22-мавзу: Дехқон бозорларидаги озиқ-овқат маҳсулотларини ветеринария-санитария экспертизаси
РЕЖА:
1. Ветсанэкспертиза лабараториясининг тузилиши.
2. Озиқ-овқат махсулотларини колхоз бозорига олиб келишга бўлган талаб ва экспертиза қилиш тартиби. (гўшт, сут, ўсимлик маҳсулотларини)
3. Бозорда ветеринария-санитария назоратига оид дастурлар.
Шаҳар, ноҳия марказларидаги, кўп сонли аҳоли турадиган жойлардаги бозорларга ҳалқни эҳтиёжини қондириш учун озиқ-овқат маҳсулотлари олиб келиниб сотилади. Бозорга сотиш учун олиб келинган нарсалар қандай турда бўлишидан қатъий назар, бу маҳсулотларни санитария жихатидан қониқарли эканлигини сифатини ва товарлик хусусиятини аниқлаш учун экспертиза қилиниши шарт. Мана шу омилни амалга ошириш учун колхоз бозорида экспертиза лабораториялари ташкил этилади. Экспертиза лабораториясидаги ҳамма ишларни амалга ошириш ва унинг фаолиятини бошқариш шу лабораториянинг мудири ветеринария врачига юкланади. Қилинаётган ишнинг ҳажмига қараб маълум миқдорда ишлайдиган штат ишчилари қабул қилинади.
Лаборатория ўз ишини махсус қурилган типовой биноларда амалга оширади, буни ҳаммасини бозор раҳбари бошқаради.
Ветсанэкспертиза лабораториясининг тузилиши
ва асбоб ускуналари
Ветсанэкспертиза лабораториясининг бинолари бозордаги сотилаётган махсулотлар қаторидан 50-100 метр масофада бўлиши керак.
Экспертиза лаборатория биносига эркин ҳолатда машиналар келиб чиқиб кетиши учун имкон бўлиши, гўшт ва бошқа маҳсулотлар бир жойдан иккинчи жойга олиб борилаётганда бир-бирига ҳалақит бермаслиги лозим.
Бозорга олиб келинган гўшт, сут ва бошқа маҳсулотлар машинада ёки очиқ ҳавода текширилиши мумкин эмас. Ветсанэкспертиза лабараториясининг ички бино қисмларининг сони қилинаётган ишнинг ҳажмига боғлиқ. Ветсанэкспертиза лабораториясининг қуввати бир кунда 50 тадан ортиқ гўшт танасини кўриб, текширадиган бўлса, бу вақтда лабораторияда гўшт кўригидан хона, одамлар кутиб турадиган жой, трихонеллоскопия хонаси, сутни текширадиган лабаратория, гўшт зарарсизлантирадиган хона бўлиши керак.
Гўштни кўриш биносини ичида маҳкам ёки оёқларига ҳаракатланувчан махсус нарсалар ўрнатилган столлар, гўштни олиб келишга мўлжалланган аравачалар бўлиши, ҳамда гўштни нимталаб чопадиган кунда ғўласи бўлиши керак. Лаборатория асбоб ускуналаридан термостат (ҳароратни бир хилда сақлаб турадиган асбоб), автоклав (нарсаларни юқори босим остида қиздирадиган мослама), микроскоп, трихинеллоскоп, рефроктометр, маълум реактивлар, бўёқлар лабаратория идишлари, пробиркалар, пипеткалар, бюреткалар, сут ареометри, тарозилар центрафуга ва ҳ.к.з.лар бўлиши керак.
Do'stlaringiz bilan baham: |