Республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги давлат солиқ ҚЎмитаси солиқ академияси



Download 1,36 Mb.
bet86/142
Sana26.06.2022
Hajmi1,36 Mb.
#705344
1   ...   82   83   84   85   86   87   88   89   ...   142
Bog'liq
Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги дав

Кўп сукутга қуш қўнар,
Кўрклик келишига сўз келар.
(Шохи кўп, шохлари ўзалаб кетган дарахтга қуш қўнади, яхши кишига сўз (мақтов) келади).
Ардам боши тил
(Одоб ва фазилатнинг боши тилдир).
Юсуф Хос Ҳожиб:
Сўзингни кўдаргил бошинг бормасин,
Тилингни кўдаргил тишинг синмасин ....
(Сўзингга эҳтиёт бўл, бошинг кетмасин,
Тилингга эҳтиёт бўл, тишинг синмасин ...)

Алишер Навоий:


Сўз гавҳарининг шарафи шунчалик юксакки, гавҳардек қимматбаҳо нарса ҳам унга садаф бўла олмайди.
Тилга ихтиёрсиз – элга эътиборсиз. Сўзни кўнгилда пишқар-магунча тилга келтирма ва ҳар неким, кўнгилда бор тилга сурма. Маъдани инсон гавҳари сўз дурур, гулшани одам самари сўз дурур. Кўп демак сўзга мағрурлик. Ва кўп емак нафсга маъмурлик. Тил мунча шараф била нутқнинг олатидур ва ҳам нутқдурки, гар нопи-санд заҳир бўлса, тилнинг офатидир.

Ҳусайн Воиз Кошифий:


Тилнинг одоби қайси деб сўрасалар, бу олти нарсага тилни очиш ва саккиз нарсадан тилни сақлаш деб айтгил: ҳолат зарурати юза-сидан кўнгилларга яширин бўлган розни изҳор этиш, мазлумлар фарёдига жавоб бериш ва марҳумлар имдоди учун сўз айтиш. Чун-ки бу сўзлар орқали золимнинг зулми мазлумлар бошидан кўтари-лиши мумкин.
– Талабалар, энди буюк мутафккирларимизга раҳматлар айтиб, уларни ўз қаторларимизга таклиф қиламиз. Улар сизларнинг дарс-даги фаолиятингизни баҳолашда менга ёрдам берадилар. Азиз тала-балар. Энди кейинги мавзуга ўтсак. Савол: Нутқий муомала деган-да нимани тушунасиз? Ушбу саволга талабалар бирма-бир жавоб берадилар. Уларнинг фикрлари тинглангач, ўқитувчининг ўзи мав-зуни тушунтириб беради (маъруза усулида).
Ўзбек халқи дунёда ўз маънавияти ва маданияти мавжуд бўлган туркий халқларнинг бири сифатида тилдан фойдаланишда ҳам қа-димий анъаналари, одат ва кўникмаларига эга. Зеро, ана шу анъана ва одатлар ҳар бир халқнинг ўзлигини кўрсата оладиган белгилар
саналади.
Мулоқот инсон фаолиятидаги энг мураккаб жараён саналиб, бу жараённинг амалга ошишида маълум қонун-қоидалар мавжуд. Бу жараёнда сўзловчи ва тингловчи-суҳбатдошлар зарурий аъзо сифа-тида иштирок этишиади. Мулоқотга таъсир этувчи омиллар – таъ-сир бирликлари мавжуд бўлади. С. Мўминов суҳбатдошларнинг миллатини, жинсини, ёшини, ижтимоий белгиларини, уларнинг ўзаро яқинлик даражасини, мулоқот вақтини, вазиятни, ҳолатни, ижтимоий бирликлар сифатида қарайди5.
Мулоқот жараёнининг муҳим қисмини мурожаатлар ташкил қилади. Мурожаат эса таниш кишиларга ҳам, нотанишларга ҳам бўлиши мумкин. Бу вазият эса алоҳида тил элементларини танлаш-ни тақозо этади.



Download 1,36 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   82   83   84   85   86   87   88   89   ...   142




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish