Толада каналларнинг спектрал жойлашуви
WDM технологияси бир вақтнинг ўзида кенг спектрдаги оптик нурланишларни ўтказувчи оптик тола қобилиятига ёки интерференцияланмайдиган ва ўзаро боғланмаган тўлқин узунликларининг жуда катта мажмуасига асосланган
WDM технологияси толали оптик каналларнинг ва алоқа тармоқларининг ўтказувчанлик қобилиятини юз мартагача ошириш ва оптик толанинг ўтказиш қобилиятидан самарали файдаланиш имконини беради. Уни вақтли зичлаштирувчи технология (TDM) лар билан биргаликда қўллаш орқали, битта оптик тола бўйлаб ахборотларни узатишни терабит тезлигикгача етказиш мумкин.
WDM тизимининг тузилиш схемаси
Тизимнинг узатувчи қисми турли тўлқин узунлигига эга бўлган сигналлар WDM MUX мультиплексорлари ёрдамида мультиплексорланади ва оптик толага узатилади.
WDM технологияси турли тўлқин узунликли сигналларни оптик кабелнинг битта оптик толаси орқали узатиш имконини беради, бу билан ўтказиш қобилияти талабларига бўлган эхтиёж қондирилади.
Қабул қилувчи қисмда тола чиқишидан оқим қабул қилинади ва демультиплексорланади, яъни тўлқин ташувчига эга бўлган оқимларга ажратилади.
WDM нинг принципиал схемаси жуда оддий. Бундай технологияда бир тола орқали SDH нинг бир нечта оптик каналини узатиш учун, сигналларнинг оптик тўлқин узунлиги ўзгартирилади, мультиплексор ёрдамида улар бирлаштирилади ва оптик линияга берилади. Қабул қилувчи пунктда тескари жараён амалга ошади.
WDMнинг оптик мультиплексор ва демультиплексорларини ишлаш принципи
WDM тизимларида оптик кучайтиргич толадан узатиладиган турли тўлқин узунликли сигналларни бир вақтда кучайтиради.
Тўлқин узунлиги бўйича зичлаштиришли (ТУБЗ) технологиялар. ТУБЗ толали оптик алоқа тизимларининг классификацияси: CWDM, DWDM, HDWDM тизимлари ва уларнинг асосий параметрлари
WDM да мультиплексорлаш уч турга бўлинади:
- CWDM - одатдаги WDM тизими - 1270-1610 нм полосада ишловчи, қадами 20 нм тўлқин узунлигидаги тизим,
- WDM тизими - 200 ГГц дан кам бўлмаган элтувчи частота бўйича қадамга эга тизим, улар кенгайтирилган частотавий режа доирасида 16 тадан кўп бўлмаган каналларни мультиплексорлаш имконини беради;
- DWDM - зичлашган WDM тизими - 200 дан 50 ГГц гача элтувчи частота бўйича қадамга эга тизим, улар кенгайтирилган частотавий режа доирасида исталган каналлар сонини мультиплексорлаш имконини беради;
- HDWDM - тизими - 50 ГГц дан кичик (25 ва 12,5 ГГц) бўлган элтувчи частота бўйича қадамга эга тизим, улар кенгайтирилган частотавий режа доирасида исталган каналлар сонини мультиплексорлаш имконини беради.
Расмдан кўриниб турибдики, 50 ГГц интервални STM-64 каналларига қўллаб бўлмайди, чунки бундай ҳолда қўшни каналларнинг спектрлари бир-бирини тўсиб қолиши мумкин. Фақатгина кичикроқ тезликли тизимлар учун (STM-4 ва ундан паст), спектрларнинг бир-бирини тўсиб қолиши юз бермайди. Учинчидан, 50 ГГц интервалда қайта жойлаштирадиган лазерлар, мультиплексорлар ва бошқа ускуналар сифатига бўлган талаб ошиб боради, бу эса шу ускуналарнинг нархини оширади
Толада каналларнинг спектрал
жойлашуви
Do'stlaringiz bilan baham: |