товарни кафолатли ва ундан кейинги ишлатиш даврларида қандай сервис таклиф қилинмоқда?
миллий савдо тармоқлари орқали товар сотилмокдами ёки фирма ўз шаҳобчасини очганми?
рақобатчилар қўллаётган товар ҳаракати, транспорт, захиралар ҳажми, омборлари ва уларнинг жойланиши.
Натижада рақобатчи шундай ҳаракат қилишяпти? Бошқача йўли йўқми? Деган саволларга жавоб топилади.
П.С.Завялов фикрича, «Рақобатбардошлик деганда, товарнинг бозорда харидоргирлигини таъминлайдиган истеъмол ва қиймат тавсифлари мажмуини, яъни ўхшаш рақобатчи товарларни айирбошлашга таклиф катта бўлган шароитларда ҳудди шу товарни пулга айирбошланиш қобилиятини тушунмоқ лозим».
Харидорнинг харажатлари икки қисмдан ташкил топади, унинг бир қисмини харид харажатлари (товар нархи), иккинчи қисмини уни истеъмол этиш билан боғлиқ харажатлар ташкил этади.
Рақобатбардошлик кенг тушунча бўлиб, унга кўплаб омиллар таъсир этади.
Фирманинг рақобатбардошлиги даражасини баҳолашда тармоқ бозорида рақобат кураши жадаллигини белгилайдиган омиллар таҳлил учун асос сифатида хизмат қилади. Бу омилларга қуйидагилар киради:
Рақобатчи фирмалар сони, ва уларни қиёсий қуввати;
Истеъмолчининг бир ишлаб чиқарувчидан бошқасига кўчиш ҳаракатлари;
Бозордан чиқиб кетиш тўсиқлари ва уларнинг даражаси.
Бозорга кириб келиш ва унинг даражаси.
Ёндош тармоқ бозорларидаги вазият.
Рақиблар стратегиясидаги фарқлар.
Ушбу бозорда рақобат учун алоҳида сабабларнинг бўлиши, рақобат даражаси бозорнинг алоҳида бир жалб этувчанлик ёки аксинча бездирувчанлик хусусиятлари билан ҳам белгиланади.
Ж.Ж.Ламбен рақобатли афзалликларни иккита кенг категорияларга гуруҳлайди – ташқи ва ички рақобатли афзалликлар, яъни фирма ва товарни рақобатдошлигини тавсифловчи рақобатли афзалликлардир. Ташқи рақобатли афзаллик товарни «бозор кучини ифодалайди, яъни у бозорни имтиёзли рақобатчидагига нисбатан юқорироқ сотиш нархларини қабул қилишга мажбур қила олади ва мавжуд товарлардан норози бўлган харидорларнинг истакларини аниқлаш ва қондиришдаги афзалликларга таянади. Ички рақобатли афзаллик фирманинг ишлаб чиқариш харажатлари, рақобатчидан кўра камроқ таннархга эришишга имкон берувчи ва ишлаб чиқарувчи учун қиймат ҳосил қилувчи товарга асосланган ҳамда сотиш нархларининг бозор ёки рақобат томонидан пасайтирилишига кўпроқ даражада бардошли қилувчи юқорироқ унумдорлик оқибатидир».