Режа: Ўтиш даврининг мазмуни. Бозор иқтисодиётига ўтэиш йўллари


Ўзбекистонда бозор иқтисодиётига ўтишнинг тамойиллари ва хусусиятлари



Download 39,63 Kb.
bet2/3
Sana21.02.2022
Hajmi39,63 Kb.
#33730
1   2   3
Bog'liq
Bozor iqtisodiyotiga o’tish davri

2. Ўзбекистонда бозор иқтисодиётига ўтишнинг тамойиллари ва хусусиятлари
Маълумки, бир тизимдан иккинчи тизимга ўтишнинг революцион ва эволюцион йўллари мавжуд. Полша, Чехословакия, Россия бозор иқтисодиётига ўтишнинг революцион йўлини танлаб, бирданига катта ўзгаришлар қилишни маъқул топдилар.
Ўзбекистон эса ўзига хос маданий, тарихий, иқтисодий ва табиий хусусиятларини ҳамда бу йўлдаги жаҳон тажрибасини ҳисобга олган ҳолда революцион тўнтаришларсиз, итимоий тўқнашувларсиз, ижтимоий ҳимояни кўчайтирган ҳолда аста-секинлик, лекин қайъиятлилик билан босқичма-босқич ривожланган ва бошқариладиган бозор иқтисодиётига ўтиш йўлини танлади.
Мамлакатимиз Президенти кўрсатиб ўтдики, “Бизнинг бозор муносабатларига ўтиш моделимиз Республиканинг ўзига хос шароитлари ва хусусиятларини, ананалар, урф-одатлар ва турмуш тарзини ҳар томонлама ҳисобга олишга, ўтишдаги иқтисодиётни бир ёқлама, бесунақай ривожлантиришнинг мудҳуш меросига барҳам беришга асосланади”.
Ўзбекистонда бозор муносабатларига ўтиш йўли ижтимоий йўналтирилган бозор иқтисодиётини шакллантиришга қаратилган. Бу йўлни амалга оширишга, иқтисодиётни тубдан ислоҳ қилишга Президент И.А.Каримов томонидан ишлаб чиқилган 5 та тамойил асос қилиб олинган:
1. Иқтисодиётни мафкурадан холи қилиш, унинг устунлигининг таъминлаш;
2. Ўтиш даврида давлатнинг бош ислоҳотчи бўлиши;
3. Бутун янгиланиш ва тараққиёт жараёни қонунларга асосланиши, қонунлар устуворлигини таъминланиши;
4. Бозор муносабатларига ўтиш билан бир қаторда аҳолини ижтимоий ҳимоялаш соҳасида кучли чора-тадбирларни амалга ошириш;
5. Бозор муносабатларини босқичма-босқич қарор топтириш.
Бозор иқтисодиётига ўтиш учун тегишли ҳуқуқий негизни, бозор инфратузилмаларини яратиш, одамларда бозор кўникмаларини ҳосил қилиш, янги шароитларда ишлай оладиган кадрларни тайёрлаш учун вақт керак бўлади. Шу сабабли бозор иқтисодиётига босқичма-босқич ўтиш мақсадга мувофиқ бўлади деб кўрсатиб берилгандир. Бундан ташқари, бозор муносабатларига ўзгартириш билан чекланмайди. У ижтимоий соҳаларни, шу жумладан сиёсий, маънавий-ахлоқий, маиший ва бошқа соҳаларни ҳам тубдан ўзгартиришни ҳам тақозо қилади. Буларнинг ҳаммаси бозор иқтисодиётиниг босчиқма-босқич, эволюцион йўли билан ўтиш ҳақидаги гоя жуда муҳим ва афзал эканлигини кўрсатади. Бозор иқтисодиётига ўтишнинг босқичма-босқич бўлиши Президент И.Каримов асарларида белгилаб берилгандир.
Биринчи босқич қуйидаги иккита вазифани бирданига ҳал қилиш мақсад қилиб қуйилганлиги таъкидланади:
- тоталитар тизимнинг оғир оқибатларини енгиш, тангликка барҳам бериш, иқтисодиётни барқарорлаштириш;
- Республиканинг ўзига хос шароитлари ва хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда бозор муносабатларининг негизларини шакиллантириш.
Бу вазифани бажариш биринчи босқичда ислоҳ қилишнинг қўйидаги муҳим йўналишлари аниқлаб олинди ва амалга оширилди:
- ўтиш жараёнининг ҳақиқий асосларини шакиллантириш ислоҳатларнинг қонуний-ҳуқуқий негизини мустаҳкамлаш;
- маҳалиий саноат, савдо, маиший хизмат корхоналарини, уй-жой фондини хусусийлаштириш, қишлоқ хўжалигида ва халқ хўжалигининг бошқа соҳаларида мулкчиликнинг янги шаклларини вужудга келтириш;
- ишлаб чиқаришнинг пасайиб боришига барҳам бериш, молиявий аҳволнинг барқарорлашувини таъминлаш. Бу вазифаларни баарилиши кейинги босқичнинг стратегик мақсадлари ва устун йўналишларини белгилаб олиш имконини берди.
Иккинчи босқичда инвестиция фаолиятини кўчайтириш, чуқур таркибий ўзгаришларни амалга ошириш ва шунинг негизида иқтисодий ўсишни таъминлаб, бозор муносабатларини тўлиқ жорий қилиш мақсад қилиб қўйилади. Шу мақсаддан келиб чиқиб И. А. Каримов асарида бу босқич учун қуйидаги бир қатор вазифалар ажратиб кўрсатилди:
- давлат мулкларини хуссийлаштириш соҳасида бошланган ишни охирига етказиш;
- ишлаб чиқаришнинг пасайишига барҳам бериш ва макроиқтисодий барқарорликни таъминлаш;
- миллий валюта - сўмни яна ҳам мустаҳкамлаш;
- иқтисодиётнинг таркибий тўзилишини тубдан ўзгартириш, хомашё етказиб беришдан таёр маҳсуло ишлаб чиқариш ўтиш.
Ўтиш даврининг иккинчи босқичида аҳолининг кам таъминланган қатламларини ижтимоий ҳимоялашни кўчайтириш, уларга тегишли ёрдам кўрсатиш борасида биринчи босқичда тутилган йўли давом эттирилади.
Президентимиз И. Каримов таъкидлаб ўтганларидек, ҳозирги босқичда “эркинлаштириш ва ислоҳотларни чуқурлаштириш нафақат иқтисодий, балки ҳам ижтимоий, ҳам сиёсий вазифаларини ҳал қилишнинг асосий шартидир” [1]. Бу эса иқтисодиёт соҳасида қуйидаги аниқ вазифаларни амалга оширишни кўзда тутади:
- иқтисодиётнинг барча соҳалари ва тармоқларида эркинлаштириш жараёнини изчиллик билан ўтказиш ва иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштириш;
- хусусийлаштириш жараёнини янада чуқурлаштириш ва шу асосида амалда мулкдорлар синфини шакллантириш;
- мамлакат иқтисодиётига хориж сармоясини аввало, бевосита йўналтирилган сармояларни жалб этиш учун қўлай ҳуқуқий шарт-шароит, кафолат ва иқтисодий омилларни янада кучайтириш;
- кичик ва ўрта бизнес иқтисодий тараққиётда устувор ўрин олишига эришиш;
- мамлакатнинг экспорт салоҳиятини ривожлантириш ва мустаҳкамлаш, иқтисодиётимизнинг жаҳон иқтисодий тизимига кенг кўламда интеграциялашувини таъминлаш;
- иқтисодиётда мамлакатимиз иқтисодий мустақиллигини янада мустаҳкамлашга қаратилган таркибий ўзгаришларни изчил давом эттириш каби вазифалар иккинчи босқичда собит қадалик билан бажарилмоқда.

Download 39,63 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish