Республика илмий-амалий масофавий онлайн конференцияси



Download 27,87 Mb.
bet313/409
Sana25.02.2022
Hajmi27,87 Mb.
#276065
1   ...   309   310   311   312   313   314   315   316   ...   409
Bog'liq
ТЎПЛАМ SAYT

Адабиётлар:
1. Муслимов Н.А., Гаипова Н.С., Қодиров М.М.. Ҳозирги замонда меҳнат ва касб таълими йўналишларини ривожлантиришнинг асосий тенденциялари. “Меҳнат ва касб таълими йўналишлари бўйича ўқитувчилар тайёрлаш масалалари”. Республика илмий-амалий анжумани материаллари. ТДПУ, 2008.
2. Абдирасилов С.Ф. Касб-ҳунар коллежи талабаларини касбий функционал вазифалари. Ўша тўплам.
3. Химматалиев Д.О. Касбий фаолиятга тайёргарликни диагностика қилишда педагогик ва техник билимлар интеграцияси. Монография. – Тошкент, Ўзбекистон, 2018 – 168 б.

ПРОФЕССИОНАЛ ТАЪЛИМДА ДАРСЛИКЛАР ВА ЎҚУВ АДАБИЁТЛАР БИЛАН ТАЪМИНЛАШНИНГ ҲУҚУҚИЙ АСОСЛАРИ
Куватова Нозима Бахтиёровна,
Педагогик инновациялар, касб-ҳунар таълими бошқарув ҳамда педагог кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш институти таянч докторанти

Ўзбекистон Республикаси президенти Ш.Мирзиёевнинг 2017 йил 13 сентябрдаги ПҚ-3271- сонли “Китоб маҳсулотларини нашр этиш ва тарқатиш тизимини ривожлантириш, китоб мутолааси ва китобхонлик маданиятини ўстириш ҳамда тарғиб қилиш бўйича комплекс чора-тадбирлар дастури тўғрисида”ги қарорига мувофиқ инсонни, унинг маънавий оламини кашф этадиган яна бир қудратли восита борки, у ҳам бўлса, сўз санъати, бадиий адабиётдир. Адабиётнинг инсоншунослик деб, шоир ва ёзувчиларнинг эса инсон руҳининг муҳандислари, деб таърифланиши бежиз эмас, албатта.


Тараққиётнинг ҳозирги босқичида Ўзбекистон таълим тизими, унинг фан билан узвий, мустаҳкам алоқалари иқтисодий ўсишнинг муҳим ҳаракатлантирувчи кучини белгилаб бериши билан бирга, иқтисодиётнинг рақобатбардош бўлишида муҳим ўрин тутади. Бу, айниқса, халқнинг миллий хавфсизлиги ва фаровонлигини таъминлашда асосий омил бўлиб ҳисобланади. Таълим жамиятни уйғун ривожлантириш, ягона ижтимоий-маданий ҳудудни вужудга келтириш, шахслар орасидаги ижтимоий зиддиятлар ва миллий-этник таранглик, ижтимоий тенгсизликни бартараф этиш, турли динлар ва миллий маданиятлар тенг ҳуқуқлилигини таъминлашга қаратилиши лозим. Кўпмиллатли Ўзбекистон жамияти таълим
тизимида она тили сифатида ўзбек тилининг нуфузини кенгайтириш, ўзбек халқиниинг тафаккури ва толерант дунёқарашини бойитиш соҳасида кенг кўламли ишларни амалга ошириш зарурияти мавжуд.
1997 йил 29 августда Ўзбекистон Республикасининг "Таълим тўғрисида"ги Қонуни қабул қилинди. Бу қонунда таъкидлашича, таълимнинг мазмуни ҳар бир ўсиб келаётган ёш авлодни ҳаётий ва дунёвий демократик жамият бахт-саодати йўлидаги юқори унумли меҳнатига баркамол авлод қилиб тайёрлаш билан белгиланган.
Ушбу қонун фуқароларга таълим, тарбия бериш, касб-ҳунар ўргатишнинг ҳуқуқий асосларини белгилаш ва ҳар кимнинг билим олишдан иборат конституциявий ҳуқуқини таъминлашга қаратилган.
Биринчи Президентимизнинг “Дарсликларда миллат фикрининг, миллат тафаккури ва миллат мафкурасининг энг илғор намуналари акс этиши керак”, деган ғоясидан келиб чиқиб, дарсликларнинг янги авлоди яратилмоқда.
Дарсликлар, ўқув адабиётлари, фақат таълимий, илмий-техникавий ва ижтимоий–сиёсий билимлар манбаигина бўлиб қолмай, у ёшларни маънавий, руҳий-эстетик, ижтимоийиқтисодий, ватанпарварлик, иқтисодий-сиёсий, инсоний ва бошқа жиҳатларини тарбиялашнинг қудратли омилидир.
Ҳозирги даврда педагогика назарияси ва амалиётининг ривожланиш босқичида, ҳамда замонавий ўқитиш технологияларининг жорий этилишида ўқув адабиётларнинг янги авлодини яратишнинг илмий-методик асосларини ишлаб чиқиш долзарб муаммолардан бири бўлиб қолмоқда.
Дарслик муаммолари билан шуғулланувчи олимлар илмий ишларида дарслик турлича таърифланган: «Дарслик ўқув материалини ва у билан ишлаш методикасини тавсия этади, ҳамда ўқитувчига ўқув материалини ўқитиш ва ўргатиш, ўқувчига эса ўрганиш ва ўзлаштириш усулларини тақдим этади. Бошқача қилиб айтганда, дарсликда таълим мақсадлари мазмун ва методлар кўринишида мужассамлаштирилади».
Ҳақиқатдан ҳам, дарсга қўйиладиган кўплаб таълим талабларини бажариш ва ўқув материалини мустаҳкамлашда ўқитувчи учун дарслик энг яхши ёрдамчи восита ҳисобланади.
Сифатли дарсликнинг ҳар бир мавзуси ўзига хос яхлит ва тўлиқ ўқув материалини ўзида қамраб олади.
В.П.Беспальконинг таъкидлашича: «Дарслик – ахборотли модел бўлиб, унда педагогик тизимнинг қуйидаги тўртта элементи; яъни ўқитиш мақсадлари, ўқитиш мазмуни, дидактик жараёнларни танлаш ва ишлаб чиқиш, ўқитиш шаклларини ташкил қилиш каби жиҳатлар ўз аксини топади. Бунда дарслик ўқувчининг имкониятини инобатга олувчи ўқитиш
воситаларидан бири ҳисобланади».
Шунингдек, «Дарслик – бу ўқувчилар учун мўлжалланган бўлиб, фаннинг илмий асосларини ўргатиш воситасидир. Дарсликда қайсидир даражада ўқув предметини ўқитиш методикаси ёритилади» ёки «Дарсликни яратиш – бу ўқув тарбия жараёнини лойиҳалаштиришдир» деб ҳисоблайдилар. В.В. Краевский ва И.Я.Лернерлар илмий адабиётларида «Дарслик бутун ўқув жараёнини ташкил қилиш учун хизмат қилади», ёки
«Дарсликда нафақат ўқув чининг фаолияти, балъки ўқитувчининг фаолияти ҳам дастурлаштирилган» деган фикрлар келтирилган.
Дарслик – муайян ўқув предмети мазмунини ўқув дастурида кўрсатилган ҳажмда, дидактик талабларга мувофиқ равишда батафсил баён қилиб берадиган китоб саналади.
Дарсликнинг ҳарактерли хусусияти - бу унинг мазмунининг ўқув дастури мазмунига мос келишидир.
Таълимнинг мақсади мустақил жамиятимиз равнақига назарий ва амалий ҳисса қўша оладиган "Баркамол авлод"ни тарбиялашдир. Таълимнинг вазифаси ёш авлодни илмий билимлар, кўникма ва малакалар тизими билан қуроллантиришдан иборат.
«Дарслик ўқув жараёнининг ўзаги ва ўқув предметининг модели ҳисобланади. Ундаги ёритилган билим, кўникма, малака ва фаолият усуллари давлат таълим стандартида белгиланган минимумдир». Ушбу минимум даражасидаги кичик мутахассислар тайёргарлиги эса таълимнинг бахоси ҳисобланади.
Дарслик ўқувчиларнинг давлат стандартида ва ўқув дастурида белгилаб берилган билимларни фаол ва онгли суратда ўзлаштиришлари учун мўлжалланган асосий ўқув китоби ҳисобланади. Тўлақонли яратилган дарслик ахборот моделининг мажмуидан иборат бўлиб, бу модель педагогик тизимнинг ўқитувчи-дарслик-ўқув жараёни-ўқувчидан иборат тўрт муҳим таркибий қисмини акс эттиради ва уларни амалиётга тадбиқ этишга имкон беради.
Бунда дарслик ўқитишнинг техник воситаси сифатида ўқувчининг, яъни ўз истеъмолчисининг имкониятларини ҳисобга олиши зарур бўлади.
Дарслик – бу ўқувчида муайян ўқув фанининг аниқ мазмунига эга бўлиб қолмай, балъки ундан билим олишни ўрганиш, ўрганилган билимларни умумийлаштиришни ва эга бўлган билимларни қанча тўғри эканлигини таққослашни ва амалий кўникмаларда қўллашни ўргатади. Дарсликни ўқитувчи ва ўқувчининг ўзаро ҳамкорлиги воситаси бирлиги сифатида
тасаввур қилиш керак. Дарслик ўқитиш воситаси мажмуасининг ядроси ҳисобланади, қайсики уни атрофида қолган ўқув воситалари гуруҳлаштирилади.
Дарснинг мақсади ўқитувчининг режалаштирган аниқ бир мавзусини ўқувчиларга билдириш ва ўқувчилар ўзлаштирган билим, кўникма ва малакаларни текшириб кўриш ҳамда янги мавзуга замин яратишдан иборат.
Ҳозирги пайтда махсус фанлар дарсликларининг талабга жавоб бермаслигининг асосий сабаби шундаки, уларнинг тузилиши касбий педагогика талабларига, ўқувчиларнинг дарслик билан мустақил ишлашига, уларнинг билим ва кўникмаларини объектив бахолашга мос келмайди. Баъзи махсус фанлар дарсликларига техникалар тузилишлари, технологик
жараёнлар ёки фаолият усулларининг ёритилишида битта тушунча, таърифнинг турлича талқин қилиниши, атама ва белгиларни ишлатилишида бир хиллик йўқлиги, янги атама киритилганда унинг мазмуни тўлиқ ёритилмаганлиги каби камчиликлар учрайди.
Дарсликнинг айрим қисмлари ҳажмининг ўқувчи мустақил ишлаши учун ажратилган вақт меъёрига мос келмайди.
Шу ўринда фанлар бўйича дарсликлар янги авлодини яратиш ва бахолашнинг илмий методик асосларини ишлаб чиқиш касб-ҳунар таълимини ислоҳ қилишдаги долзарб муаммолардан бири ҳисобланади. Бугунги кунда ўқитувчининг ўқув жараёнидаги роли ўзгариб бормоқда: у ўқувчилар учун билим беришнинг асосий воситаси функциясини
бажариши ва таълим жараёнидаги фаоллиги пасайиб бормоқда, у фақат ўқув жараёнини ташкил этишда ва ўқувчиларнинг мустақил ўрганишлари учун ёрдам берувчи маслаҳатчи сифатида қатнашиши давр талаби бўлиб қолди.
Замонавий дарслик ўзида «ўқувчиларнинг дарслик билан ишлаш дастурини ва ўз-ўзини билимини текшириш тизимини» қамраб олиши керак .
Замонавий таълим шароитида дарслик – ўқитиш жараёнини йўналтирувчи ва мустақил таълим олишга имконият яратувчи восита
бўлиши керак. Дарсликлар янги авлоди билимларни ўқувчилар томонидан мустақил ўзлаштириб олишга, уларда кўникма ва малакаларни шакллантиришга, керакли материални мустақил излаш ва топишга, ҳамда амалий фаолиятда қўллашни ўргатишга ва ижодий қобилиятларни ривожлантиришга йўналтирилган бўлиши керак.
Юқорида билдирилган фикрларга хулоса тариқасида шуни таъкидлаш лозимки мамлакат равнақи, унинг эртанги порлоқ келажагини яратадиган ёшлар қалбига миллий қадриятлар, халқимизнинг бой тарихи ва маънавий мероси анъаналарини чуқур сингдириб, уларни ватанпарварлик, фидоийлик ҳамда умуминсоний қадриятлар руҳида тарбиялаш ҳар бир ўқитувчи, ҳар бир ота-она қолаверса ҳар бир фуқоранинг бурчи. Бунинг учун
имкониятлар етарли, фақат ҳар биримиз бу масъулиятни чуқур ҳис этиб, куч-ғайратимизни сафарбар этишимиз лозим.
Адабиёт, сўз санъати азалдан халқ қалбининг ифодачиси, ҳақиқат ва адолат жарчиси бўлиб келади. Хусусан, мустақиллик йилларида юртимизда маънавиятимизнинг ғоят муҳим ва узвий қисми бўлган адабиётни ривожлантириш, шоир ва ёзувчиларимизнинг эзгу меҳнатини қадрлаш ва муносиб рағбатлантириш бўйича амалга оширилаётган ишлар ўз
ҳосилини бераётгани, бадиий адабиётимиз мавзулар кўлами жиҳатидан ҳам, жанрлар нуқтаи назаридан ҳам ранг-баранг бўлиб бораётгани, адабиёт майдонида янги-янги номлар пайдо бўлаётгани китобхон халқимизни албатта қувонтиради.

Download 27,87 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   309   310   311   312   313   314   315   316   ...   409




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish