Режа Сертификатлаштириш-маҳсулот сифатини кафолат шакли


Сертификатлаштириш тизимларининг турлари



Download 28,48 Kb.
bet2/4
Sana29.05.2022
Hajmi28,48 Kb.
#615162
1   2   3   4
Bog'liq
10-mavzu

3. Сертификатлаштириш тизимларининг турлари
Сертификатлаштириш тизимларининг турлари асосан ихтиёрий ва мажбурий сертификатлаштиришдир.
Мажбурий сертификатлаштиришни жорий этиш:
Мажбурий сертификатлаштиришни ўтказиш ишларини ташкил этиш “Уздавстандарт” зиммасига ёки унинг топшириригига биноан бошка сертификатлаштириш органларига (уларни албатта аккердитация килган ҳолда) юклатилади.
Сертификатлаштирилиши шарт бўлган маҳсулотларнинг рўйҳатини Узбекистон Республикаси Вазирлар Махкамаси тасдиклайди.
Одамларнинг хаёти соглиги, юридик ва жисмоний шахсларнинг мол-мулкига ҳамда атроф мухитга зарар етказиши мумкин бўлган маҳсулотларни таиёрлаш, улардан фойдаланиш, уларни ташиш ёки саклаш хавфсизлигини таъминловчи талаблар булмаган такдирда давлат бошқарувининг тегишли органи бундай талабномаларни кечиктирмай ишлаб чикиши ва амалга киритиши шарт.
Мажбурий сертификатлаштиришни ўтказиш шартлари:
Мажбурий сертификатлаштириш норматив хужжатларнинг талабларига мувофик маҳсулот хусусиятини аниклаш учун уни синашни, сертификатланган маҳсулот устидан давлат текшируви ва назорати урнатишни уз ичига олади.
Снновлар аккредитация килинган синов лабораториялари (марказлари) томонидан тегишли норматив хужжатларда белгиланган усулларда, бундай хужжатлар булмаган такдирда эса тегишли сертификатлашти­риш органлари ишлаб чиккан усулларда амалга оширилади.
Мажбурий сертификатлаштириш ишлари учун аризачи конун хужжатларида белгилаб куйилган тартибда хак тулайди.
Аризачи уз маҳсулотини мажбурий сертификатлаштиришдан ўтказишга сарфлаган мабларлар суммаси шу маҳсулот таннархига кушилади.
Мажбурий сертификатлаштирилиши лозим бўлган, аммо мувофиклик сертификатига эга булмаган маҳсулотни тагриб килиш ман этилади.
Мажбурий сертификатлаштирилиши ло­зим бўлган маҳсулотларга куйиладиган талаблар:
Мажбурий сертификатлаштирилиши лозим бўлган маҳсулотлар куйидаги холларда:
сертификатлаштиришга такдим этилмаган булса;
сертификатлаштириш талабларига мувбфик эмаслиги сабабли сертификатлаштиришдан утмаган булса;
агар сертификатнинг амал килиш муддати тугаган ёки унинг амал килиши тухтатиб куйилган (бекор килинган) булса, Узбекистон Республикаси худудида реа­лизация килиниши мумкин эмас.
Конунга хилоф тарзда мувофиклик белгиси босилган маҳсулотларни реализация килиш ман этилади.

Тайёрловчиларнинг (тадбиркорларнинг) маҳсулотларни мажбурий сертификатлаштириш вактидаги мажбуриятлари:


Мажбурий сертификатлаштирилиши лозим бўлган маҳсулотларни реализация килувчи тайёрловчилар (тадбиркорлар):
мажбурий сертификатлаштирилиши лозим бўлган маҳсулотни сертификатлаштиришга такдйм этишлари;
сертификатланган махсулсутни сертификатлаш органларининг ўзи ёки улар эътироф этган органлар берган сертификат мавжуд бўлган такдирдагина реализа­ция килишлари ва унинг норматив хужжатлар талаб­ларига мос бўлишини таъминлашлари;
сертификатланган маҳсулотни, башарти, у норматив хужжат талабларига мувофик келмаса, шунингдек сертификатнинг амал килиш муддати тугаган ёхуд унинг амал килиши сертификатлаштириш органининг карори билан тухтатиб куйилган ёки бекор килинган булса, реализация килишни тухтатиб куйишлари ёки тугатишлари;
мажбурий сертификатлаштирилиши лоэим бўлган маҳсулотни сертификатлаштирувчи ва сертификатланган маҳсулотни назорат килувчи органларнинг мансабдор шахслари уз ваколатларини монеликсиз бажаришлари учун шароит яратишлари; сертификатланган маҳсулот ишлаб чикаришнинг техникавий хужжатларига ёки технологик жараёнига киритилган узгартиришлар хакида сертификатлаштириш органинг белгиланган тартибда хабардор этишлари;
илова килинган техник хужжатда маҳсулот мувофик келиши лозим бўлган сертификатлаштириш тугрисидаги маълумотларни ҳамда норматив хужжатларни кўрсатишлари ва бу маълумотлар истеъмолчи (ҳаридор, буюртмачи) эътиборига етказилишини таъминлашлари шарт.
Четдан олиб келинадиган ва четга олиб чикиб кетиладиган маҳсулотларни мажбурий сертификатлаштириш:
Мажбурий сертификатлаштирилиши лозим бўлган маҳсулотларни Узбекистон Республикасига етказиб бериш учун тузиладиган контрактлар (шартномалар) шартида маҳсулотларнинг белгиланган талабларга мувофиклигини тасдикловчи, “Уздавстандарт” томонидан берилган ёки эътироф этилган мувофиклик сертификатлари ва мувофиклик белгилари бўлиши назарда тутилиши керак.
Миллий мувофиклик сертификатлари ва мувофик­лик белгилари ёки бошка давлатларнинг “Уздавстандарт” томонидан эътироф этилган мувофиклик серти­фикатлари ва мувофиклик белгилари аризачи (маҳсулот етказиб берувчи) томонидан божхона назорати органларига юкка тааллукли божхона декларацияси билан биргаликда такдим этилади ва улар маҳсулотни республика худудига олиб киришга рухсатнома олиш учун зарур хужжатлар ҳисобланади.
Четдан олиб келинаётган маҳсулотнинг хавфсиз эканлигини тасдикловчи хужжати булмаган такдирда бож­хона назорати органлари бу хусусда “Уздавстандарт” ни хабардор этадилар ҳамда маҳсулотни сертификатлаштиришдан ўтказиш ёки чет эл сертификатини эъти­роф этиш тугрисидаги масала сертификатлаштириш миллий тизими коидаларига муаофик ҳал этилгунга кадар бу маҳсулотни четдан олиб киришни такиклаб куядилар.
Сертификатлаштирилиши шарт бўлган маҳсулотларни Узбекистон Республикаси худудидан олиб чикиш тартибини Узбекистон Республикаси Вазирлар Махкамаси белгилайди.
Мажбурий сертификатлаштириш ишларининг давлат томонидан молиявий таъминоти Куйидаги ишлар;
сертификатлаштиришни ривожлантиришнинг истикболларини, уни ўтказиш коидалари ва тавсияларини ишлаб чикиш;
сертификатлаштириш соҳасида расмий ахборотлар билан таъминлаш;
Халкаро (минтакавий) сертификатлаштириш ташкилотлари ишида катнашиш ҳамда чет эл миллий серти­фикатлаштириш органлари билан биргаликда ишлар ўтказиш;
сертификатлаштириш юзасидан халкаро (минтакавий) коидалар ва тавсиялар ишлаб чикиш ҳамда уларни иишлаб чикишда катнашиш;
сертификатлаштириш юзасидан умумдавлат аҳамиятига молик илмий-тадкикот ишлари ва бошка ишлар олиб бориш;
сертификатлаштириш коидаларига риоя этилиши устидан ҳамда сертификатланган маҳсулот устидан давлат текшируви ва назорати олиб бориш ишлари давлат томонидан молиявий таъминланади.

Ихтиёрий сертификатлаштириш:


Ҳар кандай маҳсулот норматив хужжатларнинг талабларига мувофик эканлигини тасдиклаш учун у юридик ва жисмоний шахснинг ташаббуси билан ихтиёрий сертификатлаштиришдан ўтказилиши мумкин.
“Уздавстандарт” белгилаб куйган тартибда аккредитация килинган юридик ва жисмоний шахслар амалга оширишга хаклидир.

Ихтиёрий сертификатлаштириш тизимлари:


Сертификатлаштириш коидалари ва тартибини белгиловчи ихтиёрий сертификатлаштириш тизимларини аккредитация килинган органлар “Уздавстандарт” би­лан келишган ҳолда белгилайдилар.



Download 28,48 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish