«Авесто»да умри давомида эзгулик, яхшилик, поклик ва тозалик тамойиллари билан иш кўрган одам ўлганидан сўнг унинг руҳи роҳат-фароғатда бўлиши, гуноҳкор, фосиқ кишиники эса аксинча, азоб-уқубат ҳамда хунуклик ко-мига маҳкум этилиши айтилади. Буни ёзувчи ва фалсафа-шунос Тилаб Маҳмудов ўзининг «Авесто» ҳақида» деган рисоласида атрофлича ёритади. Солиҳ одам ўлгач, руҳининг жони уч кун унинг бошида завқ-шавқ, роҳат-фароғат оғушида туради, кейин хушбўй ўсимликлар юзига қалқиб чиқади. Уни ажиб бир шабада, муаттар насим қаршилайди. Шабада қўйнида ўн беш яшар, барча гўзалликлардан ҳам гўзал қиз намоён бўлади. - «Авесто»да умри давомида эзгулик, яхшилик, поклик ва тозалик тамойиллари билан иш кўрган одам ўлганидан сўнг унинг руҳи роҳат-фароғатда бўлиши, гуноҳкор, фосиқ кишиники эса аксинча, азоб-уқубат ҳамда хунуклик ко-мига маҳкум этилиши айтилади. Буни ёзувчи ва фалсафа-шунос Тилаб Маҳмудов ўзининг «Авесто» ҳақида» деган рисоласида атрофлича ёритади. Солиҳ одам ўлгач, руҳининг жони уч кун унинг бошида завқ-шавқ, роҳат-фароғат оғушида туради, кейин хушбўй ўсимликлар юзига қалқиб чиқади. Уни ажиб бир шабада, муаттар насим қаршилайди. Шабада қўйнида ўн беш яшар, барча гўзалликлардан ҳам гўзал қиз намоён бўлади.
Бу гўзал қиз эзгулик ва поклик, савоб ишларнинг тимсоли. У руҳга қарата: «Мулойим эдим, янада мулойимроқ қилдинг, чиройли эдим, янада гўзал қилдинг, баландда эдим, эзгу ўй, эзгу сўз ва эзгу аъмол билан мени янада баландга кўтардинг», дейди. Гуноҳкор, ёвуз одамнинг руҳи эса вужуд устида уч кун қолиб, тенг-сиз азобларни бошдан кечиради. Уч кундан сўнг у ўзи ярат-ган барча ёвузликлар устида парвоз қилади. Сўнг тирикли-гида ҳеч қачон учратмаган барча хунукликлардан ҳам ху-нукроқ, бадбашара қизни учратади. «Эй қора юрак, захар тилли, мунофиқ гуноҳкор, — дейди қиз, — мен қиз эмас-ман, сенинг тириклик пайтингда қилган аъмолларингман. - Бу гўзал қиз эзгулик ва поклик, савоб ишларнинг тимсоли. У руҳга қарата: «Мулойим эдим, янада мулойимроқ қилдинг, чиройли эдим, янада гўзал қилдинг, баландда эдим, эзгу ўй, эзгу сўз ва эзгу аъмол билан мени янада баландга кўтардинг», дейди. Гуноҳкор, ёвуз одамнинг руҳи эса вужуд устида уч кун қолиб, тенг-сиз азобларни бошдан кечиради. Уч кундан сўнг у ўзи ярат-ган барча ёвузликлар устида парвоз қилади. Сўнг тирикли-гида ҳеч қачон учратмаган барча хунукликлардан ҳам ху-нукроқ, бадбашара қизни учратади. «Эй қора юрак, захар тилли, мунофиқ гуноҳкор, — дейди қиз, — мен қиз эмас-ман, сенинг тириклик пайтингда қилган аъмолларингман.
Do'stlaringiz bilan baham: |