Республика илмий-амалий масофавий онлайн конференцияси


ЎҚУВЧИЛАРНИНГ ТАБИИЙ-ИЛМИЙ САВОДҲОНЛИГИНИ ОШИРИШДА КИМЁ ЎҚУВ ФАНИДАН АМАЛИЙ МАЗМУНДАГИ, ИНТЕГРАЦИЯЛАШГАН МУСТАҚИЛ ИШЛАРНИНГ РОЛИ



Download 27,87 Mb.
bet221/409
Sana25.02.2022
Hajmi27,87 Mb.
#276065
1   ...   217   218   219   220   221   222   223   224   ...   409
Bog'liq
ТЎПЛАМ SAYT

ЎҚУВЧИЛАРНИНГ ТАБИИЙ-ИЛМИЙ САВОДҲОНЛИГИНИ ОШИРИШДА КИМЁ ЎҚУВ ФАНИДАН АМАЛИЙ МАЗМУНДАГИ, ИНТЕГРАЦИЯЛАШГАН МУСТАҚИЛ ИШЛАРНИНГ РОЛИ
Ў.И.Холмирзаев Андижон давлат
университети кимё кафедраси ўқитувчиси
Бугунги кунда Республикамиз Президенти, Хукуматимиз томонидан таълим соҳасини жахон талаблари асосида ислоҳ қилиш, ДТС, ўқув дастурлари, дарсликлар мазмунини такомиллаштиришга қаратилган қатор Фармон, қарорлар қабул қилиниб, амалиётга жорий этилмоқда [1, 2].
Кимё фани ва саноати ютуқлари инсонларнинг яхши яшашига имкониятлар яратиб берди. Синтетик ва сунъий материалларни, маиший кимё воситалари, янги дори препаратлари, бўёқлар ва бошқа кўплаб нарсаларнинг пайдо бўлиши нафақат сифат жиҳатдан кишилар хаётини ўзгартириб юборди, балки уларнинг ижтимоий онгини ҳам ўзгартирди. XX аср охирида замон талаблари асосида кимё курсида хомашёдан комплекс фойдаланиш, илғор ва чиқиндисиз технологияларни жорий этиш, атроф-муҳитни кимёвий ифлосланишдан сақлаш каби масалалар юзага келди. Кимё саноати ўсишига қарамасдан, кимёга бўлган муносабат ўзгарди. Кимё фойдалими? деган саволган кўп холларда қуйидаги жавоблар олинмоқда:

  1. «Йўқ, чунки кимёвий моддалар захарли».

  2. «Йўқ, чунки кимё табиатни ифлослантиради » ва х.к.

Лекин “кимёвий бирикмаларга” қарши огохлантиришлар улар томонидан бўлган хавфдан кўпроқ зарар келтирмоқда. Биз кимёвий дунёда яшамоқдамиз ва хаётни кимёсиз тасаввур этиб бўлмайди. Ўқувчиларга бизнинг ўзимиз ҳам кимёвий элементлардан тузилган эканлигимизни, бизда содир бўлаётган барча жараёнлар негизида кимёвий ўзгаришлар бўлишини тушунтириш бугунги кунда кимё ўқитувчисининг энг муҳим вазифаси ҳисобланади.
Кимё ўқитишни хаёт билан боғлиқлиги масаласини кўриб чиқаётганда кимё фанининг хаёт билан боғлиқлигига катта эътибор берилган чет эл ўқув қўлланмаларини ҳам эслаш зарур.
Бу соҳада 1995 йили рус тилига таржима қилинган Америка кимё жамияти олим ва педагоглари томонидан ёзилган “Кимё ва жамият” келтириш мумкин. АҚШ да 60% дан ортиқ кимё ўқитиладиган умумтаълим мактабларида бу китобдан асосий ўқув қўлланма сифатида фойдаланилади [3].
Бу дарсликда материал фақат амалий аспектда баён этилади.
“Кимё амалда” номли М.Фримантл дарслиги Англия коллежлари талабалари учун ёзилган бўлиб, замонавий мактаб курси учун бироз мураккаб материал сақлаб, кимёни изчил ўрганишга мўлжалланган. Шуниси диққатга сазоворки, китобга қизиқишни ошириш учун муаллиф уни Ер юзининг турли бурчакларида кимёнинг турли-туман инсон фаолияти билан боғлиқ сохалардаги аҳамиятига доир мисоллар, расмлар билан бойитган. Бундан ташқари, китобга буюк кимёгар олимлар хақида қисқача биографик маълумотлар, кимё бўйича нобел мукофоти лауреатларининг ишларини акс эттирувчи илмий оммабоп мақолалардан лавхалар келтирилган [4].
Республикамиз умумий ўрта таълим мактаблари ўқувчиларнинг табиий фанлар, жумладан кимё ўқув фани мазмунини самарали ўзлаштиришларида билим ва кўникмаларни такрорлаш, мустаҳкамлашга хизмат қилувчи мустақил ишлар, турли топшириқлар мухим таълимий вазифани бажаради. Хозирда ўқувчилар учун мўлжалланган тест топшириқлари, масала ва машқлар мазмунининг тахлили натижасида уларда берилган маълум бир тушунча фундаментал тилда, мураккаб изоҳланганлиги аниқланди. Шу билан бирга, уларнинг мазмунида турдош табиий фанлар (физика, биология, география ва бошқ.) га доир тушунчалардан жуда ҳам оз фойдаланилаётганлини аниқланди. 2021 йилда 15 ёшли ўқувчиларнинг ўқиш, математик ва табиий-илмий саводҳонлигини баҳолаш халқаро дастури (PISA) асосида синовлар ўтказилишини эътиборга олсак, бугунги кунда ўқувчилар фойдаланишлари учун ишлаб чиқилаётган мустақил ишлар мазмунини такомиллаштириш нечоғлик долзарб эканлигини кўрсатади.
Биз бир неча йиллар мобайнида кимё фани ўқитувчиларининг тест банклари, улар тузиб фойдаланаётган мустақил ишларини тахлил этиш натижасида масала ва машқлар мазмунига кимёнинг амалий аҳамиятини англашга ёрдам берувчи, турдош табиий фанлар тушунчаларидан унумли фойдаланиш орқали уларнинг ўзлаштираётган билим ва кўникмаларини аҳамиятини англашлари эришиш мумкин [5]. Қуйида шундай мазмунга эга топшириқлардан намуналар келтирилган:
1. Гипснинг асосий таркибий қисми бўлган кальций сульфатдан 2,5 кг олиш учун зарур бўлган сўндирилмаган оҳак ва концентрланган сульфат кислота зарур бўлишини ҳисобланг. Бу реакция қандай реакция турига мансублигини аниқланг.
2. 2 моль сульфат кислота ва 1 моль кальций ортофосфатнинг ўзаро тўлиқ таъсиршашуви натижасида оддий суперфосфат – минерал ўғит олинади. Тегишли реакция тенгламаларини ёзиб, фосфор (V) оксидига ҳисоблаганда ундаги фойдали компонент улушини ҳисобланг.
3. Қишлоқ хўжалик экинлари зараркунандаларига қарши мис купороси қўлланилади. У лабораторияда мисни концентрланган сульфат кислота билан ўзаро таъсирлашуви натижасида олинади. Бунда яна сув ва олтингугурт оксиди ҳосил бўлади. Реакция тенгламасини тузинг ва уни оксидланиш – қайтарилиш реакцияси сифатида кўриб чиқинг. 10 кг (бир пақир) 16% ли мис (II) сульфат эритмасини тайёрлаш учун зарур бўлган мис купороси массасини ҳисобланг
4. Натрий гидроксид билан таъсирлашганда сизнинг дафтарингизни тайёрлаш учун (18 варақ) етарли бўлган натрий сульфат тузини олиш учун зарур бўлган 96% сульфат кислота массасини ҳисобланг. 1 варақни тайёрлаш учун 0,142 гр бу туздан сарфланади.



Download 27,87 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   217   218   219   220   221   222   223   224   ...   409




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish