Республикаи ӯзбекистон вазорати таълими олӣ ва миёнаи махсус донишгоҳи давлатии фарғона


Шумерларнинг соф асарлари ҳам бисёр, улар учга бўлинади, биринчиси - мифлар, яъни афсоналар, иккинчиси - достонлар, учинчиси - мадҳ-мақтовлар



Download 0,51 Mb.
bet6/102
Sana22.02.2022
Hajmi0,51 Mb.
#110084
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   102
Bog'liq
Матни маърӯзаҳо аз адабиёти ҷаҳон курси 2

Шумерларнинг соф асарлари ҳам бисёр, улар учга бўлинади, биринчиси - мифлар, яъни афсоналар, иккинчиси - достонлар, учинчиси - мадҳ-мақтовлар.
Биринчиси, афсоналар (мифлар): бош ролни маъбуд Энлил ўйнайдиган иккита асар “Ой маъбудининг туғилиши” (ёки “Энлил ва Нинлил”) ва “Чўкич (кирка)нинг яратилиши”. Бош қаҳрамон Энки бўлган тўртта асар: “Энки ва дунёнинг тартиби”, “Энки ва Нинхурсаг ёки Жаннат ҳақида шумер афсонаси”, “Энки ва Нинмах ёки одамнинг яратилиши” ва “Энки ва Эреду”; Ой яъни Нанна (Син) ҳақида бир асар: “Наннанинг Ниппурга саёхати”; иккита асар Нинурта ҳақида; “Нинуртанинг фаолияти ва қаҳрамонлиги” ва “Нинуртанинг Ниппурга қайтиши”; бешта асар Инанна тўғрисида: “Инанна ва Энки”, “Инанна ва Эбех тоғининг забт этилиши”, “Инанна ва Шукаллетуда”, “Инаннанинг ерости дунёсига тушиши” ва “Инанна ва Билулу”; тўртта асар асосий қаҳрамони Думузи: “Думузи ва Энкиду”, “Думузи ва Инаннанинг никоҳи”, “Думузи- нинг ўлими” ва “Думузи ва Гала”; битта асар маъбуд Мартга бағишланган: “Мартнинг уйланиши”.
Иккинчиси - эпик достонлар: ҳаммаси бўлиб тўққизта достондан иборат: шундан иккитаси Энмеркар ҳақида; “Энмеркар Аратга мамлакатида” ва “Энмеркар ва Энсукуширанна”, яна иккитаси Лугалбанда тўғрисида ва бунда ҳам Энмеркар иштирок этади, “Лугалбанда ва Энмеркар” ва “Лугалбанда ва Хуррум тоғи”, қолган бешта асар шумерларнинг асосий қаҳрамони Билгамиш тўғрисида (шуни эътироф этиш лозимки, Билгамиш номлари тилга олинаётган бошқа асарларнинг ҳам кўпчилигида иштирок этади). Шундан иккитаси, “Билгамиш ва Осмон ҳўкизи” ва “Билгамишнинг ўлими”- дан бизга айрим парчалари етиб келган. Қолган учтаси қарийб тўлиқ ҳолда сақланиб қолган: булар “Билгамиш ва Кишлик Атта”, “Билгамиш ва Мангу Ҳаёт мамлакати” ва “Билгамиш, Энкиду ва Ерости дунёси” (Ерости подшоҳлиги).
Учинчи гуруҳ асарлар мадҳлар. Улар ҳам тўрт гуруҳга бўлинади: Худолар шарафига айтилган мадхдар, шохдарни улуғлайдиган мадхдар, галма-гал маъбудлар ва шохдарнинг номига айтиладиган алқов мадҳиялар ва охиргиси Шумердаги ибодатхоналарни улуғлайдиган мадҳиялар. Шундоқ ҳам мураккаб бўлиб турган асаримизни янада мураккаблаштириб, бу мадҳияларнинг номларини баён қшхиш шарт эмас деб ўйлаймиз, бироқ бу мадҳиялардаги тасвирлар ҳам юқоридаги асарлардаги тасвирларни (кўпчилиги) такрорлашини билиб қўйган яхши. .

БИЛГАМИШ” ДОСТОНИ


Билгамиш (узоқ йиллар уни олимлар Издубар деб келишган) Шумернинг пойтахти Урукни эгаллайди. Унинг шафқатсизлигидан халқ маъбуда Аруруга шикоят қилишади. Чунки Билгамиш енгилмас баҳодир эди. “Сен уни яратдинг, энди унга бас келадиган рақибни ҳам ярат” деган халқ чақириғига биноан Аруру Эабани яратади. Аруру “қўлини сувда чаяди, бир юмалоқ лойни олади- да, уни ерга ташлайди, қарабсизки, ғалати мавжудот пайдо бўлиб турибди, унинг исми Эабани эди” дейилади достонда. Эабани ибтидоий одам, саҳродаги ваҳший сифатида гавдалантирилади. У ярим ҳайвон, шохли, думли қилиб тасвирланган (Эллин афсоналарида бу махлуқ Минотавр ўлароқ тасвирланади). У Билгамиш билан урушиш учун яратилган эди. Билгамиш уни тутиш учун ҳайвон овчиси Саадуни юборади. Сааду уни кўриши билан қўрқиб Билгамишнинг олдига қочиб боради. Билгамиш уни яна юборади. Саадуга маъбуда Иштарнинг чўриси Ухатуни бирга олиб боришни тайинлайди. Аёлга кўзи тушиши билан Эабани бутунлай ўзгаради. У билан бирга яшаб, одамлик сифатларига киради. Ухату Урук ҳақида, унинг ҳукмдори Билгамиш ҳақида сўзлаб, Эабани кўнглида меҳр уйғотади. Шундай қилиб, Эаабани Урукка келиб, Билгамиш билан бир умрлик дўст тутинади. Яъни инсониятнинг ваҳший ҳаётдан маданий ҳаётга ўтиши ана шу тарзда аёл муҳаббати орқали берилади.
Билгамиш ва Эабани золим шоҳ Хумбобога қарши курашиб енгишади, шоҳни ўлдиришиб, жасадини қушларга ем қилишади. Шундан кейин Б.нинг шуҳрати ортиб кетади. Маъбуда Иштар унга “Билгамиш, менга эр бўлсанг олтин ва жавоҳиротдан ясалган аравада юрасан. Ҳар бир кунинг ғалаба нишонлаш билан ўтади, шоҳлар, беклар, аъёнлар олдингда бош эггайлар ва оёғингни ўпарлар, тоғу водийлардан сенга беҳаду беҳисоб совғалар келтиргайлар, ҳўкиз ва қўтосларинг оғир-оғир юкларни дангал тортгайлар. Сенга бас келадиган рақиб бўлмагай”. Бироқ Билгамиш ўз мағрурлигига бориб, маъбуда Иштар севгисини рад этади, устига устак, уни ҳақорат этади. Сени севган ҳамма эркаклар ўлади, сен кулфатсан, ҳеч кимга вафо қилмайсан, қабилида оғир гаплар айтади: “Сен мени ҳам севасан-да, бошқаларни нима қилган бўлсанг, мени ҳам шундай қиласан”. Бу сўзлардан Иштарнинг ғазаби келади, осмондаги отаси, маъбуд Анга мурожаат қилиб, уни жазола, дейди. Ан даҳшатли ҳўкизни Урук шаҳрига, Билгамиш устига юборади. Билгамиш дўсти Эабани билан ҳўкизни енгади. Шуҳрати яна ортади. Ҳамма: “Даҳолар орасида ким шонлироқ? Эркаклар орасида ким буюкроқ? Даҳолар орасида Билгамиш шонлироқ! Эрлар орасида Билгамиш буюкроқ!” Маъбуда Иштар баттар ғазабланди ва қасос олишга аҳд қилди. Маъбуданинг онаси Анату Эабанига шундай бир зарба бердики, у дарҳол ўлади. Билгамишни моховга ўхшаган тузалмас дардга гирифтор қилади. Дўстини йўқотиши ва касаллик Б.ни ҳолдан тойдиради, у алмойи алжойи тушлар кўриб чиқади. Шунда “Ўлик сувлар” (Ўлик денгиз)нинг нариги томонига хотини билан ўтиб олиб истиқомат қиладиган донишманд Пир - Напиштим (Утнапиштим)дан ёрдам сўрашга аҳд қилади. (Донишманд Нуҳ тўфонигача ўтган ўн шоҳдан бири Хасисадра (Зиосудра) ёки Атрахасис (яъни“Пок номусли”)дан ўзга киши эмасди). Йўлда Билгамиш турли хавф хатарларга, саргузаштларга дуч кела бошлади (Одиссеяни эсланг). Ярим одам, ярим чаён махлуққа дуч келади, махлуқ йўлнинг хавфлилигини айтади. Б. Хатардан қўқмайди. Саҳро чиқади, кечиб ўтади. Кейин денгиз бўйидаги дарахтзорда Сабитум деган қизнинг кўшкига келиб қолади. Дархтларнинг меваси зумрад ва ёқутдан эди. Сабитум юзига илоҳий қарғиш муҳри босилган одамни кўрадию юзига эшикни ёпади. Лекин Б. Яна эшик қоқади. Дўстини соғинганини айтади. “Керак бўлса, баҳри муҳитдан сузиб ўтай, бўлмаса суякларим шу ерда чирий қолсин”, дейди. Ахийри, Сабитум Б.га йўл кўрсатади. Ўлик сувларни ошиб ўтиш учун кемачи Арди – Эани топишини маслаҳат беради. Бу сувдан Қуёшдан ўзга ҳали ҳеч зот кечиб ўтмаган эди.Кемада 1.5 ой сузиб, дарёлар этагидаги жойга етишди. Йўлда донишманд Б.га тўфон ҳақида сўзлаб беради. Кейин дарди бедаводан қутилиш учун муборак сувда чўмилиши кераклигини айтади. Яна Б.ни сеҳрли гиёҳга - “Кексадан ёш қилиб қўювчи гиёҳ”га олиб боради. У ердан Б. соғ ва кучга тўлган, аммо дили ғам аламга тўлиб кемага қайтади. Дўстини эслайди. Ёнади. Маъбудлардан марҳумлар оламига бир муддатга рухсат беришларини сўрайди. Жаҳаннам маъбудлари Б. Нолаларини эшитиб, ерни ёришади. У ердан Эабаниниг руҳи учиб чиқади. Б. ундан “Айт, дўстим, гапир, ҳозир яшаб турганинг қанақа мамлакат экан ва сен у ерда нималарни бошингдан кечирдинг? Оҳ! Гапирсанг-чи!” деб сўрайди. Эабани айтолмаслигини, айтишга тили бормаслигини билдиради. Яъни у дунё ҳақида оғир тасаввур уйғонади ўқувчида.

Download 0,51 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   102




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish