Bog'liq Ўзбекистон Республикаси Каронавируснинг янги турикириб келиши ва таркалишининг олдини олиш юзасидан чора
Ўзбекистон Республикаси Каронавируснинг янги тури кириб келиши ва тарқалишининг олдини олиш юзасидан чора-тадбирлар дастурининг тайёрлаш бўйича Республика махсус комиссияси ташкил этилди.
Ўзбекистон Республикаси худудига COVID-19 каронавируснинг янги тури кириб келиши ва тарқалишининг олдини олиш, қулай санитария-эпидемиологик мухитни таъминлаш ва ахоли саломатлигини мухофаза қилиш максадида республика махсус комиссияси ташкил этилди.
Республика комиссиясининг асосий вазифалари этиб:
Умумжахон, минтақавий ва мамлакат ичидаги эпидемиологик вазиятни доимий тахлил ва мониторинг килиш, мамлакатда каронавируснинг тарқалиши ва эпидемиологик вазиятнинг ёмонлашиши тенденцияларини прогноз қилиш;
Коронавирус тарқалишини олдини олиш бўйича харакатларни мувофиқлаштириш;
Вирусга қарши препаротлар захирасини шакиллантириш;
Каронавирус бўйича эпидемиологик вазиятнинг ёмонлашиши эхтимоли белгиларини ўз вақтида аниқлаш ва касалланиш хафини камайтириш;
Клиник - эпидемиологик кўрсаткичлар бўйича каронавирус билан касаллангани гумон қилинган, грипп ва бошка ўткир респиратор касалликларнинг оғир шаклига чалинган беморлар кўрсатилган вирус турига мажбурий тартибда диагностикадан ўтказилади;
Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги, Халк таълими вазирлиги хамда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги билан биргаликда мамлакатимизнинг таълим муассасаларида коронавируснинг тарқалишини профилактика килиш ва олдини олиш бўйича комплекс чора- тадбирларни амалга ошириш юклатилди.
Ўзбекистон Республикаси худудига COVID-19 каронавирусининг янги тури кириб келиши ва тарқалишининг олдини олиш, санитария- эпидемиологик мухитни таъминлаш ва ахоли саломатлигини мухофаза қилиш Ўзбекистон Республикаси призидентини фармойишига асосан бизнинг ТАТУ ФФ академик литцейимизда хам бир канча тарғибот ишлари амалга оширилди. Жумладан:
Ўкувчиларнинг жамоат транспорти ва ахоли гавжум жойларда тиббий ниқобда юришлари, ёнларида доимо антисептик воситаси бўлиши ва кўлларини вақти-вақти билан зарарсизлантириб туришлари
Ўкувчиларга каронавирус инфекцияси хаво - томчи, мулоқот орқали юқиши, вирус хавода айланиб юрмай балки одамдан одамга юқиши, вируснинг узок масофадан юқиш эхтимоли жуда пастлиги шунинг учун жамоат жойларида 2м ижтимоий масофа сақлашлари тушинтирилмокда;
Шунингдек, ишчи ходимларга тинимсиз зарарсизлантирувчи восита билан хоналар, зиналар, файелар тинимсиз зарарсизлантирувчи восита билан ишлов беришлари тайинланмокда.