майдонга чиқадиган, стратегик фикр юритадиган, билимли ва малакали янги авлод кадрларини тарбиялашимиз зарур”.127
Бу соҳада ижобий натижага эришишнинг асосий омилларидан бири етарлича молиявий маблағ эга бўлишдир. Таълим муассасаларини барқарор ва оқилона молиялаштириш муаммоси бугунги кунда таълим тизими фаолиятининг энг жиддий муаммоларидан биридир. Шундай экан, халқ таълими муассасалаларини мақсадли жамғармалар ҳисобидан молиялаштириш амалиётини кўриб чиқамиз.
Мамлакатимизда 2012 йил 1 январидан бошлаб умумтаълим мактаблари, касб- ҳунар коллежлари, академик лицейлар ва тиббиёт муассасаларини реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлаш харажатларини молиялаштриш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан жамғармаси128 ташкил қилинган бўлса, Республика молия органлари фаолиятини тубдан такомиллаштириш, ижтимоий соҳани барқарор, мутаносиб ва жадал ривожлантириш мақсадида 2017 йилда ушбу жамғарма негизида Бюджетдан ташқари таълим ва тиббиёт муассасаларининг моддий-техника базасини ривожлантириш жамғармаси ташкил этилди.129
2017 йилда жамғарма ҳисобидан молиялаштирилган халқ таълими харажатлари 840,8 млрд сўмни ва 2018 йилда 663,5 млрд сўмни ташкил этиб, жами харажатларни 2017 йилда 48 фоизини ва 2018 йилда 19,5 фоизини ташкил этган бўлса, мос равишда қуриш, реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлаш (қайта жиҳозлаш) ишларига сарфланган харажатларни 51,9 ва 21,7 фоизини ташкил этган.
Жамғарма томонидан халқ таълими тизими муассасаларини реконструкция



127 Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёевнинг Олий Мажлисга Мурожаатномаси, 24.01.2020, http://www.press-servise.uz.
128 Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2011 йил 21 ноябрдаги “Таълим муассасаларини реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлаш жамғармасини таълим ва тиббиёт муассасаларини реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлаш жамғармаси этиб қайта ташкил қилиш тўғрисида”ги ПҚ-1645-сонли Қарори.
129 Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 18 мартдаги “Молия органлари фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-2847-сонли Қарори
188
қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлашни молиялаштиришга сарфланадиган харажатларда умумтаълим мактабларининг улуши юқори бўлиб, улар жами харажатларнинг 2017 йилда 33 фоизини ва 2018 йилда 19 фоизини ташки этади. 2017 йилда янги қурилиш ва реконструкция харажатларига 22,2 фоизи мукаммал таъмирлаш учун 8,4 фоизи, 2018 йилда эса мос равишда 13,8 ва 5,2 фоиз тўғри келган. 2017 йилда мактабгача таълим муассасалари учун жамғарма маблағларини 13,6 фоизи (янги қурилиш ва реконструкцияга -6,4 фоиз, мукааммал таъмирлашга -7,2 фоиз) сарфланган. Болалар мусиқа ва санъат мактаблари учун 2017 йилда жами харажатларнинг1,5 фоизи ва 2018 йилда 0,5 фоизи сарфланган. 2017 йилда янги таълим муассасаларини қуриш, мавжудларини таъмирлашга алоҳида эътибор қаратилиши натижасида 12 та умумтаълим мактаби янгитдан барпо этилди, 320 таси реконструкция қилинди, 152 та мактаб капитал таъмирланди.130
2018-2019 ўқув йилига тайёргарлик жараёнида халқ таълими соҳасидаги ишлар ҳолатини танқидий таҳлил қилиш давлат умумий ўрта таълим муассасаларининг фаолиятини амалий жиҳатдан мувофиқлаштириш, уларнинг моддий-техник ҳолатини яхшилаш бўйича тадбирларни молиялаштиришда бир қатор муаммолар ва камчиликлар мавжудлиги аниқланди. Халқ таълими муассасалари ходимларини моддий рағбатлантиришни ва ижтимоий муҳофаза қилишни яхшилаш, уларнинг самарали ишлаши учун муносиб шароитларни яратиш мақсадида 2019 йил 1 январдан бошлаб умумтаълим муассасаларида ишловчи пенсия ёшидаги ходимларга иш ҳақига қўшимча тарзда тўлиқ пенсия тўлаб берилмоқда. Бунинг учун бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси маблағлари ҳисобидан 2019 йилда қарийб 50 млрд. сўм қўшимча маблағ ажратилди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 5 сентябрдаги ПҚ-3931- сонли “Халқ таълими тизимига бошқарувнинг янги тамойилларини жорий этиш чора- тадбирлари тўғрисида” ги қарорига асосан Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ҳузурида юридик шахс мақомисиз халқ таълими соҳасидаги ислоҳотларга кўмаклашиш жамғармаси ташкил этилди ва жамғармага Давлат бюджетидан 20,0 млрд. сўм маблағ ажратилди.
Шунингдек, халқ таълими тасааруфига ўтказилган Республика мақсадли китоб жамғармасига Республика бюджетидан 66,2 млрд сўм миқдорида трансферт ажратилди.131
2019 йил 1 январдан халқ таълими муассасаларини қуриш, реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлаш ишларини молиялаштиришни таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ҳузурида яна бир жамғарма - юридик шахс мақомига эга бўлган Халқ таълимини ривожлантириш жамғармаси ташкил этилди.132
Хулоса қилиб айтиш мумкинки, мамлакатимиз Конститутциясида бепул умумий таълим олиш давлат томонидан кафолатланган бўлиб, уни молиялаштириш асосан давлат зиммасига тушади. Бунда давлат бюджетидан ташқари давлатнинг мақсадли жамғармалари ҳам алоҳида ўрин эгаллайди. Юқоридаги маълумотлардан кўриниб турибдики, умумтаълим муассасаларини қайта қуриш, реконструкция қилиш, жиҳозлар, ўқув адабиётлари билан таъминлаш мақсадида, шунингдек ушбу соҳада фаолият юритиб келаётган ходимларни моддий рағбатлантириш мақсадида бюджетдан ташқари



130 http//www/mf/uz. Ўзбекистон Республикаси молия вазирлиги маълумотлари.
131 Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 9 декабрдаги “2020 йил учун Ўзбекистон Республикасининг давлат бюджети тўғрисида”ги ЎРҚ-589-сон Қонуни.
132 Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 26 декабрдаги “Ўзбекистон Республикасининг 2019 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва Давлат бюджети параметрлари ҳамда 2020-2021 йилларга бюджет мўлжаллари тўғрисида”ги ПҚ-4086-сон Қарори.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 26 декабрдаги “Ўзбекистон Республикасининг 2019 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва Давлат бюджети параметрлари ҳамда 2020-2021 йилларга бюджет мўлжаллари тўғрисида”ги ПҚ-4086-сон Қарори.
189
жамғармалар қайта ташкил этилмоқда. Эътиборга молик жиҳати, ушбу жамғармалар Халқ таълими вазирлиги тассаруфига берилиб, келажакда уларни оператив бошқариш ва уларнинг маблағларидан самарали фойдаланишга эришиш кўзда тутилган.



Download 133,59 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish