Арифметик функциялар
АВS (<сон>) - <сон> нинг абсолют қиймати.
Мисол: ABS (-7)=7 ABS (5)=5
ЗНАК (<сон>) - <сон> нинг манфий ѐки мусбатлигини аниқлайди. Агар
аргумент нолдан катта бўлса натижа 1 га, ноль бўлса натижа 0 га, нолдан
кичик бўлса -1 га тенг бўлади.
Мисол: ЗНАК (3)=1
ЗНАК (0)=0
ЗНАК (-5)=-1
ОСТАТ (<бўлинувчи>; <бўлувчи>) – соннинг бўлинишидан ҳосил бўлган
бутун қолдиқни беради. Агар <бўлинувчи><бўлувчи>дан кичик бўлса, у
ҳолда натижа <бўлинувчи>га тенг бўлади. Агар бўлинма қолдиқсиз бўлса
натижа 0 га тенг бўлади.
Мисол: ОСТАТ (9;4)=1, ОСТАТ (10;4)=2, ОСТАТ (5;11)=5, ОСТАТ (8;4)=0.
Функция бир соннинг иккинчи сонга карралилигини ҳам аниқлайди.
Масалан, махсулотни сотиб олиш вақтида жами ҳаражат махсулот нархига
каррали бўлиши керак, яъни ОСТАТ(<жами>;<нарх>)=0 муносабати
фаолиятни назорат қилиб туриши мумкин.
Do'stlaringiz bilan baham: |