Фаннинг асосий вазифаси – солиқ мутахассисларини назарий ва амалий тайёргарлигини таъминлаш, солиқ қонунчилиги бўйича меъёрий ҳужжатларга амал қилган ҳолда юқори малакали мутахассисларни тайёрлашдир.
Ҳозирги кунда мамлакатимиз иқтисодиёти бозор муносабатларини қарор топтириш учун амалга оширилаётган туб ислоҳотларнинг маъсулиятли даврини бошидан кечирмоқда. Бу жараён иқтисодиётнинг барча соҳаларига катта таъсир кўрсатиш билан бир қаторда бу соҳаларнинг ривожланганлик ва такомиллашганлик даражалари замон талабларига мос келишини ҳам талаб қилмокда. Бу талаб хўжалик субъектларининг иқтисодий ривожланишига қудратли таъсир кўрсатиш кучига эга бўлган солиқ ва солиққа тортиш соҳасида ҳам айни муаммонинг етилган масалаларини ҳал этишга ҳам талуқлидир. Солиқ ва солиққа тортиш соҳасидаги ўтказилиши керак бўлган ислоҳотлар солиқларнинг жамият иқтисодий ҳаётидаги ролини, солиқлардан ишлаб чиқаришни ривожлантириш ёки рағбатлантириш йўлларида фойдаланиш имкониятларини ошириш каби саволларга жавоб топиш имконини бериши мақсад қилиб қўйилгандир.
Солиқлар давлат бюджети даромадларини ташкил этувчи асосий манба ва иқтисодиётни бошқарувчи муҳим қурол ҳисобланади. Бироқ бу таъриф солиқларнинг моҳиятини тўлалигича ёрита олмайди ҳамда солиқларнинг ташкилий-ҳуқуқий томонларини ўзида акс эттира олмайди. Бундан ташқари иқтисодий муносабат сифатида, бу муносабатлар объекти бўлиб нима ҳисобланади деган саволларга жавоб бера олмайди.
Солиқ қонунчилигига риоя қилишни назорат қилиш, солиқ ва йиғимларни тўғри ҳисоблаш ва бюджетга ўз вақтида ўтказилиши юзасидан солиқ тизими ходимларининг маъсулияти, солиқ тўловчиларнинг таркиби, солиққа тортишнинг асосий тамойилларини ўрганиш фаннинг мақсади бўлиб ҳисобланади.
Фан бўйича ўқувчиларнинг билимига қуйидаги талаблар қўйилади:
ҳуқуқий ва жисмоний шахсларни солиққа тортиш принциплари, услублари;
солиқ стратегияси ва солиқ механизми;
солиқ хизматини ташкил этиш асослари;
юридик шахсларни солиқлари ва солиққа тортиш;
юридик шахслардан олинадиган фойда солиғи;
савдо ва умумий овқатланиш корхоналарининг ялпи тушумига солиқни ҳисоблаш;
қўшилган қиймат солиғини ҳисоблаш;
акциз солиғини ҳисоблаш ва бюджетга тўлаш тартиби;
ер қаъри ва сув ресурсларидан фойдаланганлик солиғи;
микрофирма ва кичик корхоналарни солиққа тортиш;
жисмоний шахсларни солиқлари ва солиққа тортиш;
жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи, маҳаллий солиқлар ва йиғимларни.