Республика илмий-амалий масофавий онлайн конференцияси


БОШЛАНҒИЧ СИНФЛАРДА ИНСОНИЙЛИК ФАЗИЛАТЛАРИНИНГ УЛУҒЛАНИШИ



Download 27,87 Mb.
bet119/409
Sana25.02.2022
Hajmi27,87 Mb.
#276065
1   ...   115   116   117   118   119   120   121   122   ...   409
Bog'liq
ТЎПЛАМ SAYT

БОШЛАНҒИЧ СИНФЛАРДА ИНСОНИЙЛИК ФАЗИЛАТЛАРИНИНГ УЛУҒЛАНИШИ
Дўсаева Барно Исомиддиновна
Жиззах вилоят Ғаллаорол туман 29-мактаб бошланғич синф ўқитувчиси
Маълумки, ёш авлод тарбияси ҳамма замонларда ҳам муҳим ва долзарб аҳамиятга эга бўлиб келган. Аммо биз яшаётган ХХI асрда бу масала ҳақиқатдан ҳам ҳаёт-мамот масаласига айланиб бормоқда. “Тарбия қанча мукаммал бўлса, халқ шунча бахтли яшайди”-, дейди донишмандлар. Тарбия мукаммал бўлиши учун эса бу масалада бўшлиқ пайдо бўлишига мутлақо йўл қўйиб бўлмайди. "Маълумки, ёш авлод тарбияси ҳамма замонларда ҳам муҳим ва долзарб аҳамиятга эга бўлиб келган. Аммо биз яшаётган XXI асрда бу масала ҳақиқатан ҳам ҳаёт-мамот масаласига айланиб бормоқда". "Тарбия қанча мукаммал бўлса, халқ шунча бахтли яшайди", дейди донишмандлар. Тарбия мукаммал бўлиши учун эса бу масалада бўшлиқ пайдо бўлишига мутлақо йўл қўйиб бўлмайди", -деди муҳтарам президентимиз эътиқод, оилавий қадриятларга путур етказаётган хавфларни санаб ўтар экан. Шундай экан бошланғич синф ўқувчиларининг онгига инсоний фазилатларни сингдиришда болаларга бу борлиқни борлиғича ҳис қилишни ўргатиш орқали инсоний фазилатлар таркиб топтирилади. Бошланғич синф ўқувчиларига инсонга хос бўлган амалларни ўргатишда биринчи навбатда бевосита уларнинг фаолияти ўқиш фаолиятига эътибор қаратиш керак. Уни амалга оширишда, ҳар бир бошланғич синф ўқувчиси бунёдкор ғояларни тўлиқ англаб етган бўлиши ва бу йўлда тинмай меҳнат қилиши керак бўлади. Бу ўз навбатида шахс маънавий камолоти билан боғлиқ масалалар бўлиб, у бугунги куннинг энг долзарб муамолларидан бири ҳисобланади. Ёшларни инсоний фазилатлар билан қуроллантиришда умумбашарий қадриятларга асосланган самарали ташкилий педагогик шакл ва воситаларни ишлаб чиқиш ва амалиётга жорий этиш масаласини ишлаб чиқиш керак. Ана шундай онг фаолияти жараёнларда, инсонлар ўзлигини англаб боради ва ўзи учун қадрли бўлган моддий ва маънавий оламни қалбан ҳис қилади. Шунинг учун ҳам уларни инсонлар Қадрият деб аташади. Қадрият ўзи нима, унга илмий адабиётларда қандай таърифлар берилган ва унинг тузилмалари нималардан иборат деган саволларга бирин-кетин жавоб бериб ўтиш мақсадга муофиқдир. Фалсафа қомусий луғатда қадриятга қуйидагича таъриф берилгагн. “Қадрият-воқеликдаги муайян ҳодисаларниинг умуминсоний, ижтимоий-ахлоқий, маданий-маънавий аҳамиятини кўрсатиш учун қўлланиладиган фалсафий - социологик ва аксиологик тушунчадир. Жамият, инсон ва инсоният учун аҳамиятли бўлган барча нарса, ҳодиса ва воқеалар: эркинлик, эзгулик, тенглик, тинчлик, ҳақиқат, маърифат, маданият, моддий ва маънавий бойликлар, обида-ёдгорликлар, гўзаллик, ахлоқий хислат ҳамда фазилатлар, анъана, урф-одат, удум ва бошқалар ҳисобланади. Қадриятлар умумбашарий, умуминсоний, миллий, минтақавий, шахсий бўлиши мумкин. Қадриятлар, ижтимоий–тарихий тараққиёт маҳсули сифатида, ўз тарихий илдизи, ривожи, ворислик жиҳатларига эга тушунча бўлиб, аввало, ишлаб чиқариш, меҳнат соҳасидаги фаолият, инсонлар ўртасидаги муносабатлар учун фойда келтирадиган нарсалар, ҳодисалар, ҳатти-ҳаракатлар мажмуаси сифатида юзага келиб, айрим кишилар, ҳатти-ҳаракатини маълум йўналишга бурадиган, тегишли меъёрга соладиган маънавий ҳодисага айланади ва айланмоқда. Инсон, бутун умри давомида, сон-саноқсиз қадриятлар оламида яшайди.
Инсон (араб. унутмоқ) – оламдаги бошқа биологик мавжудотлардан ажралиб турадиган муҳим хусусиятларга, яъни ақл, маънавият, маданият, аҳлоқ, тафаккур, тил ва бошқа жиҳатларга эга бўлган ижтимоий вужуд Шунинг учун ҳам унинг ички дунёси, унга ато этилган фазилат ва хислатларни охиригача англаш, тушунишнинг ўзи ўта мураккаб бир масала. Мана шундай қараш ва фикрларни умумлаштириб, инсонга хос орзуинтилишларни рўёбга чиқариш, унинг онгли ҳаёт кечириши учун зарур бўлган моддий ва маънавий оламни бамисоли парвоз қилаётган қушнинг икки қанотига қиёсласак, ўйлайманки, ўринли бўлади. Қачонки ана шу икки муҳим омил ўзаро уйғунлашса, том маънодаги қўш қанотга айланса, шундагина инсон, давлат ва жамият ҳаётида ўсиш-ўзгариш, юксалиш жараёнлари содир бўлади” инсонийлик наслига хос барча генетик хусусиятлар, ахлоқий нормалар, унинг фаолиятини бошқарувчи хислатлар аждодлардан авлодларга узатилади. Бошқа тирик мавжудотлардан инсонийликнинг туб фарқини кўрсатадиган хусятлардан яна бири унинг ўз амалий фаолиятини тартибга сола билишидир. Бу ҳолат инсонийликнинг инсонийлигини белгиловчи энг муҳим хусусият, маданият белгисидир. Шунингдекдек, инсонийликнинг ўз турмуши учун зарур бўлган моддий ва маънавий бойликларни ишлаб чиқариш малакасига эга экани ҳам унинг устувор хусусиятларидан бири ҳисобланади. Инсонийлик ҳаётида меҳнат асосий ўрин тутади. Меҳнат туфайли инсонийлик ўзи яшаётган табиий муҳитни ўзгартиради, моддий ва маънавий бойликлар яратади, ўзини такомиллаштиради. Инсонийлик — инсонлик, одамгарчилик чегарасида қилинадиган ишлар, одамга ярашадиган, унга зеб бўладиган, шахсини улуғлайдиган фазилатни, ҳаётга, одамзот тақдирига муносабатни англатадиган тушунча. Инсонийлик ғоялари узоқ тарихга эга бўлиб, унинг ёрқин ифодаси бўлган ижод намуналари, аниқ далил ва мисоллар халқ оғзаки ижодиётида, бадиий адабиётда, диний ва фалсафий таълимотларда, турли халқларнинг тарихи, маддий меросида асрлар давомида яшаб келмоқда. Шарқнинг буюк мутафаккирларидан Имом Бухорий, Имом Термизий, Абу Наср Форобий, Абу Райҳон Беруний, Абу Али ибн Сино, Мирзо Улуғбек, Алишер Навоий каби мумтоз сиймоларнинг асарларида инсон эркинлиги, унинг қадр-қиммати, Инсонийлик ғоялари билан бирга бир бутун ҳолда илгари сурилади. Хусайн, Алишер Навоий ижодида дунёдаги энг катта бойлик – ҳазрат инсондир, деган ғоя бадиий сўз орқали асослаб берилган. Ул зотнинг фикрича, бутун мавжудот, борлиқ инсон учун, унинг бахт-саодати учун хизмат қилиши лозим. “Одамий эрсанг демагил одами, оники йўқ халқ ғамидин ғами”. Алишер Навоийнинг биргина шу байтида унинг ижодида инсонийлик нақадар етакчи ўринга чиққани яққол кўриниб турибди. Миллий тафаккуримизнинг бошқа намояндалари ижодида ҳам бу анъана давом эттирилиб, юксак инсонийлик маънавий тараққиётнинг муҳим омили сифатида тараннум этилган. Шарқ фалсафаси ва ижтимоий тафаккурида инсонийлик ғоялари азалдан кенг тарқалган бўлиб, унинг кўп минг йиллик тарихи билан чамбарчас боғлиқ. Бугунги кунда ота-боболаримиз томонидан қолдирилган улкан бой маънавий меъросдан кенг фойдаланиб ёшларни маънан етук қилиб тарбиялашда миллий-маънавий қадриятларнинг ролини ёритиш орқали бошланғич синф ўқувчиларини тарбиялашда зарур бўладиган холатларни мужассамлаштирган тизим орқали тарбиялаш долзарб бўлганлиги боис “Бошланғич синф дарсларида инсоний фазилатларни сингдириш муаммолари деб номладик. Бошланғич синф ўқувчиларига инсоний фазилатларни таълим-тарбия жараёнида сингдиришда биз ўқиш фаолиятидан кенг фойдаланишни ўз олдимизга мақсад қилиб қўйдик. Бугунги кунда илм-фан, техника ва технологиялар жадал ривожланган бир даврда яхши яшаш учун иқтисодий таъминланганлик, маънавий юксаклик билан ўзига хос ахамият касб этади. Халқимизнинг миллий онги, миллий ғурури, миллий ифтихори, маънавий дунёси кундан–кунга бойиб бормоқда. Бу эса мустақил давлатимизнинг маънавий асосини ташкил қилади. Демак, маънавият қай даражада шаклланган бўлса, у шунчалик тараққиётга хизмат қилган. Миллий қадриятларимиз, урф-одат ва анъаналаримиз қайта тикланиб янада ривожлангандагина жамиятимизда ўтказилаётган ислоҳотлар муваффақиятли амалга оша олади, чунки маънавий баркамол, маърифатли, руҳан бардам, янгича тафаккур қобилиятига эга бўлган ёш авлодни тарбиялашда одобнома ва ўқиш дарсларида миллий-маънавий қадриятларга таяниш ўзига хос ахамият касб этади.
Имом Бухорий, Имом Термизий, Абу Райҳон Беруний, Ибн Сино, Алишер Навоий каби мутафаккирларнинг қарашларида инсонийликнинг мазмун-моҳиятига янгича қараш ва ёндашувлар пайдо бўлади. Бу буюк манбада муҳаббат, ўз қадрини билиш, ота-боболарнинг ўгитларидан фойдаланиш, тизими, табиатни асраш ўсиб улғайиб келаётган ёшлар дунёқарашни бойитиш ёш авлодни маънавий қадриятлар асосида тарбиялаш муҳтожларга ғамхўрлик қилиш, бетоб бўлган инсонларнинг кўнглини кўтариш, инсоний фазилатларни авайлаб асраш, эъзозлаш-масалаларга батафсил тўхталиб ўтилган. Ана шундай тарбия тизимидан фойдаланган ҳолда, ёш авлод қалбини инсоний фазилатлар билан лимо-лим қилиб тўлдириш бугун таълим-тарбия тизими олдида турган вазифалардан биридир бошланғич синф ўқувчиларида инсоний фазилатларни таркиб топтиришда шак-шубҳасиз миллий-маънавий қадриятлар етакчи ўринларни эгаллайди. Шунинг учун ҳам бошланғич синфларда инсоний фазилатларни таркиб топтиришнинг ижтимоий асосларига тўхталиб ўтамиз:
-ота-боболаримизнинг тарбия тизими;
- халқ оғзаки ижоди;
- қадимги ёзма манбалар;
- халқ ҳарактли ўйинлари;
- халқ ҳунармандчилик саънати;
-“Авесто” асарининг қиймати;
- табиатга онгли ёндашув;
- урхун-энсой битиклари;
- ўзбек халқ оғзаки ижоди;
- сиймолар фаолияти;
-халқ хунармандчилиги;
Бошланғич синфларида ўқиётган ўқувчиларга ота-боболарининг томонидан яратилган бебахо маънавий бойликларни ўргатишда унинг барча томонларига эътиборни қаратиб, инсон маънавиятига хос бўлган фазилатлар босқичма босқич сингдирилиб бориса мақсадга мувофиқ бўлади. Масалан ўқувчиларига инсоний фазилатлар нафақат дарс жараёнларида балки, ижтимоий фойдали мехнат, тарбиявий соат, дарсдан ва мактабдан ташқари фаолият турлари жараёнларида сингдириб борилса мақсадга мувофиқдир. Бошланғич синф ўқувчиларини етук шахс қилиб тарбиялашда:
- буюк сиймоларнинг ибратли ҳаёт йўли;
- муқаддас манбалар;
- эртаклар;
- топишмоқлар;
- ривоятлар;
- масаллар;
- оила тарбияси;
- синф раҳбарининг бу борадаги ишлари;
- махалла тизими;
- катталарнинг ўзаро муносабатлари;
- дўстлар давраси;
- ижтимоий реал ҳаёт муҳим рол ўйнайди. Шунинг учун ҳам бу ёшдаги болаларга жиддий эътибор қаратилиши керак. Зеро улар бизнинг келажагимиздир.



Download 27,87 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   115   116   117   118   119   120   121   122   ...   409




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish