2-бўлим.MS Office ёрдамида мутахассисликка оид масалаларни ечиш. 2.1. -мавзу. MS Word ёрдамида мутахассисликка оид турли бланка ва ҳужжатларни ҳосил қилиш.. Word ёрдамида турли мутахассисликка оид бланкалар учун шаблонлар яратиш ва уларни тўлдириш: тўлов топшириқномаси; тўлов талабномаси; ҳисоб-рақам очиш учун ариза; мемориал ордер; иш ҳақини бандлаб қўйиш учун ариза; ҳар чорак учун иш ҳақи фондини ҳисоблаш юзасидан карточка; кредит бериш юзасидан муддатли мажбуриятнома; кредит шартномаси; банк кассасига маблағларни кирим қилиш бўйича бланка ва бошқалар.
2.2. -мавзу. MS Excel ёрдамида мутахассисликка оид турли жадвалларни ҳосил қилиш ва қайта ишлаш. Иқтисодий фанларга оид жадвалларни ҳосил қилиш ва уларни қайта ишлаш. MS Excel ёрдамида қуйидагиларни бажариш: Фойда солиғи бўйича ҳисобот; Асосий воситалар ҳаракати тўғрисида ҳисобот; Дебеторлик ва кредиторлик қарзлари тўғрисида ҳисобот; Пул оқимлари тўғрисида ҳисобот; Молиявий натижалар бўйича ҳисобот; Банк ички операциялари бўйича ҳисоб-китоб жадвалларини тўлдириш; Статистик маълумотларни қайта ишлаш жадвалларин ҳосил қилиш ва уларни диаграммалар асосида таҳлил қилиш; Солиқ турлари бўйича маълумотлар базасини жадвал процессорида яратиш ва қайта ишлаш; Иш ҳақи қайдномасини ҳосил қилиш ва бунда даромад солигини ҳисоблаш ва бошқа иқтисодий масалалар.
2.3. -мавзу. Амалий машғулот. MS Power Point, FotoShop ва бошқа график муҳаррирларда тасвирларни яратиш ва тақдимот қилиш MS Power Point, FotoShop ҳақида умумий маълумотлар. Дастурларни ўрнатиш ва ишга тушириш. Сканер билан ишлаш. Тасвирларга қўшимча ишлов бериш. Тақдимотлар яратиш. Слайдлар режимида ишлаш. Структура режимида ишлаш. Махсус эффектларни ўрнатиш. Анимацион эффектлар. +ўшимча элементлар билан ишлаш.
2.4. -мавзу. MS Access ёрдамида мутахассисликка оид маълумотлар омборини ҳосил қилиш ва бошқариш MS Access га кириш ва унинг ойнаси билан танишиш. MS Access да янги файл ҳосил қилиш, маълумотларнинг ички структурасини тузиш. Омбор жадвалини ва маълумотлар омбори майдонларини ҳосил қилиш. Маълумотларни омборга киритиш. MS Access ёрдамида солиқ тўловчиларнинг ҳисобини юритиш. Банкнинг бош китобини ҳосил қилиш. Маҳаллий бюджетнинг касса ижроси бўйича маълумотлар омборини яратиш. Туман бўйича касса режасининг бажарилиши тўғрисида маълумот учун омбор тузиш. Маҳалллий бюджетнинг солиқлар ва йиғимларнинг бажарилиши ҳақида маълумотлар омборини яратиш ва маълумотлар омборига оид бошқа иқтисодий масалалар. Яратилган маълумотлар омборини тартиблаш, қайта ишлаш, чоп этиш, керакли маълумотларни чақириш, ўзгартиришлар киритиш.