Республикаи ӯзбекистон вазорати таълими олӣ ва миёнаи махсус донишгоҳи давлатии фарғона



Download 0,51 Mb.
bet3/102
Sana22.02.2022
Hajmi0,51 Mb.
#110084
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   102
Bog'liq
Матни маърӯзаҳо аз адабиёти ҷаҳон курси 2

Миср мифи. Ернинг пайдо бўлиши. Кўплаб халқлар мифларида азалда ҳамма жойда сув бор бўлган дейилади. Мазкур дунёвий уммондан ер пайдо бўлган. Мисрга оид мифга кўра Нун (хаос) қуёш маъбуди Рани пайдо қилди (Бу ҳозирги илмий қарашларга ҳам тўғри келади). Ра ҳаво (Шу маъбуди)ни ва намлик (Тефнут)ни яратди. Ҳаво ва намлик ер (Гора маъбуди) ва осмон (Нут маъбудаси)ни яратди.
Австралия мифи.Улар авлоддан авлодга биринчи қуш, ҳайвон ва ўсимликнинг келиб чиқиши ҳақидаги ривоятларни айтиб келишади. Энг кўп кенгуру ва ит ҳақидаги мифлар тарқалган. Аборигенлар кенгуруни одам-кенгурудан пайдо бўлган деб ишонишган. Кенгуру ва ит ҳақидаги миф. Кенгуру ва ит азалда одам бўлишган экан. Кунлардан бир кун улар дарёга келиб қолишди. Соҳилда қум бор эди. Кенгуру-одам кенгуру-итга “Мени қумга итга ўхшатиб чиз” деди. У чизди. Кейин буниси унисига деди: “Мени қумга кенгуруга ўхшатиб чиз”. Шундай қилиб, уларнинг бири кенгуруга бошқаси эса итга айланиб қолишди.
Шимол ва Америка мифлари. Биринчи кит қандай пайдо бўлган? Шимолнинг ибтидоий одамлари учун кит муқаддас махлуқ ҳисобланган. Овчиларга уни уммон маъбудаси Седна юборган деб билишган. Агар Седна одамлардан ҳафа бўлса, кит ва тюлень юбормаган. Китни овлашиб, майдалашиб, бир қисм гўштни ўзларига, бир парчасини суягига қўшиб уммонга, маъбудага отишган. Отилгандан кит яна қайта тирилади ва Седна уни бизга беради, деб ишонишган.
Африка. Оламнинг яратилиши билан боғлиқ миф. Бушмен-сан қабиласи қуёшнинг яратилишини шундай тушунтиради. Улкан махлуқ бор эди. бир қўлини кўтариши билан қўлтиғи остидан қуёш чиқар, ер юзи нурга чулғанарди.
Қадимги юнон мифлари. Нарцисс ҳақида миф. Н. Туғилганда тақдирдан фол очувчи: “Бу бола ўзини кўргунгача яшайди”, деди. Ҳаммага башорат бемаъни бўлиб туюлди. Бола беҳад кўркам бўлиб ўсди. Кўрганки бор, уни севиб қоларди. Шуларда бири Эхо эди. Н.нинг ортидан соядек эргашди. Аммо кўплар қатори рад жавоби олди. Эхо аламидан ғорга кириб кетди ва дард чекиб қуриб, овозигина қолди. Жисми эса тошга айланди. Ким у ерга кириб гапирса, фақат эхо – акс-садо қайтди. Ҳамма тўпланиб, қасос маъбудаси Немезидга “Нарциссни жазола!” деди. “Н. Ўзини севиб, ўзига етолмай азоб чексин, дейилди”. Н. Овдан қайтаётиб чанқади ва сувга борди. Сувда ўз аксини кўриб эса севиб қолди. Унга етолмай, йиғлаб изтироб чекди. Шундай чекдики, ахийри қовжираб қуриди. Одамлар анча вақтдан кейин соҳилда бир гулни топиб олишди: Оқ нарсис гулни. Рим шоири Овидий Метаморфоза асарида Нарсис гулни қандай пайдо бўлиши ҳақида батавсил ёзади.
Барча халқларнинг адабиёти сингари Юнон адабиёти ҳам оғзаки халқ ижоди заминида пайдо бўлган. Юнон фолклоридан жуда кам намуналар сақланиб қолган бўлса ҳам, шуларга асосан қадимда юнон халқининг анчагина бой оғзаки адабиёти бўлганлигини аниқлаш мумкин. Ибтидоий жамият кишиларининг табиат ҳақидаги тушунчаларини ифода этувчи афсона ва асотирлар йиғиндиси қадимги юнон мифологияси ташкил этади.
Уйғониш даври (15 17а.)да антик қаҳрамонларга қайтилган. Ўқимишли инсонлар тилида илоҳлар, қаҳрамонларнинг номлари тез тез такрорланарди. Уларга қайтиш, ўрганиш, тақлид қилиш русумга айланганди. Илоҳ Марс уруш, Венера (Афродита) муҳаббат, илоҳа Немезида қасос, Минерва донишмандликнинг рамзига айланганди. (Пушкин ўз шеърларида кўп бор санъат ҳомийси Аполлонга мурожаат этади).
Уйғониш даврига қадар Европа антик ва насроний мифларини билар эди. Уйғониш даврида буюк географлар дунё кездилар. Америка, Африка, Океания каби мамлакатлар топилди ва уларнинг ҳам ўз мифлари борлиги аён бўлди. Этнограф ва фольклорчилар уларни ёзиб олишди. Юнон мифлари поэтик оламнинг биринчи юксак образи бўлса, булар болаларча содда эди.
Антик давр маданиятининг, жумладан, юнон мифологиясининг жаҳон халқлари тараққиётига кўрсатган таъсири беқиёсдир. Юнон халқининг мифлари умумбашарий маданиятнинг асосларидан бири бўлиб, у ҳозирги замон кишисининг тасаввури ва тафаккури тарзига чуқур кириб борган. Қадимги юнон мифологияси ерда ҳаётнинг пайдо бўлишини, табиатдаги ҳодисаларнинг юз бериши сабабларини тушунтиришга бўлган уриниши сифатида, инсон ўз атроф-муҳитидаги ўрнини аниқлашга ожиз бўлган даврда пайдо бўлган эди. Мифлар яратилишининг ўзи инсоннинг ижодга ва ўз-ўзини билиб олишга қўйган илк қадами эди. Тадрижий суратда юнон заминининг турфа вилоятларида вужудга келган айрим асотирлардан қаҳрамонлар ва уларга ҳомийлик қилган маъбудларнинг тақдирлари ҳақида бутун бошли туркумлар таркиб топган. Юрт кезиб юрган аэд – қўшиқчилар томонидан ижро этилган барча афсоналар, мадҳиялар ва қўшиқлар замонлар ўтиши билан Ҳомер, Ҳесиод ва бошқа кўплаб шоирлар томонидан достонларга айлантирилган. Эрамизгача V асрда яшаган қадимги буюк юнон шоир-драматурглари – Эсхил, Софокл, Еврипидлар ўз трагедияларини худолар ва қаҳрамонлар ҳақидаги қадимги асотирлар мазмунига асосланиб яратган эдилар.
Замонлар ўтиши билан олам ҳақидаги мифологик тасаввурнинг ўрнини илмий билимларга ва табиат ҳодисаларини ўрганиш натижаларига асосланган қарашлар эгаллади. Илгари сирли туюлган кўплаб ҳодисалар илмий жиҳатдан асослаб берилди. Бироқ шунга қарамай, мифлар йўқолиб кетмади, улар ўз ҳаётини адабиётда давом эттирди. Зевс, Прометей, Геракл ва бошқа қадимги мифларнинг қаҳрамонлари, турли давр ёзувчиларининг асарларида умрларини давом эттирдилар.
Мифлардан ҳикоя қилинишича, ерда даставвал даҳшатли маҳлуқлар: ДЕВлар, оёқлари ўрнида баҳайбат илонлар биланглаб турган ГИГАНТлар, катталиги тоғдай ЮЗ-ҚЎЛЛИКлар, пешонаси ўртасида биттагина чақчайган кўзи бор ваҳший КИКЛОП (ЦИКЛОП)лар, Ер ва осмоннинг даҳшатли болалари-қудратли ТИТАНлар яшаган. Юнонлар ГИГАНТлар ва ТИТАНлар образида табиатнинг ёвуз кучларини гавдалантирганлар. Мифларнинг ҳикоя қилишича, табиатнинг бу ёвуз кучлари дунёда тартиб ўрнатган ва унга ҳукумронлик қилган Чақмоқ, Булут осмон илоҳи ЗЕВС томонидан жиловланган ва бўйсундирилган. ТИТАНлар ўрнига ЗЕВС салтанати бунёдга келган.
Юнонлар худоларни одам шаклида тасаввур қилганлар, уларнинг бир-бирлари билан муносабатлари ҳам кишилар ўртасидаги муносабатга ўхшаган. Юнон худолари ўзаро жанжаллашган, ярашган, одамлар ҳаётига доимо аралашиб турган, урушларда иштирок этган. Ҳар бир худонинг ўзига яраша иши бўлган, оламда маълум «хўжалик»ни «бошқарган». Юнонлар ўз худоларига одамлар сингари табиат (характер) ва хулқ-атвор берганлар, худолар оддий одамлардан фақат ўлмаслиги билангина фарқ қилган.
Ҳомернинг “Илиада” ва “Одиссея”, Аристофан, Вергилий, Овидий асарлари ҳам мифлар асосида яратилган.

Download 0,51 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   102




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish