Режа: Тадбиркорлик субъектларини ҳимоя қилиш тизимини ташкил этишнинг зарурати


Тадбиркорлик фаолиятини ҳуқуқий ҳимоя тизимини ҳуқуқий



Download 71,88 Kb.
bet4/6
Sana09.04.2023
Hajmi71,88 Kb.
#926335
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
маъруза (4)

3. Тадбиркорлик фаолиятини ҳуқуқий ҳимоя тизимини ҳуқуқий
таъминлаш
Тадбиркорларни ҳуқуқий ҳимоя қилиш тизимининг яна бир таркибий қисми бўлиб тадбиркорлик, иқтисодий юритиш фаолиятини ҳуқуқий ҳимоя тизимини ҳуқуқий таъминлаш ҳисобланади. Бу ўринда шуни таъкидлаш лозимки, иқтисодий юритиш, тадбирколик фаолиятини ҳуқуқий тартибга солиш даражаси бошқа фаолият турларига нисбатан анча юқори даражада йўлга қўйилган.
Тадбиркорлик субъектларини вужудга келиш, рўйхатга олиш, фаолиятни амалга ошириш, тугатиш, қайта ташкил этиш жараёнлари тўла ҳуқуқий тартибга солинган. Тадбиркорлик субъектларининг деярли барча турлари ўзининг қонуний ҳуқуқий мақомига эга (масалан, тўлиқ ширкат, коммандит ширкати, маъсулияти чекланган жамият, қўшимча маъсулиятли жамият, акциядорлик жамияти, ишлаб чиқариш кооперативлари, фермер иқтисодийлари ва ш.к.).
Иқтисодиётнинг айрим тармоқларида тадбиркорликни амалга ошириш ҳам ўз норматив-ҳуқуқий асосларига эга.

Тадбиркорлик фаолиятини ҳуқуқий таъминланганлик даражасини юқорилиги – бу ўринда ким томонидандир ўзбошимчаликлар содир этилишини камайтиради ва охир оқибатда ҳуқуқий ҳимояни юксак савиясини таъминлайди.

Албатта, тадбиркорлик фаолиятини батафсил ҳуқуқий тартибга солинганлиги жуда муҳим ижобий ҳолат ҳисобланади. Айни вақтда бу борада барча муаммолар ҳал этилган деб айтиш қийин. Афсуски, тадбиркорликнинг ҳуқуқий асосларини ташкил этувчи норматив массивда аксарият кўпчилик турли идоралар меъёрий хужжатлари ташкил этади. Одатда қонунларда мустаҳкамланган норматив умумий йўналиш билан идоравий манфаатлар мустаҳкамлаб қўйилади, бу эса холислик, адолат, оқилоналик, инсофлилик каби умумий тамойиллар мазмунига ҳар доим ҳам тўла мувофиқ келавермайди.
Шу сабабли ҳам, ривожланган мамлакатлар тажрибасида идоравий ҳужжатлар орқали ҳуқуқий тартибга солиш иложи борича кам қўлланилади.
Шу сабабли ҳам келгусида иқтисодий-тадбиркорлик фаолиятини тартибга солишда идоравий меъёрий ҳужжатлар (Марказий Банк, Молия ва Иқтисодиёт вазирликлари, Давлат божхона ва Давлат солиқ қўмиталари каби идоралар чиқарган ҳужжатлар) ўрнига қонунлар билан тартибга солишга кенг ўрин бериш лозим.
Тадбиркорлик фаолиятини ҳуқуқий ҳимоя қилишнинг ҳуқуқий асослари энг Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан қабул қилинаётган қонуности ҳужжатлари алоҳида концептуал аҳамият касб этади. Хусусан Ўзбекистон Республикаси Президентининг Иқтисодий юритувчи субъектларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш тизимини янада такомиллаштириш, тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш учун қулай ҳуқуқий ва иқтисодий шарт-шароитларни шакллантириш мақсадида 2011 йил 24 августда ишбилармонлик муҳитини янада тубдан яхшилаш, бозор ислоҳотларини либераллаштириш ва чуқурлаштириш йўлидан жадал ҳаракат қилиш, тадбиркорликка кўпроқ эркинлик бериш, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантириш йўлидаги тўсиқ ва ғовларни бартараф этиш, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликнинг мамлакат иқтисодиётидаги роли ва улушини ошириш, экспорт слоҳиятини ривожлантириш, аҳоли бандлигини ва даромадларини таъминлаш мақсадида қабул қилинган “Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни янада ривожлантириш учун қулай ишбилармонлик муҳитини шакллантиришга доир қўшимча чоратадбирлар тўғрисида”ги ПФ-4354-сон, 2011 йил 4 апрелдаги “Тадбиркорлик субъектларини текширишларни янада қисқартириш ва улар фаолиятини назорат қилишни ташкил этиш тизимини такомиллаштириш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-4296-сон, 2011 йил 25 августдаги “Бюрократик тўсиқларни бартараф этиш ва тадбиркорлик фаолияти эркинлигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-1604-сон, 2014 йил 15 апрелдаги “Тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш ва давлат хизматларини кўрсатиш билан боғлиқ тартиботларни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-2164-сон, 2014 йил 7 апрелдаги “Ўзбекистон Республикасида инвестиция иқлими ва ишбилармонлик муҳитини янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-4609-сон фармон ва қарорларини алоҳида таъкидлаш лозим.

Download 71,88 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish