Research and publications


Список использованной литературы



Download 10,45 Mb.
Pdf ko'rish
bet196/217
Sana23.07.2022
Hajmi10,45 Mb.
#841807
1   ...   192   193   194   195   196   197   198   199   ...   217
Bog'liq
“TA’LIM FIDOYILARI” JURNALI. 4-SON

Список использованной литературы 
1.
Мухаев А.И., Попова И.В., Дедичкина Ю.В. Анализ современного 
состояния и перспектив развития жилищного строительства в российской 
федерации // Современные проблемы науки и образования. – 2014. – ғ 3; URL: 
science-education.ru/117-13109 (дата обращения: 4.12.2015).
2.
Афанасьев А.А., Матвеев Е.П. Реконструкция жилых зданий в 2-х частях. 
Часть I. Технологии восстановления эксплуатационной надежности жилых 
зданий. Москва 2008 . URL: libed.ru/knigi-nauka/1102199-1-bazanormativnoy-
dokumentacii-afanasev-matveev-rekonstrukciya-zhilih-zdaniy-chasttehnologii-
vosstanovleniya-e.php (дата обращения: 13.12.2015).
3.
Шеина С.Г. Мартынова Е.В. Голотина К.И. Геоинформационное 
сопровождение программы по энергосбережению в жилищном фонде 
муниципального образования на примере г. Ростова-на-Дону. // Инженерный 
вестник Дона.–2013, ғ2.


602 
ЎҚУВ ЖАРАЁНИ СИФАТИНИ ТАВСИФЛОВЧИ ОМИЛЛАР 
 
Болтабоев Ислом Абдужалол ўғли, Жщрабоев 
Зокиржон Мавлон ўғли Жиззах Давлат 
Педагогика Институти Таълимда ахборот 
технологиялар йўналиши магистранти 
Аннотация. 
Ушбу мақола орқали ўқув жараѐни таъсир қилувчи омиллар 
ва ўқув жараѐни сифат кўрсаткичларини бахолаш моделини келтириб ўтилган 
бўлиб, ўқув жараѐнига таъсир қилувчи хар қандай омиллар жахон 
стандартларига мос келувчи бахолаш моделларига асосланиб таълим тизимида 
янги модел турларини яратиш учун келтирилган.
 
Калит сўзлар: 
Ўқув жараѐни сифати, ѐндошув омиллари, диққатли, тўлиқ ва 
тургун, хусусиятлар, ўқув билим фаолият, информатика ва ахборот 
технологиладари, ўқув жараѐнига муносабат, ўқув фаоллик даражаси, билимн, 
кўникма, ўқув-билиш фаолияти. 
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 27 февралдаги 
«Педагогик таълим соҳасини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида» 
ги ПҚ 4623-сон Қарорида «Мамлакатимизда педагог кадрлар тайѐрлаш сифатини 
илғор халқаро стандартлар асосида такомиллаштириш, олий педагогик таълимга 
рақамли технологияларни жорий этиш, замонавий ахборот-коммуникация ва 
таълим технологияларининг мустаҳкам интеграциясини таъминлаш пировардида 
педагог кадрларнинг касбий маҳоратини узлуксиз ривожлантириб бориш, юксак 
маданиятли, амалийкасбий кўникмаларга эга, тарбия, ўқитиш методлари ва 
баҳолаш мезонларини пухта эгаллаган замонавий педагогик кадрларни 
тайѐрлаш» каби таълим соҳасини ривожлантиришнинг устувор йўналишлари 
белгилаб берилди [1].
 


603 
Бугунги кунда таълим муассасаларидаги ўқув жараѐни сифатини 
яхшилашга йўналтирилган етарлича турли хил ѐндошувлар мавжуд бўлиб, 
уларни шартли равишда қуйидаги тўртта гурухга ажратамиз: педагогик ѐндошув; 
психологик ѐндошув: ишлаб чиқариш мухитидаги ѐндошув ва хозирги замон 
хисоблаш техникаси ва дастурлари асосидаги ѐндошув. 
Ушбу гурухлар бўйича ўқув жараѐни сифатини яхшилашга йўналтирилган 
омилларни саралаб олиш, уларни гурухлаш ва ўқув жараѐнида танлаб олинган 
омилларни ўқувчи ѐки талабанинг билим даражасига таьсирини ўрганиш мухим 
вазифалардан бири бўлиб ҳисобланади. Бизнинг фикримизча талабанинг 
(ўқувчининг) психологик тавсифи (чизгилари) билим олиш жараѐнида 
ахамиятли бўлиб ҳисобланади. 
Ушбу ишда биз талаба (ўқувчи)ни тавсифловчи омиллар хақида фикр 
юритамиз. Бундай омиллар сон жихатдан жуда кўп бўлиб, уларни қуйидагича 
гурухларга бўлиб ўрганишни мақсадга мувофиқ деб хисоблаймиз. Психологик 
омиллар, шахсни тавсифловчи омиллар ва ўқув-билишфаолиятнитавсифловичи 
омиллар. 
1. Психологик жихатдан талабани (ўқувчини) тавсифловчи омиллар бўлиб 
қуйидагилар ҳисобланади:
а) диққатни жамлаш даражаси, фикрни жамлаш; 
б) диққатни турғунлаштириш даражаси, чекланиш; 
в) диққатни тақсимлаш, бир вақтнинг ўзида бир нечага фанга диққатни 
йўналтириш ва сақлаб қолиш; 
г) тўлиқ йўналганлик. 
2. Хотира хусусиятлари: 
а) кўриш ва эшитиш қобилиятининг ривожланганлиги; 
б) қисқа ва узоқ муддатли эслаб қолиш қобилятининг ривожланганлиги. 


604 
3. Ўйлаш қобилияти хусусиятлари: 
а) мустақил ўйлаш қобилияти; 
б) материални тизимли тушуна олиш қобилияти; 
в) таҳлил қилиш хусусияти; 
г) муаммони кўра олиш қобилияти; 
д) аниқ масалани ечиш учун янги маълумотларни топа билишқобилияти; 
е) муаммонинг ечимини аниқ ва асосли тушунтириш ҳамда ўзининг 
фикрида қолиши; 
з) ўзиниўзи назорат қилиши ва мустақил таълим олиши; 
л) мантиқий фикрлаш қобилияти; 
п) аналитик фикр юритиш.
4.Психологик хусусиятлар (темперамент ва талаба (ўқувчи)нинг характери). 
а) эмционал холат даражаси: 
- нейтрал холатда бўлишлик; 
- тинч холатда бўлишлик; 
- ҳеч бир нарса ахамиятли эмас; 
- фаол; 
- фаолиятли;
- ютуқли (махсулли); 
- доимий кенг миқѐсли фаол;
- доимий нохуш кайфият;
- чарчаш (толиқиш); 
- депрессив холатда бўлиш; 
б) Ўзини юриши-туриши хусусиятлари: 
- ўзини кимгадир боғланган ѐки боғланмаган холда тутиши; 
- ўзининг фикрини бошқаларга ўтказа олиши ѐки акси; 


605 
- ўзининг олдидаги тўсиқни бартараф этиши ѐки ундан қоча олиши; 
- ўзаро келишмовчиликда ўзини тута билиши; 
- ўзини боса олиши ѐки унинг акси; 
- ўз фикрини қувватлаши ѐки тўхтаб қолиши; 
- умумий тўлиқ йўналиш олабилиш ѐки акси; 
в) Талаба (ўқувчи)нинг ички оламининг хусусиятлари: 
- ўзини ички хусусиятларини аниқлаши; 
- аниқланган ички хусусиятларни тушунишга харакати; 
- ўзининг қилган ишини тушуниши; 
- ўзига ўзи бахо бериши; 
- ўзининг куч-қудрати ва имкониятини билиш ҳамда уни ишлатишга харакати; 
-айни пайтда эришган ютуғини бахолай олиш; 
II. Таълим олувчи шахсини тавсифловчи омиллар: 
-
умумий ривожланиш даражаси, қизиқишлар кенглиги, қобилиятнинг 
мавжудлиги; 
-
сўзлаш маданияти, тарбиялиланганлик, ўзини бошқара олиш; 
-
катталарга ва кичикларга муносабати; 
-
ота-оналар билан муносабати; 
-
маъсулиятликнихис қилиши, ҳаққонийлик ва виждонийлик; 
-
яхшилик ва ѐмонликни ажрата олиши; 
-
кучли характери ва бошқа хусусиятлари; 
-
дарс ўтаѐтган ўқитувчи фаолиятини бахолай билиши ва унга муносабати; 
-
билим олишда ўзини ўзи бошқара олиши, ўзини ўзи ташкиллаштириши; 
-
бажарилаѐтган ишга нисбатан жавобгарлик хиссини сезиши; 
-
ўзига ўзи танқид билан ѐндошиши; 


606 
-
қўйилган муоммони хал қилиш учун бор куч ғайратини сарфлаши ва 
бошқалар. 
Бу ерда хам шуни такидлаб ўтишимиз керакки, бу хусусиятларниянада 
давом эттириш мумкин. Лекин, бу хусусиятларни қайси бири ўқитилаѐтган 
фан учун жуда мухим деб айтиш ҳар фаннинг хусусиятларига хам 
боғлиқ.Масалан: умумий ўрта таълим мактабларида информатика ва ахборот 
технологиялари фанини ўрганиш учун ўқувчилар билим олишга ўзини ўзи 
тўлиқ 
харакатлантира 
олиши 
ва 
уларда 
жавобгарликни 
хис 
қилишхусусиятлари яхши ривожланган бўлиши керак. 
Ўқув фаолиятининг асосий мотиви – бу ўқув-билиш мотиви бўлса, ўқув 
фаолиятининг энг муҳим мотивацияси эса талабада ўзи танланган ва 
асосларини ўзлаштираѐтган касбга бўлган қизиқиши саналади. Талаба ўқув 
жараѐнидаги эгаллаган билимларидан, касбий малакалари ва кўникмаларидан 
ҳиссий жиҳатдан қониқа олиши лозим. 
III. Ўқув- билиш фаолиятини тавсифловчи омиллар: 
-
дастлабки ва мактабдаги махсус тайѐргарлиги; 
-
олий таълим муассасаларида ўқишга мотиви; 
-
ўқув жараѐнига нисбатан муносабати; 
-
келгусида эгаллаши керак бўлган мутахассислигига нисбатан муносабати; 
-
ўқитувчига муносабати; 
-
келажакдаги режалар хақида ўйлаши; 
-
ўзини ўзи бошқара олиши, билимга чанқоқлиги; 
-
дарсга қатнашиши, ўқув материалларини ўзлаштира олиши; 
-
ўқув жараѐнидафаоллик даражаси; 
-
ўқув фаолиятини режалаштиришда мустақил фикрлаши; 
-
яратувчанлик қобилияти даражаси. 


607 
Ушбу санаб ўтилган хусусиятларнинг аксарияти бири иккинчисидан келиб 
чиққанлиги кўриниб турибди. Бизнинг мақсадимиз билим олишнинг бошланғич 
босқичи учун аниқ параметрларни танлаб олиб, улар ѐрдамида таълим 
олувчининг ўқув-билиш фаолиятни сифатини бахолашдан иборат. Албатта 
ўрганилаѐтган фан ва юқорида кўрсатилган талим олувчилар хусусиятлари 
ўртасида боғлиқ мавжуд бўлиб, қайсидир талаба хусусияти ушбу фан учун кучли 
ахамият касб этмаслиги мумкин. Шунинг учун ўқув-билиш фаолиятида 
дастлабки билимни эгаллаш учун юқорида санаб ўтилган) хусусиятларидан энг 
мақбул деб қуйдагиларни тавсия этиш мумкин: диққатлилик;тўлиқ ўзини 
ўзлаштира олиш;билим олишга чанқоқлик;кетма-кет фикрлаш қобилияти;соф 
виждонлилик ва бажарувчанлик;хар бир ишда илғор бўлиш;олий таълим 
муассасасига кириш бўйича дастлабки тайѐргарлиги;ички хиссиѐтларни 
жиловлаганлиги ва бошқара олиш. 
Биз қайд этган белгиларнинг мавжуд бўлиши дастлабки билимларни 
эгаллаши учун етарли бўлиб ҳисобланади. 

Download 10,45 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   192   193   194   195   196   197   198   199   ...   217




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish