Режа: Педагогик инноватиканинг пайдо бўлиши ва ривожланиш шарт-шароитлари



Download 33,91 Kb.
bet3/4
Sana24.02.2022
Hajmi33,91 Kb.
#227176
1   2   3   4
Bog'liq
2 5388907062702901125

Инновацион фаолият – педагогик жамоани ҳаракатга келтирувчи, олға бошловчи, тараққий эттирувчи кучдир. Инновацион фаолият – бу янги ижтимоий талаблар билан анъанавий меъёрлар-нинг мос келмаслиги, ёхуд амалиётнинг янги қўлланилаётган меъёрининг мавжуд меъёр билан тўқнашуви натижасида вужудга келувчи мажмуали муаммоларнинг ечимига қаратилган фаолиятдир.
Инновацион салоҳият деганда, алоҳида педагогнинг ва яхлитлик-да педагогик жамоанинг янгиликни ўзлаштиришга тайёрлиги, улардан амалиётда фойдалана олиши ва кутилган натижаларни қўлга кирита олиши тушунилади. Педагогика ва педагогик менежментда иннова-цион салоҳият тушунчаси икки хил тарзда талқин этилади: кенг маъно-да – таълим муассасасининг инновацион салоҳияти, тор маънода – ўқитувчининг инновацион салоҳияти. Таълим муассасасининг инновацин салоҳияти деганда, унинг ўз-ўзини ривожлантиришга тайёрлиги, шахснинг ўз-ўзини ривожлантириш учун маданий-таъли-мий муҳитнинг ва шарт-шароитларнинг хилма-хиллиги ҳамда коммуникатив муносабатларнинг юқори даражаси тушунилади. Алоҳида педагог учун эса, бу – унинг шахсидаги ижтимоий-маданий ва ижодий ўзига хосликлар йиғиндиси, педагогик фаолиятни такомиллаштиришга тайёрлиги ҳамда бунинг учун зарурий ички восита ва методларнинг мавжудлигидир.
Инновация ва унинг турлари
С.Турғуновнинг фикрича, педагогик жараёнларни ташкил этиш ва бошқаришда инновацион салоҳиятига кўра янгиликлар модернизация, унификация, фаолиятни такомиллаштириш, шаклан ўзгартириш, ривожлантириш билан боғлиқ бўлган модификацион инновациялар; олдиндан маълум бўлган методларнинг элементларини янги тизимга бирикишини назарда тутувчи бириккан инновациялар; ўхшашликка ва умумийликка эга бўлмаган радикал инновациялар инновацион жараёнларнинг асоси сифатида белгиланиши мумкин.
Инновацияларнинг хусусиятларига кўра уларни турли хил асослар билан турлича таснифлаш мумкин, яъни бугунги кунда янгилик киритишнинг тугалланган таснифи мавжуд эмас. Шу билан биргаликда бизнинг тадқиқотларимиз доирасида аниқланган маълумотларга кўра, педагогик жараёнларни ташкил этишда ва самарадорлигини таъминлашда энг аввало, янгиликларни педагогик жараёнларнинг қайси бўғинига тегишли эканлигини инобатга олиш мақсадга мувофиқ ҳисобланади1.
О.Г.Хомерики ўқув-тарбия жараёнининг у ёки бу таркибий қисми билан боғлиқликда инновацияларни қуйидаги турларга ажратиб кўрсатади:
1) таълим мазмунига доир инновациялар;
2) ўқув-тарбия жараёни методлари, методикаси ва технологиясига доир инновациялар;
3) ўқув-тарбия жараёнини ташкил этишга доир инновациялар;
4) таълим тизимини бошқаришга доир инновациялар2.
М.М.Поташник ва В.С.Лазаревлар таълимда қўлланилиш кўламига кўра инновацияларни қуйидаги турларга ажратиб кўрсатишади:
1) локал, алоҳида, ўзаро боғланмаган хусусий инновациялар;
2) ўзаро боғланган, хусусий инновациялар мажмуини ифода этувчи модулли инновациялар;
3) бутун таълим муассасасини қамраб олувчи тизимли инновациялар3.
Янгиликнинг ўзгариш тезлиги ва янгилик даражасига кўра инновацияларнинг кўпроқ деталлаштирилган таснифини Н.Ю.Посталюк қуйидагича таклиф этади:

  1. Нулевой рақамли инновациялар – тизимнинг дастлабки хусусиятларини регенерация қилиш (анъанавий таълим тизими ёки унинг элементларини қайта ишлаб чиқиш).

  2. Биринчи рақамли инновациялар тизимда миқдор ўзгаришлар киритиш билан тавсифланади. Бунда инновациянинг дастлабки сифати ўзгармайди.

  3. Иккинчи рақамли инновациялар эса, тизим ичидаги элементларни қайта гуруҳлаштириш ёки ташкилий жиҳатларини ўзгартириш билан тавсифланади (масалан, мавжуд педагогик воситаларнинг янги кўриниши, кетма-кетлигини ўзгартириш, улардан фойдаланиш қоидалари ва бошқалар).

  4. Учинчи рақамли инновациялар таълим тизимининг янги шарт-шароитларга мослашувчан ўзгаришини ўзида ифода этади.

  5. Тўртинчи рақамли инновациялар янги ечимга эга бўлади (булар кўпинча таълим тизимининг баъзи таркибий қисмлари функциясини кенгайтиришни таъминлашга қаратилган сифатли содда, ўзгаришлардир).

  6. Бешинчи рақамли инновациялар таълим тизимининг янги авлодини яратишни назарда тутади (тизимнинг барча ёки кўпчилик дастлабки хусусиятларини ўзгартириш).

  7. Олтинчи рақамли инновацияларни амалга ошириш орқали “янги турдаги” таълим тизими яратилади. Бунда тизим ҳосил қилувчи тамойил сақланган ҳолда, тизимнинг функционал хусусиятлари ўзгаради.

  8. Еттинчи рақамли инновациялар таълим тизимини тубдан ўзгартиришга қаратилган. Бунда таълим тизимининг асосий функционал тамойили ўзгаради ва шу тарзда янги педагогик тизим ҳосил бўлади4.

Педагогик инновацияларнинг бундай хилма-хиллиги бошқарув жараёнида уларни аниқ мезонлар асосида танлаб олишни тақозо этади. Педагогик инновацияларни баҳолашнинг умумий жиҳатларига қуйидагиларни киритиш мумкин:

  1. баҳоланаётган янгиликнинг долзарблиги;

  2. янгиликнинг таълим муассасаси ривожининг умумий ғоясига мослиги;

  3. янгилик киритишнинг натижавийлиги;

  4. ғоянинг инновацион салоҳияти;

  5. ғоянинг методик ишланганлиги;

  6. янгилик ўзлаштирилаётган муассасанинг салоҳият даражаси;

  7. янгиликка муносабати бўйича турли гуруҳдаги ўқитувчиларнинг қизиқишлари даражаси;

  8. ўзлаштириш учун зарур вақт;

  9. янги ғояни ўзлаштириш учун сарфланадиган молиявий ва моддий-техник таъминот;

  10. ташкилий шарт-шароитлар;

  11. меъёрий-ҳуқуқий таъминланганлик;

  12. педагогика назарияси ва амалиётининг сўнгги ютуқларига мослиги5.

Педагогик инновацияларни юқорида баён этиб ўтилган таснифларига асосланган ҳолда, Ш.Зуфаров таснифи бўйича педагогика коллежларида қўлланилиши мумкин бўлган педагогик инновацияларнинг қуйидаги умумлашган тизимини ҳосил қилиш мумкин:
1. Ишлаб чиқариш муносабатларининг чуқурлашуви билан боғлиқликда инновацияларни қуйидаги турларга ажратиб кўрсатиш мумкин:

  1. модифициялашган инновациялар. Масалан, “электрон гуруҳ журналлари”, “электрон деканат”;

  2. тузатиш киритувчи инновациялар. Масалан, “янги таҳрирдаги рейтинг Низоми”;

  3. ўзгартириш киритувчи инновациялар. Масалан, “интернет-таълим”;

  4. интеграллашган инновациялар. Масалан, “шахсга йўналтирилган масофавий таълим технологиялари”;

2. Таълим жараёнининг таркибий қисмларига муносабатига кўра педагогик инновацияларни қуйидаги гуруҳларга бўлиш мумкин:

  1. таълим мақсади ва вазифалари билан боғлиқ педагогик инновациялар. Масалан, “идентив ўқув мақсадларини ўқув вазифаларига айлантириш”;

  2. таълим ва тарбия мазмуни билан боғлиқ инновациялар. Масалан, “таълим мазмунини интеграциялаш ва дифференциялаштириш”, “ахборотлаштириш ва прогнозлаш”;

  3. таълимнинг шакл, метод, восита ва технологиялари билан боғлиқ инновациялар. Масалан, ноанаънавий дарс шакллари, интерфаол методлар, мультимедиа воситалари, таълимнинг самарали технологиялари (модулли таълим технологиялари, маданий-инсонпарварлик ёндашув технологиялари);

  4. таълим олганликни ташхис этиш билан боғлиқ инновациялар. Масалан, ўқув портфолиолари.




Download 33,91 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish