Республика илмий-амалий масофавий онлайн конференцияси


ТАРИХ ФАНИНИ ЎҚИТИШДА АХБОРОТ КОММУНИКАЦИЯ ВОСИТАЛАРИДАН ФОЙДАЛАНИШ



Download 27,87 Mb.
bet376/409
Sana25.02.2022
Hajmi27,87 Mb.
#276065
1   ...   372   373   374   375   376   377   378   379   ...   409
Bog'liq
ТЎПЛАМ SAYT

ТАРИХ ФАНИНИ ЎҚИТИШДА АХБОРОТ КОММУНИКАЦИЯ ВОСИТАЛАРИДАН ФОЙДАЛАНИШ
Сирдарё вилояти халқ таълими ходимларини қайта
тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш
ҳудудий маркази катта ўқитувчиси Р.Суванов

Тарих дарсларида таълимнинг ахборот коммуникация воситаларидан фойдаланиш дарснинг самарадорлигини оширади. Ахборот коммуникация воситалари ўқитиш ва ўрганиш сифатини кўтаришга ўқувчиларнинг ўқув материалини қизиқиб ўрганишга ва пухта ўзлаштиришига хизмат қилади.


Ўқитишнинг ахборот коммуникация воситалари экран қўлланмалар яъни анимациялар, интернет маълумот, видеофильм, кинофильм, радио-телеэшиттиришлар киради. Аммо ахборот коммуникация воситалари ўқитиш жараёнида ўқитувчининг ўрнини боса олмайди. Шунинг учун ўқитувчи модераторлик вазифасини аъло даражада бажариши керак бўлади. Амалиётда қўйидагича ситуация юз бериши мумкин, яъни битта мавзудаги дарс бўйича дарсликда иллюстрациялар, деворий (таблица) жадваллар, доскага схематик куратлар ишланиши мумкин, яна фильм ва бошқа хиллари ҳам бўлиши мумкин. Масалан: уйғониш даври маданияти ҳақидаги дарсда дарсликдаги (рангли) иллюстрациялар, даврий таблицалар, телекўрсатувлардан ҳам фойдаланиш мумкин.
Ўқувчилар билан ишлашни қандай ташкил қилиш мумкин? Бу саволларга ўқитувчи ўқитиш шароитини ва синфнинг хусусиятларини ҳисобга олиб жавоб беради. Даставвал бу қўлланмаларнинг мазмунлиги, қулайлигига эътибор бериш керак. Масалан, “Европада уйғониш даври маданияти” мавзуси бўйича дарсда кўпроқ интернет сайтларидан олинган расм, видеоролик ёки диафильмлардан парчалар дарснинг яхши қабул қилиш имкониятини бера олади. Ўқув фильмларида тасвирий материаллар кўп берилган бўлади, ва уларни бу мавзу билан биринчи бор таништиришда қийинчилик туғдириши мумкин. Шунинг учун видеопректор орқали мавзуга оид сурат, харита, жадваллардан кенг фойдаланилади. Мавзуни уйда мустаҳкамлаш ва такрорлаш учун дарслик иллюстрациялари берилади. Дарс жараёнида қўлланилган фильмлар эса келгуси дарсларда парчаларда бўлса ҳам қўлланилиши мумкин. Унда ўқувчилар улардан янги бўлган томонларини англай олишлари керак.
Ахборот коммуникация воситалари кўрсатмалилигининг ўқитувчи учун энг қулайлиси бу-видеофильмлардир. Тарихий воқеаларни қамраб олиш, сюжетларнинг ҳар хиллиги бўйича, тасвирий материалларга бойлиги билан бошқаларидан устун туради.
Ахборот коммуникация воситалари орқали кўрсатиш изчиллигини ўқитувчининг ўзи аниқлаб беради. Кадрларга таяниб ўқитувчи ҳикоя қилиш, тушунтириш ва суҳбат ўтказиш мумкин. Бу ўқувчиларнинг материални нафақат кўришларини балки матнлардан керакли жойларини дафтарларига ёзиб олишларига ҳам имкон беради. Ўқитувчи ҳам ўқувчилар билан контактни йўқотмайди.
Телеэшитиришлар, маънавий-маърифий фильмлар қисқа вақт ичида кенг маълумот бера олади. Улар орқали тарихий воқеалар қатнашчиларининг (актёрлар ижрасида) жонли овозини эшита олади. Телекўрсатувлар фильмларга нисбатан (актуаль) долзарбликга эга. Улар орқали айниқса ўқувчилар яқин вақтлардаги воқеалар билан танишиб боради.
Ахборот коммуникация воситалари орқали ўқув материалини ўқувчиларга кўрсатишдан олдин, ўқитувчининг ўзи уни синчиклаб кўриб чиқиши ва ўрганиши лозим. Тарих ўқитиш тажрибасида ўқув фильмларидан фойдаланишнинг бир қанча усуллари бор:
а) Ўқитувчи ўз баёнини ўқув фильмининг энг муҳим ва ёрқин саҳифаларини кўрсатиш билан боғлаб олиб боради;
б) 10-15 минутда қисқа ўқув фильмларига бағишлаб дарс ўтказилади;
в) Ахборот коммуникация воситалари орқали дарслари ташкил этилади.
Ахборот коммуникация воситалари орқали ўқув дарсларини қабул қилиш учун махсус тарих хонаси бўлиши керак. Ўқитувчи дарсда интернет маълумоти, видеоролик киргазганда, уларнинг билим бериш жараёнидаги функциясини аниқ билиш керак бўлади.
Мураккаб ва маъсулиятлиси, ахборот коммуникация воситалари орқали мавзу бўйича билим берилганда буни асосий билим манбаи сифатида қабул қилишидир. Бунга ўқитувчи ҳам, ўқувчилар ҳам эътиборсиз қарамаслиги керак ва у катта тайёргарликни талаб қилади. Дарс олдидан ўқувчиларни экрандан қандай маълумот олишлари кераклигини айтиб, тушунтирилиб, тайёрланиш ҳам яхши усул. Унда фильм кўриш пайтида бажаришлари лозим булган топшириқлар бериш мумкин. Бунга фильм бўйича саволлар, режа тузиш (улар доскага ёзиб қўйилади) киради. Ўқувчилар жавоб излаши керак. Кўриш пайтида бундай топшириқлар кўпинча юқори синф ўқувчиларига берилади.
Ахборот коммуникация воситалари орқали кўриш пайтида ўқитувчи муҳим кадрлар пайтида ўқувчиларнинг эътиборини жалб қилиб, таниш бўлмаган терминларга, географик атамаларга аниқлик беради, исмлар, саналар доскага ёзиб қўйилади. Шунингдек, ахборот коммуникация воситалари тарих фанини ўқитишда кўрсатмалиликнинг самарадорлигини янада оширади. Бундан ташқари, дарс сўнггида ахборот коммуникация воситалари имкониятларидан яна фойдаланган ҳолда мавзуни суст ўзлаштирган ўқувчилар билан мавжуд бўшлиқлар устида ҳам ишлайди.

Download 27,87 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   372   373   374   375   376   377   378   379   ...   409




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish