Режа: Структуравий дастурлашнинг вужудга келиши ва ривожланиши



Download 25,39 Kb.
bet2/2
Sana29.04.2022
Hajmi25,39 Kb.
#592424
1   2
Bog'liq
3-mavzu

GOTO операторидан фойдаланмасдан дастурлаш, бу структурали дастурлаш деган фикр нотўғридир.
Масалан, Хоор структурали дастурлашни “қисмлар массаси ва дастурни лойиҳалашда ёрдам берадиган ҳужжатлар усули билан ишлаш учун абстракцияни мунтазам равишда ишлатиш” деб таърифлайди.
Структуравий дастурлашни “олдиндан белгиланган интизомга мувофиқ дастурни лойиҳалаш, ёзиш ва синовдан ўтказиш” деб тушуниш мумкин.
Дастурлашдаги структуравий ёндашув дастурий таъминотни ишлаб чиқиш учун, техник топшириқни яратишдан бошлаб, дастурий таъминотни эксплуатация қилишни тугатишга қадар кечадиган барча жараёнларга сарфланадиган меҳнат русурсларини камайтиришга қаратилган. Бу дастур ишлаб чиқишнинг барча босқичларида бир хил интизомга бўлган эҳтиёжни англатади. Дастурлашнинг структуравий ёндашуви тушунчаси одатда дастурни ишлаб чиқишнинг юқоридан пастга усулларини (“юқоридан пастга” тамойили), структуравий дастурлашнинг ўзи ва бошидандан охиригача тузилган структуравий назоратни ўз ичига олади.
Структуравий дастурлашнинг асосий мақсади дастурни синовдан ўтказиш ва тўғрилигини исботлашдаги қийинчиликларни камайтиришдир. Бу, айниқса, катта дастурий таъминот тизимларини ишлаб чиқишда жуда муҳимдир. Бир қатор мураккаб операцион тизимларни ишлаб чиқишда сртуктурали дастурлаш усулларидан фойдаланиш тажрибаси шуни кўрсатадики, тизимнинг логик структурасининг тўғрилиги исботлашга ва дастурни етарли даражада тўлиқ синовдан ўтказишга имкон беради. Натижада, тугалланган дастурда, осонликча тузатилиши мумкин бўлган, кодлашнинг тривиаль хатолар бўлиши мумкин.
Структуравий дастурлаш дастурларнинг тушунарлилигини ва ўқилишини яхшилайди.
Aнъанавий усуллар ёрдамида ёзиладиган дастурлар, айниқса GOTO операторлари билан ортиқча юкланган дастурлар хаотик структурага эга.
Структуравий дастурлар тартибли ташкиллаштирилган, шунинг учун бундай дастурни юқоридан пастгача узилишларсиз ўқиш мумкин.
Ва ниҳоят, сруктуравий дастурлаш дастурларнинг самарадорлигини оширишга мўлжалланган.
Шундай қилиб, сруктуравий дастурлаш – бу қатъий интизомга мувофиқ дастурларни ёзишнинг принциплари бўлиб, синовларни енгиллаштириш, дастурчилар самарадорлигини ошириш, дастурнинг тушунарлилигини ва ўқиш қобилиятини яхшилашга хамда унинг самарадорлигини оширишга қаратилган.
Компютер дастури сифатини баҳолашнинг асосий мезонлари.
Маълумки, битта алгоритмни компютерда турли усуллар билан амалга ошириш мумкин, яъни, бир хил муаммони ҳал қилиш учун бир нечта турли хил дастурларни яратиш мумкин.
Шундай қилиб, сиз дастурни баҳолаш учун баъзи мезонларга эга бўлишингиз керак, улар ёрдамида битта дастур бошқасидан қанчалик яхшироқ эканлигини баҳолашингиз мумкин. Дастурни таҳлил қилиш ва баҳолаш биринчи навбатда унинг сифатини ошириш ҳисобланади.
1. Дастур ишлайди ва қўйилган масалани ечади. Дастурнинг ушбу хусусияти энг муҳим эканлиги тушунарлидир.
Шу учун, ҳар бир дастур шундай ишлаб чиқилган бўлиши кераки, олинган натижаларнинг тўғрилигини текшириш мумкин бўлсин. Бундай текшириш дастурни отладкаси жараёнида, жавоби олдиндан маълум бўлган кирувчи маълумотлар тўпламларида амалга оширилади. Дастурнинг отладкаси фақат дастурда хатолар мавжудлигини кўрсатиб бериши мумкин, аммо унинг ёрдамида амалга оширилиши мумкин бўлган барча ҳисоблашлар учун дастурнинг тўғрилигини исботлай олмайди. Шу муносабат билан дастурни аналитик текшириш усулларини ишлаб чиқиш зарур.
2. Дастурни синаб кўриш ва отладка қилиш учун сарфланган минимал вақт. Дастурни синаб кўриш ва отладка қилиш – бу компютерда муаммони ҳал қилишнинг зарур босқичидир. Дастурни ишлаб чиқиш умумий вақтининг учдан бир қисмидан ярмигача давом этади, шунинг учун синов ва отладка учун вақтни камайтириш жуда муҳимдир.
Aгар дастур оддийгина таҳлил қилиниб, тушунишни осонлаштириш учун керакли изоҳлар билан таъминланса, дастурни синаб кўриш ва отладка қилиш осонлашади. Яхши шарҳлар отладка жараёнини тезлаштириши мумкин.
Aгар дастур содда ва тушунарли тузилишга эга бўлса, хусусан бошқарув операторлари (GOTO) узатишни ишлатиш чекланган бўлса, уни тушуниш ва уни отладка қилиш осонроқ кечади. GOTO операторлари билан дастурнинг ҳаддан ташқари юкланиши, хаотик тузилишга олиб келади ва отладка жараёнини мураккаблаштиради.
Яна бир муҳим принцип – ўзгарувчилар учун мнемоник ёзувлардан фойдаланиш. Дастурлаш тиллари бу ерда кенг имкониятлар яратади. Дастурни яхшироқ тушуниш учун ўзгарувчининг физик (математик, иқтисодий ва ҳ.к.) маъносини акс эттирадиган мнемоникадан фойдаланиш керак (масалан, SPEED – тезлик).
3. Кузатиб бориш харажатларини камайтириш. Ишлаб чиқилган ва отладка қилинган дастур қайта-қайта ишлатишга мўлжалланган бўлиб, қоида тариқасида уни ишлаб чиқувчилар эмас, балки техник гуруҳ деб аталадиган бошқа дастурчилар эксплуатация қиладилар.
Дастурни кузатиб борадиган дастурчилар кўпинча техник вазифани ўзгартирилиши сабабли, янги дастурий таъминот воситаларини киритиш ёки дастурдаги янги хатолар ва камчиликларни аниқлаш билан боғлиқ ҳолда дастурни отладка қилишни давом эттиришлари ва уни модернизация қилишлари керак.
Кузатиб бориш харажатларини камайтириш учун ҳар бир ишлаб чиқувчи кузатиб бориш хизматини кўрсатишнинг мураккаблигини инобатга олиши керак. Дастурни лойиҳалаш, отладка қилиш ва форматлашда, бу дастурни бошқа дастурчилар ишлатиши ва кузатиб боришини хисобга олиш зарур.
4. Дастурнинг мослашувчанлиги. Ишлаб чиқилган дастур одатда узоқ вақт давомида ишлайди. Шу вақт ичида ҳал қилинаётган масалаларга қўйиладиган талаблар, техник топшириқлар, дастурга қўйиладиган талаблар ўзгариши мумкин. Дастурга баъзи бир ўзгартиришларни киритиш керак бўлади, буни баъзи ҳолларда амалга ошириш қийин бўлиши мумкин, чунки ишлаб чиқувчи бундай имкониятни таъминламайди. “Яхши” дастурни модификация қилиш имконияти бўлиши керак.
5. Ишлаб чиқиш харажатларини камайтириш. Дастурлаш – бу жамоавий мехнат. Ушбу масалаларни ҳал қилишда ишлайдиган дастурчилар гуруҳининг таркиби бирон сабабга кўра ўзгариши мумкин. Шунинг учун дастурни лойиҳалаш ва ишлаб чиқиш, агар керак бўлса, уни бошқа дастурчига топшириш мумкин бўладиган тарзда амалга оширилиши керак. Ушбу талабга риоя қилмаслик кўпинча дастурларни ишга туширишни кечикишига олиб келади.
6. Оддийлик ва самарадорлик. Дастур оддийгина ташкиллаштирилиши керак.
Бу ўзини дастурнинг структурасида ва дастурлаш тилининг энг содда ва табиий дастурлаш тилларидан фойдаланишда ва оддий маълумотлар стркутураларини афзал кўришда ва бошқаларда намоён қилиши мумкин.
Дастурнинг самарадорлиги унинг асосий хусусиятларидан бири ҳисобланади.
Шунинг учун ишлаб чиқувчилар, кўпинча, дастурнинг бошқа хусусиятларига зарар етказиб, ишлатиладиган хотира ҳажмини камайтириш ёки дастурни бажариш вақтини қисқартириш учун мураккаб ўзгартиришларга мурожаат қилишади. Кўп ҳолларда, бунга сарф қилинган куч самара бермайди. Дастур иш фаолиятини яхшилашга ақлли ёндошиш энг кўп тўсиқларни аниқлаш ва уларни яхшилашга ҳаракат қилишдир.
Download 25,39 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish