МАКТАБГАЧА ТАЪЛИМ ЁШИДАГИ БОЛАЛАРНИ БИЛИШ ЖАРАЁНЛАРИНИ РИВОЖЛАНТИРИДА ФАОЛИЯТ МАРКАЗЛАР ВА ТАДҚИҚОТЛИ ТАЖРИБАЛАРНИНГ АҲАМИЯТИ
М.М.Файзиева
Гулистон давлат университети Мактабгача таълим йўналиши магистранти Mabuda.Fayziyeva.71@Mail.ru
ХХI асрда яшаётган ёш авлодни улкан ўзгаришлар кутмоқда. Турмушнинг барча соҳаларида ўзгаришлар, ривожланишлар кузатилмоқда. Технологик ривожланиш даврида зарур бўлган билим, малака ва кўникмалар болаларга пухта ва узлуксиз таълим беришни талаб этади. Болаларни келгусида улар олдиди чиқадиган муаммоларни ҳал этишга тайёрлаб бориш зарурлигини кўрсатади. Бунинг учун бутун ҳаётлари давомида тинимсиз ўқиб ўргаишга одатлантириш, саволларига амали тажрибалар орқали жавоб олишга ўргатиб борилади.
Мактабгача ёшдаги болаларни ҳар томонлама мактаб таълимига тайёрлашда ақлий жиҳатдан тарбиялаш муҳум ўрин тутади. “Илк қадам” давлат ўқув дастурида 6-7 ёшдаги мактабгача ёшдаги болаларнинг умумий компетенциялари: жисмоний ривожланиш, ижтимоий –ҳиссий ривожланиш, нутқ, мулоқат, ўқиш ва ёзиш малакалари, билиш жараёни ривожланиши, ижодий ривожланиш кабилар назарда тутилган. Билиш компетенцияси-атрофдаги оламни онгли равишда идрок қилиш ва олинган билим, кўникма ва малака, қадриятларни ўқув-амалий вазифаларни ҳал эттиш учун фойдаланишдир. Ақлий тафаккури ривожланган болаларда мактаб дастурларини ўзлаштириш даражаси юқори бўлади. Бунинг учун болани энг кичик ёшидан эътибор қаратиш, бола ривожланишида билиш жараёнларини ривожланиши учун зарур фаолият марказларини ва шарт-шароитларни яратиб беришни талаб этад. Билиш жараёни ўз навбатида интеллектуал-билиш малакалари, элементар математик малакалар, тадқиқий-билиш ва самарали рефлексив фаолиятларни ўз ичига олади.
Болалар туғма тадқиқотчи, ўзларини ўраб олган муҳит тўғрисида фаол маълумот йиғувчи ҳисобланади.Улар ўз дуёларини кузатиш ва тажриба ўтказиш ёрдамида англашга ҳаракат қиладилар. Болалардаги табиий қизиқувчанлик маълумот тўплаш фаолиятига айланади.
Болаларда уч ойликдан бошлаб манипуляция даври бошланади. Манипуляция –бир ёки ҳар иккала қўлнинг маълум бир вазифаларни бажариш мақсадида ҳаракатлантиришдир. Бу даврда бола атрофдаги нарсаларни пайпаслаб кўриш орқали идрок эта бошлайди. Муҳтни қўллари ва оғзи билан ўрганади. Предметларни бир-бирига уриб ундан чиққан овозга қулоқ солади. Ўзини қизиқтирган предметларга қараб интилади ва ўз хохишларини қондиришга ҳаракат қилади. Мана шу даврни эътибордан четда қолдирмай масъулият билан ташкил этиш, болани ёшига мос интеллектуал ўйинчоқли предметлар билан таъминлашни талаб этади. Манипулятив материаллар илк ёшдаги боланинг сенсомоторикасини ривожлантиришга хизмат қилад.Секин аста боланинг ёши ўсиб бориши натижасида улар ҳақидаги билимлари кенгайиб боради.
Манипулятив материаллар деб стол устида олиб бориладиган фаолиятда қўлланиладиган майда предметларга айтилади. Бу материалларулардан нимадир ясалиши, ниманидир йиғилишини кўзда тутади ва бу жараёнда қўллари ва кўришни мувофиқлаштиришни талаб этади. Мисол учун қирқма расмлар-бошқотирмалар, буслар, лото ва лего конструкторлари ҳам улани нимагадир киргазиш, қўйиш, ўтказишни талаб этади. Бунинг натижасида болада уларни тажрибадан ўтказади натижада, тафаккурнинг таҳлил қилиш, умумлаштириш, ҳулоса чиқариш каби жиҳатлари ривожланади.
Мактабгача ёшдаги бола учун шундай муҳтни яратишда кичик тажриба ва кичик тадқиқотлар бурчаги жиҳозланади. Бунинг учун атрофдаги, турмушдаги материаллардан унумли фойдаланиш мумкин.Қизиқарли материаллар болаларга кўриш ва синовдан ўтказиш имконини беради. Унда Тугмала, шиша пробкаси, сув чиваноқлари, тошчалардан, табиат материалларидан, сув, қумлардан, пўстлоқ, уруғлар, мўйна, газлама, турмушдаги буралувчи, бўлунувчи, яхлитлаувчи жиҳозлардан фойдаланилади. Ёғоч бўлаклари ва резина ленталар саноқ ишлари бажариш учун фойдалидир. Бундай жиҳозлар боланинг интеллектал ривожланишига сонларни идентификацияланишини кўзда тутувчи топшириқларга қараганда анча самарали ҳисобланади. Лекин бу жиҳозларни танлашда бола ёши ҳисобга олиниши зарур.
Мактабгача катта ёшдаги бола учун ривожлантирувчи муҳитни шундай жиҳозлаш керакки бола мустақил равишда тақдим этилган предметлардан фойдаланиб тадқиқот орқали ечими талаб этилаётган муаммони ечади ва тажрибаларини умумлаштириб ҳулосалар чиқариш имкони бўлсин. Предметлар билан ишлаш орқали кузатиш, таққослаш, таснифлаш, гипотезларни олдинга суриш ва муҳокама қилиш имконига эга бўлсин.
Ёш болаларни катталар билан тадқиқот жараёнида бевосита иштирок этиши жуда муҳум. Болалар тадқиқотларда қатнашиб бирор нарсани эритиш, чўктириш, сув сатҳига чиқариш каби тажрибаларни бажариши орқали унинг хусусиятларини билиб олади. Бунинг натижасида кузатиш, қиёслаш, тавсифлаш, олдиндан билиш, хабардор бўлиш каби билимларга эга бўлади. Мактабгача ёшдаги 4-5 ёшли болалар билан ривожлантирувчи марказларда буюмларни қиздириш ва унинг натижалари, магнетизим, унинг тасири натижасида бажариладиган ҳаракатлар тадқиқ қилинади. Магнитларнинг тортишиши ва магнит майдони,итариш кучи ҳосил қилиши ҳақидаги тасаввурлар болаларнинг илмий кўникмаларини ривожлантириш имконини беради. Магнитлар, метал қириндилари ва металдан ясалган бошқа предметлар устида тажрибалар ўтказиш, кузатиш, қиёслаш, олдиндан айтиш ва ахборот бериш қобилиятларини шаклланишига ёрдам беради.Темир қириндилари қутичаларга солиниб, маҳкамланади ва метал қириндиларининг магнит майдони таъсиридаги ҳаракатлари кузатилади. Лекин бу тажрибалар пайтида болаларнинг ҳаёт хавфсизлиги таъминланиши зарур.
Кўпчилик кичик болалар сувни яхши кўрадилар. Болаларга ўзлари яхши кўрадиган сув ҳақидаги тасаввурларини бойитиш мақсадида тоза пластик контейнерлардан фойдаланиб энг содда тажрибаларни ўтказилади. Масалан, сувга турли рангларни аралаштириш ва ҳосил бўлган натижаларни кўриб чиқиш. Сувга сут, шарбат, асал кабилар яхши аралашади. Бу натижани шаффаф кантейнерлар орқали кузатиш мумкин. Болалардан яна қандай суюқликларни аралаштиришни хохлашлари сўралади. Ўсимликлар ҳаёти учун сувнинг зарурлигини суғорилган ва суғорилмаган ўсимликларни кузатиш орқали ёки тупроққа экилган уруғларга сув қуйиш ва сув қуймасдан натижаларини кузатиш орқали сувнинг ҳаётдаги зарурати ҳақида ҳулосалар чиқаришга ўргатилади. Сувнинг буғланиши, музлаши ва эриб қайта сув ҳолига келишини хонадаги тажрибалар орқали билиб оладилар. Сув билан ўтказиладиган тажрибаларда варонкалар, қошиқлар, қувурчалар, элакчалар,чўткалар, сувда сузувчи материаллар ва сувда чўкувчи метал материаллардан фойдаланиб сузувчи ва чўкувчи материаллар билан тажрибалар ўтказиш мумкин. Айрим материалларни сувни шимиб олиш жараёнини кузатиш учун ҳар хил турдаги қоғозлардан, газламалардан ва бошқа материаллардан фойдаланилади. Аста секин болалар сувнинг физик хоссалари ҳақидаги тажрибалари бойиб боради. Бунинг натижасида эса фан бир вақтнинг ўзида ҳам натижа, ҳам жараён сифатида намоён бўлиб, иккиёқлама хусусият касб этади. Болаларда моддий ва табиий олам тўғрисидаги жамланган билимлар тизими шаклланади. Жараён сифатида эса- тадқиқотлар, кузатишлар, тажрибалар табиат ҳодисаларини ва ундаги қонуниятларни билиб олишга ёрдам беради.
Адабиётлар:
1.Ўзбекистон Республикаси илк ва мактабгача ёшдаги болалар ривожланишига қўйиладиган давлат талаблари. Тошкент 2018 йил
2. Ўзбекистон Республикаси илк ва мактабгача ёшдаги болалар ривожланишига қўйиладиган давлат талаблари ва “Илк қадам” давлат ўқув дастурини жорий этиш бўйича тренерлар учун қўлланма. Тошкент 2019 йил
3. Х.Ахмедова. Д.Рахимова. Болаларга йўналтирилган таълим дастурларини ташкил этиш. Қўлланма. Тошкент 2012 йил
Do'stlaringiz bilan baham: |