Режа:
Режа: 1
Кириш 2
1.1. Қишлоқ хўжалигининг замонавий бозор иқтисодиётидаги ўрни ва аҳамияти. 5
Кириш
Ўзбекистон Республикасида ҳозирги даврда амалга оширилаётган иқтисодий ислоҳотларнинг бош мақсади - мамлакатимизда ижтимоий йўналтирилган бозор иқтисодиётини, очиқ ташқи сиёсатга эга бўлган кучли демоқратик ҳуқуқий давлатни ва фуқаролик жамиятини тўлиқ барпо этишдан иборат. Ушбу жараён иқтисод ва хўжалик ҳаётининг молиявий томондан қай тарзда бошқарилишига боғлиқ.
Маълумки, қишлоқ хўжалиги мамлакатимизнинг энг асосий тармоқларидан ҳисобланади ва унинг ривожланиши қишлоқ жойларда иқтисодий ва сиёсий ислоҳотларнинг олиб борилиш даражасидан келиб чикади. Шунинг учун давлат қишлоқ хўжалигида хусусийлаштириш билан бирга эркин рақобатга йўл очиб бериши, ҳамда унинг иқтисодий ва ҳуқуқий асосларини демоқратик тарзда йўлга қўйиши зарур.
Ўзбекистон жаҳонда ялпи пахта ҳосили етиштириш бўйича 4-5 ўринда, пахта толаси экспорти бўйича АҚШдан кейин 2-ўринда туради.
Республика Президентининг 1994 йил 21 январдаги «Иқтисодий ислоҳотларни янада чуқурлаштириш, хусусий мулк манфаатларини ҳимоя қилиш ва тадбиркорликни ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармони, Республика Вазирлар Маҳкамасининг 1995 йил 24 мартдаги «Чорвачиликда хусусийлаштиришни давом эттириш ва хусусий тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ва бошқа қарорлари иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштириш, бозор тамойилларининг эркин ишлаши учун шарт-шароитлар яратиш, хўжаликларни нодавлат шаклларига айлантириш, маҳсулдорлиги паст чорва фермаларини жамоага мулк қилиб бериш йўли билан қишлоқ хўжалигида ислоҳотларни янада чуқурлаштиришга, деҳқон ва фермер хўжаликлари ишини йўлга қўйишга кенг имкониятлар очиб берди. Қишлоқ хўжалигида иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштириш бўйича Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1998 йил 18 мартдаги Фармонига мувофиқ республика комиссияси тузилган эди. Бу комиссия 1998-2000 йилларга мўлжалланган қишлоқ хўжалигида иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштириш Дастурини ишлаб чикди. Дарҳақиқат, қишлоқ хўжалигида ислоҳотлар чуқурлашмас экан, иқтисодиётнинг бошқа соҳаларида ҳам бу масалани ҳал этиш осон кечмайди. Қишлоқда ислоҳотларни амалга ошириш юзасидан бир қатор тадбирлар белгиланмоқда. Фармонлар, қарорлар қабул қилиниб, қишлоқ хўжалигини моддий ва молиявий, техникавий жиҳатлардан қўллаб-қувватлаш чоралари кўрилмоқда.
Қишлоқ хўжалигини ривожлантириш долзарб масалалардан бирики бу, ҳозирги вақтда Ўзбекистонда аҳолининг қарийиб 60 фоизи қишлоқ жойларда яшаши ва 3,1 млн. аҳоли қишлоқ хўжалигида меҳнат билан бандлиги билан характерланади. Қишлоқ хўжалигининг ялпи миллий маҳсулотдаги улуши 30 фоиз атрофида, ички товар айланишида 70 фоизни ва мамлакат валюта тушумининг деярли ярмини ташкил қилади. Юқоридагилар билан биргаликда қишлоқ хўжалигида Ўзбекистоннинг саноат корхоналарида ишлаб чиқариладиган минглаб қишлоқ хўжалик техникалари, кимёвий воситалари, ёқилги, ёнилғи мойловчи материаллари, озуқа моддалари ва бошқа воситалари фойдаланилади. Ҳозирги даврда аҳоли истеъмол қилаётган озиқ-овқат маҳсулотларининг 95 фоизга яқини шу тармоқдан олинади. Қишлоқ хўжалиги фақатгина аҳолини озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлабгина қолмасдан, ишлаб чиқаришни ҳом-ашё билан ҳам таъминлаб туради.
Шу сабабли қишлоқ хўжалигини тубдан ислоҳ қилиш ва жадал ривожлантириш муаммолари ислоҳотларнинг дастлабки босқичида ҳамда Ўзбекистоннинг бозорга ўтиш стратегиясида ҳал қилувчи аҳамият касб этади.
Президентимиз Ислом Абдуғаниевич Каримов «Ўзбекистон XXI аср бўсағасида: ҳавфсизликка таҳдид, барқарорлик шартлари ва Тараққиёт кафолатлари» асарида таъкидлаганидек: «Ҳозирги вақтда айнан иқтисодиётнинг қишлоқ хўжалигиида катта-катта заҳиралар мавжуд. Уларни ишга солиш яқин вақт ичидаёқ сезиларли натижалар бериши мумкин. Бутун иқтисодий ўзгаришларнинг якуни, барқарорлик ва халқ фаровонлиги кўп жиҳатдан туб ўзгаришлар жараёнлари қишлоқ хўжалигини қанчалик кенг қамраб олишига, қишлоқда ислоҳотлар қанчалик чуқур боришига боғлиқ бўлади».1[1]
Бозор муносабатларига ўтиш шароитида республикада қишлоқ хўжалигининг ўрни ва уни давлат томонидан сиёсий, иқтисодий, ижтимоий ҳамда молиявий тартибга солинишига баҳо бериш, шу жараёнда ушбу секторнинг жадал ривожланишига тўсқинлик қилаётган омилларни таҳлил қилиш ҳамда ҳориж амалиётидаги мавжуд йўналишлардан фойдаланиш орқали қишлоқ хўжалигига давлат бюджетининг таъсири механизмини самарадорлигини ошириш – курс ишимда кўрилажак асосий ижтимоий вазифалар туркимига киритдим. Шуларга асосланган ҳолда қуйидагиларни ушбу курс ишимнинг вазифалари қилиб олдим:
Қишлоқ хўжалигининг иқтисодий жараёнларга таъсири, моҳияти ва таркибий тўзилишини ўрганиш ҳамда унинг бозор иқтисодиёти шароитида аҳамиятини кўрсатиш, қишлоқ хўжалигини давлат томонидан қўллаб-қувватланишини ҳорижий мамлакатлар амалиётида кўрсатиш;
Давлат бюджетини қишлоқ хўжалигини ривожлантиришга бўлган таъсирининг ҳозирги ҳолатини таҳлил қилиш ва мавжуд муаммоларни аниқлаш;
Қишлоқ хўжалигига давлат бюджети маблағлари таъсири механизмини такомиллаштириш, молиявий ресурслардан самарали фойдаланишнинг асосий йўналишларини кўрсатиб ўтиш;
ўтказилган тадқиқот натижасида ушбу мавзу бўйича таклифлар, маслаҳатлар бериб ўтиш.
Do'stlaringiz bilan baham: |