Respublikasi axborot texnologiyalari va kommunikatsiyalarini rivojlantirish vazirligi muhammad al-xorazmiy nomidagi toshkent axborot texnologiyalari universiteti



Download 4,41 Mb.
bet11/20
Sana29.05.2022
Hajmi4,41 Mb.
#615600
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   20
Bog'liq
Metodichka лаб

Вариантлар
3.2- жадвал.
Лаборатория ишини бажариш учун вариантлар



Ҳисоблаш аниқлиги

Қўйиш учун матнлар сони


1

1


2

1


3

1


4

1


5

1


6

1


7

1


8

1


9

1


10

1


1

2


2

2


3

2


4

2


5

2


6

2


7

2


8

2


9

2


10

2


1

3


2

3


3

3


4

3


5

3


6

3


7

3


8

3


9

3


10

3


Ҳисоблаш аниқлиги бу ҳар бир тезликда матнни неча марта жўнатиш зарурлиги ҳисобланади.
Қўйиш учун матнлар сони бу жўнатишда ўша бир матнни атайин кўпайтириш (ўша матнни n-марта қўйиш) йўли билан хабарлар ҳажмининг ортиши ҳисобланади.

Назорат саволлари



  1. Шеннон – Хартли теоремасини тушунтиринг?

  2. Bluetooth модуль қайси тезликларда ишлайди?

  3. Маълумотларни узатиш ўлчов бирликлари?

  4. Секундига бод/бит нимани билдиради?

  5. Тезликлардан қайси бири бу лаборатория ишини бажаришда энг яхши бўлди?



4- лаборатория иши




ESP-01 8266 Wi-Fi модуль билан танишиш. Wi-Fi тармоққа уланиш (мижоз режими)





    1. Ишдан мақсад



ESP-01 8266 модуль, унинг характеристикалари, функционали, уланиш схемасини ўрганиш. «АТ - командалар» ёрдамида бу модулни бошқариш билан танишиш.



    1. Топшириқ



1. Wi-Fi модулни берилган схема бўйича улаш. (ЭҲТИЁТ БЎЛИНГ! Модулнинг ишдан чиқишини олдини олиш учун модулга 5 вольт таъминотга улаш, шунингдек RX (қабул қилиш) линиясига бериш таъқиқланади
Модуль 3,3 Вольтдан, қабул қилиш линияси эса 2,8 Вольтдан таъминланади.
2. АТ – командаларни ўрганиш ва вариантлар бўйича топшириқни бажариш.
3. Скриншотларга эга бўлган ҳисоботни тузиш.


4.3. Қисқача назарий маълумотлар

Wi-Fi (инглизчада Wireless Fidelity сўз бирикмаси бўлиб, уни сўзма-сўз “симсиз сифат” ёки “симсиз аниқлик” сифатида таржима қилиш мумкин) - Wi-Fi Allianceнинг IEEE 802.11 стандарти асосидаги симсиз тармоқлар учун савдо белгиси ҳисобланади (4.1- расм). Ҳозирги вақтда Wi-Fi қисқартмаси асосида радиоканаллар бўйича рақамли оқимларни узатиш стандартларининг бутун оиласи ривожлантирилмоқда.







4.1- расм. Wi-Fi савдо марказининг белгиси


Wi-Fi модуль бу кенг полосали радиоалоқа бўйича маълумотлар пакетларини қабул қилиш ва узатиш қобилиятига эга бўлган махсус қурилма ҳисобланади. Бошқача айтганда бу Wi-Fi технологияси ишлайдиган маълум частоталар диапазони ҳисобланади. Ва радиоканал бўйича сигнални узатиш учун маълумотларни радиотўлқинга ўзгартириш зарур. Ва аксинча, радиоканал бўйича радиотўлқинни қабул қилиш учун уни рақамлаштириш зарур. Айнан буни Wi-Fi модуль амалга оширади.
Радиосигналларни тутиш ва узатиш учун у махсус антенна билан жиҳозланган. Маълумотларни ўзгартириш ва рақамлаштириш учун модуль микросхема ва дастурий таъминотга эга.
Бугунги кунга келиб турли ишлаб чиқарувчилардан у ёки бу характеристикалар ва функционалга эга бўлган кўп сонли турли Wi-Fi модуллар мавжуд (4.2- расм).
Модулнинг энг кенг тарқалган версияси ESP-01 модуль ҳисобланади (4.3- расм). Баъзан Wi07c номи учрайди. Бу модулда антенна платага ўрнатилган, оёқларига эса қўшимча равишда турли вазифаларни бажариш учун эркин мақсадлардаги 2 GPIO-порт чиқарилган.
Лаборатория ишида бошқариш қурилмаси Arduino Uno ҳисобланади, у ESP8266 модуль билан UART (Serial-порт) орқали AT-командалар ёрдамида мулоқот қилади.





4.2- расм. Wi-Fi модулларнинг турлари



4.3- расм. ESP-01 8266 Wi-Fi модулнинг ташқи кўриниши





4.4- расм. ESP-01 8266 Wi-Fi модуль чиқишларининг белгиланиши


4.4- расмдан кўриниб турибдики, платада 8 контактлар чиқарилган:

  • VCC 3.3v ва GND – мос равишда ўзгармас токдан «+» ва «-» таъминот.

  • TX – маълумотларни узатиш линияси.

  • RX – маълумотларни қабул қилиш линияси.

  • CH_PD – модулнинг ишчи ҳолатга ўтиши учун контакт.

  • GPIO2 – эркин мақсадлардаги 1-контакт.

  • GPIO1 – эркин мақсадлардаги 2-контакт.

  • RESET – модулнинг аппаратли қайта юкланиши учун контакт.

Характеристикалари:

  • симиз интерфейс: Wi-Fi 802.11 b/g/n 2,4 ГГц

  • режимлар: P2P (мижоз), soft-AP (уланиш нуқтаси)

  • максимал чиқиш қуввати: 19,5 дБ·мВт (89 мВт)

  • номинал кучланиш: 3,3 В

  • максимал истеъмол токи: 220 мА

  • 2-эркин мақсадлардаги киритиш чиқариш портлари: 2

  • процессор частотаси: 80 МГц

  • код учун хотира ҳажми: 64 КБ

  • Оператив хотира ҳажми: 96 КБ

  • Габаритлари: 21×13 мм

Модулнинг ишчи кучланиши 3,3 вольтга тенг. Унинг линиялари 5 вольт кучланишга мўлжалланмаган. Агар сиз 3,3 вольтдан ортиқ кучланишни коммуникациялар ёки киритиш-чиариш таъминоти контактига берсангиз, модуль ишдан чиқади.
Шуунинг учун Arduino Uno 5-вольтли бошқариш платасили модулга маълумотларни узатиш учун кучланишни мумкин диапазонга тушириш учун кучланиш бўлгичидан фойдаланамиз. Бўлгични 1 кОм ва 2 кОм номиналлардаги резисторлардан оламиз (4.5- расм).
AT-командалар Hayes команияси 1977 йилда ўзининг «Smartmodem 300 baud» модеми учун ишлаб чиққан командалар тўплами ҳисобланади.
Командалар тўплами қисқа матнли сатрлардан ташкил топган бўлиб, улар номерни териш, боғланишнинг бошланиши ёки уланиш параметрларини ўзгартириш каби операцияларнинг тўлиқ командаларини шакллантириш учун бирлаштирилади.
Модуль бу командаларни ажратиши учун улар махсус шаклда ёзилиши керак. Ҳар бир команда ҳар доим битта ёки ундан ортиқ команда билан тўлдириладиган ва охирида ↵ Enter тугмаси босилиши билан тугатиладиган АТ ёки at (ингл. ATtention, шунинг учун ўз номини олган) ҳарфлари билан бошланади.
Лаборатория ишида ишлатиладиган АТ – командалар рўйхати 4.1- жадвалда келтирилган.




    1. Download 4,41 Mb.

      Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   20




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish