Режа: 1. Ўтиш даврининг мазмуни. Бозор иқтисодиётига ўтэиш йўллари 2. Ўзбекистонда бозор иқтисодиётига ўтишнинг тамойиллари ва хусусиятлари. 3. Республикада бозор ислоҳотларини амалга ошириш ва унинг асосий йўналишлари.
Ўтиш даврининг мазмуни. Бозор иқтисодиётига ўтиш йўллари
Бозор иқтисодиётига ўтиш учун ислоҳотлар ўтказилиб, бутун иқтисодий муносабатлар тизими қайта қурилади ва ўзгартирилади. Бозор иқтисодиётига ўтиш даври - маъмурий буйруқбозлик тизимини бартараф этиш ёки тубдан ўзгартириш ҳамда бозор тизимининг асосларини шакиллантириш жараёнлари амалага оширувчи тарихий даврдир. Жаҳондаги кўпгина ривожланган мамлакатларнинг тажрибалари умумлаштирилиб, иқтисодиётнинг янги тараққиёт йўли - илмий асосда (равишда) бошқариладиган ва тартибга солинадиган бозор иқтисодиёти деб тан олинди. Бир қатор давлатлар шу йўлни танладилар. Яъни:
1. Ривожланган мамлакатлар йўли;
2. Ривожланаётган мамлакатлар йўли;
3. Собиқ сотсиолистик мамлакатлар йўли;
4. Социализм ғояларини самарали бозор иқтисодиётини вужудга келтириш механизми билан қўшиб олиб бориш йўли (Хитой, Въэтнам)
Бозор иқтисодиётига ўтиш ҳар бир мамлакат учун хос бўлган модел (нусха ёки андозага) га асосланади. Бозор иқтисодиётига ўтишнинг умумийлиги ва фарқи бўлади. Умумийлиги – уларнинг ҳаммаси бозор иқтисодиётига ўтишнинг қонун-қоидаларига амал қилади. Шунинг билан бирга кўрсатиб ўтилган ҳар бир йўлнинг ўзига хос хусусиятлари ҳам бор. Масалан, бозор муносабатларига ўтишнинг ривожланган мамлакатлар йўлида оддий товар хўжалигидан эркин рақобатга асосланган классик ёки эркин бозор иқтисодиётига ва ундан ҳозирги замон бозор иқтисодиётига ўтилади.
Мустақил ривожланаётган мамлакатларни бозор иқтисодиётига ўтиш йўлининг хусусияти - бу қолоқ, ананавий иқтисодиётга эркин бозор иқтисодиётига ўтишдир.
Собиқ социалистик мамлакатлар йўлининг муҳим белгиси марказлаштирилган, маъмурий-буйруқбозликка асосланган иқтисодиётдан ҳозирги замон ривожланган бозор тизимига ўтишдан иборатдир.
Бозор иқтисодиётига инқилобий йўли билан яъни жадал усулда ёки эволюцион йўли (тадрижий) билан, яъни босқичма-босқич ўтиш мумкин.
Революцион йўли қўлланганда туб ислоҳотларни ўтказиш, аввалги тизимни ва таркиб топган иқтисодий муносабатларни бирданига ва батамом синдириш талаб этилиб, “карахт қилиб даволаш” усули (“шоковая терапия”) деб аталади.
Эски иқтисодий муносабатларни босқичма-босқич янги бозор муносабатларига айлантира бориб, самарали бозор иқтисодиётини шикатсиз вужудга келтириш мумкин. Бу ўтиш даврининг маъқул йўли эканлигини ислоҳотлар тажрибаси кўрсатади, яъни камроқ ижтимоий ларзаларга олиб келади.
Маъмурий – буйруқбозлик тизими иккита аҳамияти камчиликка эга:
1. Рўй бераётган ўзгаришларга тезда мослашувчан эмаслиги, аста-секинлик билан мослашиб бориши;
2. Самарадорликнинг ўта даражада пасайиб кетганлиги.
Маъмурий-бўйруқбозлик иқтисодиётини бозор иқтисодиётига айлантириш учун тизим ислоҳотлари утказиш амал қилади. Ўтиш даврда бозор иқтисодиётини шакллантиришнинг асосий йўналишлари бўлиб қуйидагилар ҳисобланади:
1. Иқтисодиётни эркинлаштириш. Бу хўжалик ҳаётининг барча соҳаларидаги тўлиқ ҳамда чекловларни, шунингдек, давлат назоратини кескин равишда қисқартириш ёки бекор қилишга йўналтирилган чора-тадбирлар тизимидан иборат:
- хўжалик фаолиятини амалга оширишда давлат манополиясини бекор қилиш;
- ресурсларнинг марказлашган кўринишидаги тақсимотини тўгатиш;
- нархларнинг асосан талаб ва таклиф нисбати асосиа шакиллантиришга ўтиш;
- ички ва ташқи бозорларда трансактсион битимлар устидан давлат назоратини пасайтириш.
2. Иқтисодиётни монополиядан чиқариш ва рақобат муҳитини яратиш.
- барча иқтисоий агентларнинг иш фаолияти учун тенг имконият ва шароитлар яратилиши;
- бозорга хорижий рақобатчилар ҳам кириши учун имкон берилиши;
- кичик бизнеснинг ривожланишига ҳалақит берувчи маъмурий тўсиқларни олиб ташлаш, имтиёзли кредитлар бериш орқали қўллаб-қувватлаш;
3. Инстуттсионал ўзгаришлар. Мазкур ўзгаришлар қуйидаги соҳаларни қамраб олади;
- мулкчилик муносабатларини ўзгартириш, жумладан, хусусий секторни яратиш;
- бозор инфратузилмасини (тижорат банклар, товар ва фонд биржалари, инвесётитсия фондлари ва ҳ.к) шакиллантириш;
- иқтисодиётни давлат томониан тартибга солишнинг янги тизимини яратиш;
- бозор шароитларига мос тушувчи хўжалик қонунчилигини қабул қилиш.
4. Таркибий ўзгаришлар. Таркибий ўзгаришлар биринчи навбатда иқтисодиёт ва унинг алоҳида тармоқлари таркибида олдинги тизимдан қолган номутаносибликларни юмшатиш ёки бартараф этишга йўналтирилган. Иқтисодиёт таркибий тузилишини қайта куришдан асосий мақсад-ички ва ташқи бозорларда тўловга қадар талабга эга бўлган маҳсулотларни ишлаб чиқарилишини ривожлантришдан иборат.
5. Макроиқтисодий, асосан, молиявий барқарорлаштириш. Бу йўналиши муҳим аҳамияти шундан келиб чиқадики, маъмурий-буйруқбозлик тизимининг инқирози энг аввало ва кучли равишда молиявий соҳада, айниқса юқори инфляция шаклида намоён бўлади. Макроиқтисодий барқарорлаштириш чора-тадбирлари тизимига пул эмиссиясини чеклаш, давлат бюджети тақчиллигини қисқартириш, ижобий фоиз ставкасини таъминлаш ва бошқалар киради.
6. Бозор хўжалигига мос бўлган аҳолини ижтимоий ҳимоялаш тизимини шакллантириш.
Аҳолининг нисбатан муҳтож қатламини аниқ ижтимоий қўллаб-қувватлашни амалга оширишга йўналтирилган. Ушбу кўсатиб ўтилган бозор тизимининг асосий унсурларини шаклланиши ўтиш даври тугаганлигини билдиради.