Интеллектуал ахборот тизимларининг таснифи
Интеллектуал ахборот тизимлари билимларга асосланади ва қуйидаги турларга бўлинади:
1). Амалий дастурларнинг интеллектуал пакетлари (АДП) ёки вазифаларни ечувчилар (EUREKA) пакети.
2). Автоматлаштирилган ўқитиш тизимлари.
3). Эксперт тизимлари.
Интеллектуал АДП илмий ва иқтисодий фаолият билан боғлиқ соҳаларга кенг тарқалган. Бу тизимларда маълумотлар билан ишлаш жараёнлари кўпроқ даражада соддалаштирилган, яъни интеллектуаллаштирилган, масалан, EUREKA дастурлаш ғоясини дастурчисиз амалга оширишга имкон беради. Бу пакетда вазифа шартларини ёзиш математика қоидалари бўйича қурилган муҳаррир воситалари билан амалга оширилади. Бу гуруҳга яна электрон жадваллардан иборат бўлган жадвалли процессорлар ҳам кирадилар. Уларда ҳар бир “катакча”нинг мазмуни маълумотларнинг исталган тури бўлиши мумкин. Lotus 1-2-3, Super Calc, Master, Framework пакетлар мисол бўла олади. Бу жадваллар томонидан акс эттирилганларга кўра амалий вазиятларнинг икки моделини қуришга ва унинг “...агар, нима рўй беради...” туридаги таҳлилини ўтказишга имкон беради. Масалан, нарх, қарз фоизининг белгиланган дастлабки миқдорлари ўз миқдорини ўзгартирса, баъзи бир ўзгарувчилар қандай миқдорни қабул қиладилар.
Автоматлаштирилган ўқитиш тизимлари (АУТ) - бу билимларга асосланувчи ва ШЭҲМ бозорини ривожланиши ва пайдо бўлиши билан кенг тарқалган интеллект тизимининг махсус туридир. АУТ, қоидага кўра, ҳаракатлар ва ўқитиш тизимини фаолият юритиши учун фойдаланиладиган тузилмарни баён қилувчи бир ёки бир неча тиллардир. АУТ фойдаланувчиларнинг иккита гуруҳи билан ишлашга мўлжалланган. Биринчи гуруҳ - АУТнинг муаллифларининг ўзлари. Иккинчи гуруҳ - ушбу тизим ёрдамида укиётганлар. Муалифларнинг вазифасига билимлар базаси, вазифаларни, ўқув материалининг тури ва тузилишини ишлаб чиқиш, уларни таҳрир қилиш ва компьютернинг хотирасида сақлаш киради.
Эксперт тизимлари - мутахассисларнинг аниқ предметли соҳалардаги билимларини жамловчи ва бу эмпирик тажрибани камроқ малакали фойдаланувчиларга маслаҳат бериш учун нусха кўпайтурувчи мураккаб дастурий мажмуалардир.
Экспертли тизимлар соҳасидаги ишламаларнинг ҳозирги ҳолатини иқтисодчилар, молиячилар, ўқитувчилар, муҳандислар, тиббиётчилар, руҳшунослар, дастурчилар, тилшуносларнинг кенг табақалари орасидаги берган сари ўсиб борувчи қизиқишнинг босқичи сифатида таърифлаш мумкин. Афсуски бу қизиқиш ҳали кучсиз молиявий мустаҳкамланишга - дарсликлар ва махсус адабиётларни яққол етишмаслиги, символли процессорлар ва сунъий интеллектнинг ишчи станцияларини йўқлиги, бу соҳадаги тадқиқотларга чекланган маблағлар ажратилиши, эксперт тизимларини ишлаб чиқиш учун дастурий маҳсулотларнинг кучсиз мамлакат бозорига эга.
Шунинг учун эксперт тизим остидаги “Ясамалар” кўп сонли мулоқотли тизимлар ва интеллектуал амалий дастурлар пакетлари кўринишида тарқатилади. Экспертли тизимни яратиш жараёни сунъий интеллект соҳасидаги юқори малакали мутахассисларни иштирок этишларини талаб қилади.
Замонавий эксперт тизимлари етакчи мутахассисларнинг амалда иқтисодиётнинг барча соҳаларидаги тажриба ва билимларидан нусха кўчириш учун кенг фойдаланади. Анъанавий билимлар икки турда - жамоа тажрибаси ва шахсий тажрибада мавжуд.
Агар предметли соҳада катта қисм жамоа тажрибаси (масалан, олий математика) кўринишида тақдим этилган бўлса, унда предметли соҳа эксперт тизимларига муҳтож эмас.
Агар предметли соҳада билимларнинг катта қисми юқори даражадаги мутахассислар (экспертлар)нинг шахсий тажрибаси бўлса, агар бу билимлар қандайдир сабабларга кўра кучсиз таркиблаштирилган бўлса, бундай предметли соҳа кўпроқ эксперт тизимига муҳтож бўлади.
Do'stlaringiz bilan baham: |