Республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги наманган муҳандислик-технология институти



Download 14,55 Mb.
bet50/52
Sana27.06.2022
Hajmi14,55 Mb.
#710060
1   ...   44   45   46   47   48   49   50   51   52
Bog'liq
LANSHAF SANATI MARUZA КИРИЛ Автосохраненный

НАЗОРАТ УЧУН САВОЛЛАР
Ландшафт санъати обеъктларида парк пейзажини изохланг.
Турли йўналишдаги боғ-паркларини айтиб беринг .
Ҳозирги вақтда паркларни функционал қисмларга изох беринг


11-МАВЗУ: ЛАНДШАФТ САНЪАТИ ОБЪЕКТЛАРИНИ РЕКОНСТРУКЦИЯСИ ВА УЛАРНИ РЕСТАВРАЦИЯСИ
РЕЖА:
1. Ландшафт санъати объектларини лойиҳалаш .
2. Ландшафт санъати объектларини реканструкция қилиш.
3. Ландшафт объектларини реставрация қилиш.




  1. Ландшафт объекти лойиҳасини яратишдан аввал уни лойиҳа олди баҳолаш ишлари ўтказилади. Ҳар қандай ландшафт объектини қуриш ва шакллантириш, ҳоҳ у ҳиёбон, аҳоли яшаш массиви, парк ёки ўрмон массиви бўлишидан қатъий назар барча ҳолларда лойиҳа асосида амалга оширилади.

  • Лойиҳалаш – объектни ҳудудий ташкил этиш ва бадиий шакллантиришдир. Унга ҳудудни жойида ўрганиш (таҳлил ва баҳолаш), композициялаш ва режалаш структурасини ишлаб чиқиш киради. Ландшафт объектини лойиҳа олди баҳолаш унинг табиий шароитларини бир-бирига боғлиқлигини ўрганиш ва шу асосида объектнинг эстетик, санитар-гигиеник аҳамияти ва функционал имкониятлари ва уни амалга оширишнинг мураккаблик даражасини аниқлашдан иборат.

Табиий шароитларни ўрганиш – ҳудудни лойиҳа олди баҳолашнинг энг муҳим босқичларидан ҳисобланади, уни бош звеноси – ҳудудни дала шароитларида комплекс тадқиқ этиш ҳисобланади. У табиий ландшафтнинг асосий компонентлари – иқлим, тупроқ, гидрология ва ўсимлик дунёси ҳақида маълумотлар тўплаш ва уларни тизимга солишни ўз ичига олади. Иқлим ҳақида маълумотлар айниқса рекреацион ва курорт ҳудудлар учун зарур.
Тупроқ – геологик шароитлар ўсимлик ўстириш нуқтаи назаридан таҳлил этилади, рельеф – инсон учун жисмоний етарли ва микроиқлим нуқтаи назаридан таҳлил этилади. Тупроқни баҳолаш учун ўрмон ўсиш шароитларини ва хусусиятларини ҳисобга олиш даркор, шунда ўсимлик ўстириш учун қулай ва ноқулай ҳудуд бўлакларини алоҳида ажратиш лозим.

  • Масалан Кавказ ва Қримда ноқулай ер сифатида тупроқ қатламини саёзлиги тошлоқ, қия ҳудудлар ажратилади. Шўрланган ва ер ости сувлари яқин ерлар ҳам шу каби ноқулай ҳудуд ҳисобланади. Бу ҳолатда тупроқ таҳлил ва унинг картаси чизилади.

  • Гидрологик тадқиқ этиш ҳудуднинг сув режимини аниқлайди, уни қуритиш ёки сув билан таъминлаш, сув ҳавзаси барпо этиш имкониятларини аниқлаб беради. Ўсимлик дунёсини ўрганиш геоботаник ва дендрологик тадқиқотлардан иборат бўлиб, у фитоценозларни аниқлаш, уларни тавсиф бериш ва баҳолашдан иборат. Унинг натижасида фитоценоз ҳолати ва унга чидамли дарахтлар турлари экиш тавсия этилади.

  • Дендрологик тадқиқ этиш, ҳудуддаги даратзорларни инвентаризация этиш ёки ландшафт таксацияси ўтказиш дарахтзорни таркибини аниқлаш, габитуси, ёши, ҳолати ва манзаравийлигини аниқлашга имкон беради.

1:500 масштабда ҳар бир дарахт ва бута планга туширилади. Дендрологик тадқиқ этиш дарахтзорни ҳолатини аниқлаш, қимматли дарахт турларни сақлаш, иккинчи даражали дарахтларни кесиб ташлаш, ёки дарахтларни кесиб парваришлашни кўрсатиб беради. Дендрологик тадқиқ этишда ҳудуд учун истиқболли дарахт-бута турлари ассортименти тузилади.
Унинг энг муҳими - ландшафт таксациясини ўтказиш хисобланади. Ландшафт таксациясини мақсади ҳудуддаги дарахтзорларни дендрологик таркибини, ёши, бонитети, тўлиқлиги, ҳолати, манзарали хусусиятларни, шакл ёки навини аниқлашдан иборат.
Сўнгра улар 1:500 масштаб орқали планга туширилади. Ландшафт таксацияси вазифасига мавжуд дарахтзорларни сифатини баҳолаш, уларни шакллантириш, қимматли, манзарали дарахт-бута турларини қолдириш, кам қимматлиларини кесиб ташлашдан иборатдир. Ёш истиқболли дарахтзорлар учун парваришлаш усуллари белгиланади. Дендрологик таҳлил асосида ушбу ландшафт обьекти учун истиқболли дарахт-бута ассортименти тузилади.
Дала ишлари ўтказишда – тупроқшунослар, гидролог, гидротехник, иқлимшунос, кўкаламзорлаштириш мутухассислари жалб этилади. Олинган маълумотлар асосида ландшафт обьектини чуқурроқ ўрганиш – унинг хажмий – масофавий структураси ўрганишда давом эттирилади. Хажмий–масофавий структурасини таҳлили ландшафт ҳудудини – ҳудудий бирликларга ажратишдан бошланади.
Ушбу ҳудудий бирликлар типик белгиларига кўра умумий бирликка эга бўлишлари керак. Ҳудудий бирликларни ажратиш ландшафт объекти ўлчамларига қараб аниқланади. Масалан, миллий парклар бир неча минг гектарлардан иборат бўлса 1:25000 масштаб қўлланилади ва ландшафт географиясида қабул этилган таксономик бирликлар қўлланилади. Кичикроқ майдонларда 1:5000, 1:2000 масштаб ўрмон парклар ва рекреацион ўрмонларда қўлланилади. Пейзаж типидаги ландшафт участкалар учун 1:1000, 1:500 масштаб қўлланилади. Уларда фитоценозлар ажратилади.
Ландшафт участкаларини белгилашда табиий комплекс ёки инсон фаолиятининг устун (доминант) белгилари асосида амалга оширилади. Масалан, Кавказнинг Қора денгиз бўйида етакчи белги сифатида релъеф шакли, масофавий структура типи, дарахтлар таркиби (доимяшил, япроқбаргли, аралаш), сунъий иншоотлар (йўллар, электрузатгич линиялар, кўприклар) хисобга олинади.
Шундай қилиб ландшафт учуасткаларининг типлари ажратилади ва қуйидагича гуруҳланади: тоғ сув айирғичи, даралар, дарё ўзани, линияли сунъий иншоотлар (автойўл, тротуарлар ЛЭП ва бошқалар) ландшафт чизиқли типига ҳисобланади.
Тоғ ёнбағирлари (улар ҳали қиялиги бўйича ажратилади) тепаликлар, компакт характердаги қурилиш иншоотлари – компонентлар ландшафт типига киритилади. Кейин ландшафт участкаларида пейзаж бўлимларини ажратилади: ўрмон, ўрмон очиқ кенглиги (полянаси), қоятошлар, сув ўтказгичлар, сунъий иншоотлар.
Пейзаж бўлимлари рекреацион ўрмонни баҳолаш ва уни шакллантиришда ҳудудий асос сифатида хизмат қилади.

Download 14,55 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   44   45   46   47   48   49   50   51   52




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish