Режа: «Соҳанинг технологик ўлчашлари ва асбоблари»



Download 137,09 Kb.
bet1/4
Sana14.05.2022
Hajmi137,09 Kb.
#603455
  1   2   3   4
Bog'liq
1- маъруза


  1. МАЪРУЗА

Мавзу : «Соҳанинг технологик ўлчашлари ва асбоблари» фанига кириш. Ўлчаш тўғрисида умумий маълумотлар. Ўлчаш воситалари ва тизимлари. Ўлчаш усуллари.
Режа:

  1. «Соҳанинг технологик ўлчашлари ва асбоблари» фанининг мақсад ва вазифалари.

  2. Ўлчаш тўғрисида умумий маълумотлар.

  3. Ўлчаш воситалари ва тизимлари ҳақида маълумот.

  4. Ўлчаш усуллари.

Саноат корхоналарининг барчасида бугунги кунда замонавий ўлчаш асбобларидан фойдаланилмоқда. Улар асосида мураккаб ва кўп параметрли жараёнларнинг назорат қилиш ва бошқариш амалга оширилади.


Шунинг учун технологик ўлчашлар ва асбобларга алоҳида талаблар қўйилади. Технологик асбоблардан олинадиган ўлчаш ахборотлари асосида бошқарув қарорлари қабул қилиниб, ишлаб чиқаришдаги сифат кўрсаткичларини белгилаб берувчи меъёрлар тартибга солинади. Шунинг учун ушбу фан асосий умумкасбий фанлардан бири ҳисобланиб, ишлаб чиқаришнинг ажралмас бўғинидир.
Ушбу дастур кимё, нефткимё ва озиқ-овқат саноати корхоналарида ишлатиладиган технологик ўлчашлар ва асбоблар, уларнинг таснифи, тузилиши ва вазифалари, ишлаш принциплари ҳақидаги маълумотларни ўз ичига олган бўлимлардан ташкил топган. Фанни ўрганиш асосида талабалар замонавий технологик жараёнлар ва ишлаб чиқаришларни автоматлаштириш ва бошқариш тизимлари учун зарур бўлган ўлчов-ахборотларини олиш, уларни турларига кўра ўзгартириш ва улардан фойдаланиш кўникмаларини ҳосил қилишади.
Фанни ўқитишдан мақсад – талабаларда технологик жараёнларни назорат қилишнинг асосини белгиловчи ўлчаш воситалари ва асбоблари, ўлчашнинг усулларини, ўлчаш асбобларини тузилиши ва ишлаш принципларини тушуниш, ўлчаш асбобларининг технологик параметрларини ҳисоб-китоб ишларини бажара олиш, технологик параметрларнинг оптимал қийматларини тўғри танлаш бўйича йўналиш профилига мос билим, кўникма ва малакани шакллантиришдир.
Фаннинг вазифаси – уни ўрганувчиларга:
– технологик жараёнлар ва ишлаб чиқаришни автоматлаштиришнинг асосини белгиловчи автоматик назоратнинг технологик ўлчашлари ва асбобларига қўйиладиган талаб даражасидан келиб чиқиб, назорат-ўлчов асбобларининг тузилиши ва ишлаш тамойилларини;

  • ўлчаш асбобларини берилган ўлчаш диапазонига мос равишда тўғри танлаш қоидалари ва усулларини;

технологик ўлчашлар ва асбобларга доир лойиҳа ҳужжатларини тайёрлашни ўргатишдан иборат.
Ўлчаш – тажриба йўли билан моддий объектларнинг ихтиёрий миқдорий тавсифларини олиш.
Ўлчаш жараёни ўзида махсус техник воситалар ёрдамида тажриба орқали физик катталикларнинг қийматларини топиш жараёнини намоён этади [1–3].
Кўпгина ҳолларда ўлчаш жараёнида ўлчанаётган катталикларни сон қиймати 1 га тенг ва физик катталикнинг бирлиги ёки ўлчов бирлиги деб аталувчи бошқа катталиклар билан солиштириш амалга оширилади.
Ўлчаш натижаси – бу катталикни ўлчаш натижасида, масалан уни ўлчов бирлиги билан солиштириш орқали топилган сон қиймати. Ўлчашнинг асосий тенгламаси қуйидаги кўринишга эга:
(1)
бу ерда Q – ўлчанаётган физик катталик; q – ўлчов бирлиги; R – ўлчаш натижаси ёки ўлчанаётган катталикнинг сон қиймати.
Физик катталикнинг бирлиги – физик катталикнинг бир хил табиатли физик катталикларни миқдорий баҳолаш учун асос сифатида қабул қилинган ўлчами. Физик катталикларнинг бирликларини халқаро масштабда унификациялаш мақсадида Халқаро бирликлар тизими СИ яратилган.
Ўлчанаётган физик катталикларнинг сон қийматини олиш усулига кўра барча техник ўлчашларни бевосита (объект бевосита ўлчов бирлигига эга воситага қўйилган ҳолларда, масалан чизғич ёрдамида узунлик ўлчанганда) ва билвосита турларга ажратиш мумкин. Билвосита ўлчаш усулида катталикнинг сон қиймати ўлчанаётган катталик билан қуйидагича боғлиқликка эга бўлган бевосита ўлчаш натижалари асосида топилади:


бу ерда у – қидирилаётган катталик; x1 , x2 ,…, хn – бевосита ўлчаш усули орқали ўлчанаётган катталикнинг сон қийматлари.
Билвосита ўлчаш усулига жисмларни зичлигини масса ва ҳажмни ўлчаш натижалари орқали аниқлашни, ўтказгичларнинг солиштирма электр қаршилигини уларнинг қаршилиги, узунлиги ва кўндаланг кесим юзаси орқали аниқлашни, чуқурликни эхолот ёрдамида ўлчашларни мисол келтириш мумкин.
Тажрибавий амалиёт ва илмий изланишларда шунингдек умумий ва қўшма ўлчаш усуллари ҳам мавжуд бўлиб, бу ўлчаш усуллари ишлаб чиқариш шароитларида микропроцессорли воситаларнинг киритилиши билан амалга оширилади.
Ўлчаш натижаларига вақт, ўлчаш жойи, ўлчаётган шахс ва бошқаларнинг таъсир кўрсатмаслиги учун ўлчашларнинг бир хиллигини таъминлаш зарур.
Бунинг учун қуйидагилар керак:

  1. ўлчов бирлиги (масалан, СИ тизими);

  2. эталонлар;

  3. ўлчаш воситалари (ишчи ва намунавий асбоблар);

  4. текшириш схемаси – турли даражадаги ишчи ва намунавий ўлчаш воситаларини биргаликда ишлаш тартибини регламентлаштирувчи ҳужжат.

Ўлчаш ўлчаш принципини белгиловчи физик ҳодисаларга асосида амалга оширилади. Масалан, ҳароратни ўлчаш моддаларнинг кенгайиши асосида; босимни ўлчаш мувозанатлашувчи суюқлик устунларининг баландлиги бўйича амалга оширилади. Умумий ва қўшма ўлчашларда аниқланаётган катталик бевосита усул орқали ўлчанаётган катталикнинг тенгламалар тизимига боғлиқ бўлади. Умумий ўлчаш усулида тенгламага бир хил номдаги катталиклар киритилади.
У ёки бу ўлчаш принципларини амалга ошириш учун турли хил техник воситалар қўлланилади.
Ўлчашларда қўлланиладиган ва меъёрлаштирилган метрологик хоссаларга эга бўлган техник воситалар ўлчаш воситаси деб аталади.
Ўлчаш воситалари ва принципларини белгиловчи қоидалар тўпламига ўлчаш усули дейилади.
Техник ўлчашларда бевосита баҳолаш, дифференциал ва компенсацион (нолли) усуллар кенг тарқалган. Бевосита баҳолаш усулида ўлчанаётган катталикнинг қиймати бевосита ўлчаш асбобининг ҳисоблаш қурилмаси ёки бевоста ишловчи ўзгартиргичнинг сигнали орқали аниқланади. Бу усул масалан, босимни пружинали манометр билан, ток кучини амперметр билан, ҳароратни қаршилик термоўзгартиргичлари билан ўлчашда қўлланилади.
Дифференциал усулда ўлчаш асбобига катталикнинг ўлчанаётган ва асосий (маълум) қийматларининг фарқи таъсир кўрсатади. Масалан, массаси бир килограммдан ортиқ бўлган жисмларнинг массасини тарози тошларидан фойдаланиб ўлчаш ва ўлчаш диапазони бир килограммгача бўлган кўрсатувчи тарозиларда ўлчашлар. Бундай усул ўлчашлар фарқини ҳатто юқори аниқликка эга бўлмаган асбоблар билан ўлчаганда ҳам етарлича аниқ натижаларни олиш имконини беради. Бироқ бунинг учун катталикнинг асосий (маълум) қиймати юқори аниқликда бўлиши ва ўлчанаётган катталик қийматига жуда яқин бўлиши керак.
Компенсацион (нолли) усулда ўлчанаётган катталик қиймати юқори аниқлик билан олдиндан маълум бўлган катталик билан компесацияланади, яъни улар ўртасидаги фарқ маълум катталикнинг ўзгариши ҳисобига нолга келтирилади. Ушбу услда қўлланиладиган ўлчаш асбоби (ноль-асбоб) фақатгина иккита катталик ўртасида тенглик ўрнатилганлиги ёки уларнинг фарқи нолга тенглигини кўрсатиш учун хизмат қилади. Ушбу усулга мисол сифатида термо –э.ю.к. ни ўлчаш ва қаршиликни мувозатлашувчи кўприк ёрдамида ўлчашни келтириш мумкин. Компенсацион усул ўлчанаётган катталик мувозанатлашувчи маълум катталикнинг аниқлиги ва ноль-асбобнинг сезгирлигига қўйилган аниқлик даражаси билан белгиланувчи юқори ўлчаш аниқлигини таъминлайди.

Download 137,09 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish